Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Тиз чўкишга ғурур йўл қўймас…

Тиз чўкишга ғурур йўл қўймас…
12 Haziran 2018 - 6:00 'да юкланди ва 670 марта ўқилди.

Матназар АБДУЛҲАКИМ

ТАНЛАНГАН АСАРЛАР
1 – жилд

«Кўп оғирдир менинг гуноҳим,
Йўқ, бепарво қайрилиб кетма.
Афв этиб сен менинг жонимга
Кўп аёвсиз бир зулм этма.
Мислсиз айб этдим қошингда,
Бузиб қўйиб юрак аҳдини.
Муяссар қил энди бошимга
Қаттиқ жазо тортмоқ бахтини.
Тиз чўкишга ғурур йўл қўймас.
Тиз чўкишга етмайди кучим…
Кечирилмоқ каби даҳшатли
Жазо йўқдир энди мен учун».

* * *

«Гуллар қўрқа-писа очилар,
Бағри доғлар, бағри куюклар.
Улар — бориб турган беозор,
Улар — гўё юввош кийиклар.

Атроф жим-жит, теварак тим-тирс,
Чаман ичра ютган ноласин,
Кезинади муаттар нозбўй —
Ҳурковуч кийикнинг боласи.
Шамол — қашқир келади ҳозир,
Кўринмасдан, оғзини очиб,
Тишлаб олиб, кўтарар кетар
Кийикчанинг қонини сочиб…»

* * *

«Менинг уйим жуда муҳташам,
Сенинг уйинг жуда ҳам вайрон.
Сен уйимга ҳайрон боқасан,
Мен бўйингга боқаман ҳайрон.
Ёшликдан зўр ҳашамат йўқдир,
Келажакка, оҳ, волидасан.
Мен уйингнинг аҳволидаман,
Сен уйимнинг аҳволидасан».

* * *

«Дилга нечук ором ёр бўлсин,
Нечук унга жо бўлсин тиним.
Мен қовунга пичоқ урганда
Раҳми келиб йиғлар хотиним.
Шундай кўнгилчан бир хотинга
Минг фарёд чектирдим. Минг нола.
Қовун сўйиш ҳолва… туғдирдим
Шу хотинга бир этак бола».

 

(давоми бор)

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort