Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Кўп қизиқ, кўп ғалати бу Шоҳ…

Кўп қизиқ, кўп ғалати бу Шоҳ…
14 Haziran 2018 - 6:00 'да юкланди ва 621 марта ўқилди.

Матназар АБДУЛҲАКИМ

ТАНЛАНГАН АСАРЛАР
1 – жилд

 

«Бу подшоҳнинг қилиқларини
Қаттиқ қийин қилмаслик иншо.
Этган иши телба-тескари,
Кўп қизиқ, кўп ғалати бу Шоҳ.
Ўнг қўл вазир билан иши йўқ.
Ўзга бир майл, ўзга таъсирда.
Фикри-зикри, ўй-эътибори
Каллаварам чап қўл вазирда.
Шоҳимизнинг бу нуқсонини
Агарчи мен қилмоқдаман қайд,
Бу айб учун шоҳни айбламанг
Чунки… Шоҳнинг ўзи чапақай».

* * *

«Бу қофия кўп гўзал эди,
Поклик билан кўзим ёшлади.
Сўнг талтайиб кетдию, афсус,
Шеърдан шеърга ўта бошлади.
Бинойидек эди эс-ҳуши,
Фикр билан келгач қуйилиб,
Саҳифадан саҳифага у
Бораверди кам-кам суюлиб.
Кечиш ҳам кў-ўп қийиндир… бироқ,
Кечмай ҳам бўлмайди аҳмоқдан.
Йўқса… китобимнинг сўнгида
Ном-нишон қолмайди ахлокдан».

* * *

«Гулдираган қаҳқаҳанг билан
Ларза солиб осмон-фалакка
Отангни ҳажв қилганинг тўғри,
Тўғридир қилганинг калака.
Агар чиндан ақли бўлсайди,
Бўлса эди фаросат-фаҳми,
Туғдирмаган бўларди асло
Онангга сендайин аблаҳни».

(давоми бор)

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort