Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Муносабат билдиринг!

Муносабат билдиринг!
10 Haziran 2018 - 16:15 'да юкланди ва 1208 марта ўқилди.

МУНОСАБАТ БИЛДИРИНГ!

Муносабат билдиринг, токи адолат қарор топсин! Сизу бизнинг муносабатимиз нафақат дунёвий, айни дамда илоҳий адолатнинг қарор топишига ҳам хизмат қилади. Кейинги пайтларда ижтимоий тармоқлар фаолияти анча жонланди. Халқнинг ҳақиқий кайфияти кўпроқ ижтимоий тармоқларда ўз аксини топмоқда. Ўйлайманки, мутасадди ташкилотлар мана шу манбани ҳам зийраклик билан кузатиб боряпти ва айрим ҳолларда тегишли хулосаларни чиқаряпти. Бундай дейишимга сабаб, ҳукумат даражасида қабул қилинаётган қарорларнинг бир қисми айнан ижтимоий тарқмоқларда кенг ва чуқур таҳлил қилинганларига таалуқли бўлиб чиқмоқда. (Чунончи, таълим ҳақида неча замондир бонг урилаётган эди, қаранг, куни кеча бу ҳақда хайрли қарорлар қабул қилина бошлади. Хусусан, ўқитувчини таълимдан ўзга ишларга жалб қилмаслик керак, жалб қилганлар жазоланади, дейилди ва ҳ.к…) Бу яхши. Демак, сизу бизнинг муносабатимиз у ёки бу қарорнинг мазмунига таъсир қиляпти, деганидир бу. Яна шуки, ҳукумат ўз халқи фикрини ҳисобга оляпти экан. Бу яна яхши бир ҳол. Шунинг учун муносабат билдирайлик! Қараб турмайлик. Лекин муносабатда ҳам муносабат бор. Яхши билган соҳамиз бўйича малакали муносабат билдиришни ўрганайлик. Муносабат билдираркан, антипатия ва симпатиядан эмас, балки масала моҳиятидан келиб чиққан ҳолда максимал даражада бетарафу беғараз бўлайлик! Яхши билмаган мавзуимиз ҳақида бўлар бўлмас гап ёзишдан баландда турайлик. Шахсиятга тегмайлик. Ҳақорат қилмайлик. Бизнинг нечоғли халқ бўлиб шаклланганимиз шу билан, яьни муносабат билдириш маданиятимиз билан белгиланади, аслида.

Муносабат билдиринг! Токи, бу муносабат мамлакат ва халқ қисматига тааллуқли фармону қарорлар мазмунига таъсир қилсин! Бу қисматга алоқадор ҳар қандай шахс, унинг фаолияти (шахсий ҳаётига доирлари эмас, албатта!!!) га ҳам тўғри муносабатни шакллантирайлик. Токи, амалдорлар зўр ва зарнинг ( артисту спортчилар эса зар ва шуҳратнинг) имконларидан ҳаволаниб кетмасин. Мабода, ҳаволаниб кетса, сизу биз билдирган муносабат уни ўйлатиб қўйсин: фақат ўз нафсимни ўйлаб мана бундай иш тутсам, эрта амалдан кетганимдан кейин (ёки кетмасимдан бурун) халқим мени ана бундай “суд қилади”, деб билсин!

Муносабат билдиринг! Инсоният 3000 йилликка қадам қўйди. Мутахассисларнинг фикрича, бу оддий рақамлар эмас, унинг замирида башар аҳлининг янги эрага қадам босаётгани ётар экан. Дунё ана шундай катта эврилишлар бўсағасига келиб қолди, юртдошим. Бу дунёқараш ўзгаради, деганидир. Дунёқарашнинг қайси томонга ўзгаришини эса конкрет вазиятдаги конкрет масалага бўлган сизу бизнинг муносабатимиз белгилайди. Фақат адолатли ва малакали муносабатни маданият билан билдирайлик! Ҳақорат, менсимаслик, жоҳиллик йўлидан бормайлик. Зеро, муносабатимиз тақдиримизга таъсир қилади!

Муносабат билдиринг! Халқнинг адолатли муносабати бор экан, унинг ҳар қандай вакили, хоҳи гадо, хоҳи шоҳ бўлсин, ўйлаб иш тутади.

Муносабат билдиринг! Нафақат тириклар, балки ўтганлар фаолияти ҳақида ҳам муносабат билдиринг. Айниқса, ўтганларнинг тақдири халқ тақдири билан кесишган бўлса! Айниқса, улар амалга оширган гўзал ишлар бугун ҳам ҳаётимизни безаб турган ёки аксинча, улар йўл қўйган сон-саноқсиз хатолар ботқоғидан бугун ҳам чиқиб кетолмаётган бўлсак, муносабат билдиринг! “Ўтганларни тинч қўйиш керак!” дейди кўпчилик. Тўғри, қўшиламан. Лекин уларнинг фаолиятига муносиб баҳони бериб бўлгач бу ишни қилсак, эртага яна битта шундай хато қилгувчининг пайдо бўлишига замин яратмаган бўламиз. Такрор айтаман: муносабатимиз тақдиримизни белгилайди.

Муносабат билдиринг ва ўз тақдирингизнинг қандай бўлишида иштирок этинг, юртдошим!

Улуғбек Ҳамдам

facebook.com

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort