Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Мирзиёев Рамазон Ҳайити муносабати билан 226 маҳбусни авф этди

Мирзиёев Рамазон Ҳайити муносабати билан 226 маҳбусни авф этди
13 Haziran 2018 - 3:18 'да юкланди ва 428 марта ўқилди.

Би-би-си радиосининг хабар беришича, президент Шавкат Мирзиёев Рамазон Ҳайити муносабати билан 226 нафар маҳбусни авф этиш ҳақидаги фармонга имзо чеккан.

Улардан 102 нафари озодликка чиқади, қолганларнинг жазо муддатлари камайтирилади.

Авф этилаётган маҳбуслардан 39 нафари чет эл фуқароларидир.

Бу Ўзбекистонда давлат раҳбарининг Рамазон Ҳайити муносабати билан биринчи марта амнистия эълон қилиши.

Аввалароқ Президент «Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида»ги қарорни имзолаган.

Унга мувофиқ, 15 июнь Рамазон Ҳайитининг биринчи куни деб эълон қилинган.

Ўзбекистонда бу йил Рамазон Ҳайити уч кун байрам қилинади.

ЎХҲ хабарлар бўлими

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort