Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

“Тўйни тўхтатиш ўрнига дунёқарашингни ўзгартир!”

“Тўйни тўхтатиш ўрнига дунёқарашингни ўзгартир!”
13 Haziran 2018 - 12:26 'да юкланди ва 892 марта ўқилди.

Интернет ижтимоий тармоқларидаги норозиликка сабаб бўлган мансабдор амали Президент Мирзиёев танқидига ҳам сабаб бўлди.

Ўзбекистонда “Камолот” жамғармаси ўрнига ташкил этилган Ёшлар Иттифоқининг раҳбари Қаҳрамон Қуронбоевнинг тўй кортежини тўхтатиб, келин-куёвни таксига ўтирғизиб юборгани ҳақидаги аудиоси тарқалди.

Қаҳрамон Қуронбоевнинг ушбу иши юзасидан бошланган муҳокама Ёшлар Иттифоқининг нақадар мамлакат ёшларининг оғирини енгил қилаётган ташкилотга айлангани ҳақидаги баҳсларга ҳам етаклади.

Номи ўзгаргани билан ЁИ эски “Камолот”дан фарқ қилмаслиги, ўтказилаётган тадбирлар Ўзбекистон ёшларининг муаммосини ҳал қилишга ёрдам беришдан кўра кўпроқ “бажарилган ишлар ҳақида ҳисобот бериш” таассуротини уйғотиши айтилди.

Хусусан, энг охирги хабарлардан бири, Бухоро вилоятида 1-2 сўм пул топиш мақсадида кўчага чиққан мардикорларни футбол ўйнатиб, ғолибга 1 баклашка ёғ совға қилингани ҳақидаги янгилик бўлди.

12 июнь куни Фарғонада видеоселектор йиғилиши ўтказган Президент Шавкат Мирзиёев Ёшлар Иттифоқи раиси Қаҳрамон Қуронбоевнинг тўй кортежини тўхтатганини танқид қилган.

Олтиариқ туманида ўтказилган видеоселектор йиғилишидан иқтибос келтирган оммавий ахборот воситаларига кўра, Президент Мирзиёев, жумладан, шундай деган:

“Баландпарвоз гаплар, тўйларни йўлда тўхтатиш менга керак эмас. Тўйларни йўлда тўхтатгандан кўра, сенга ўхшаган ёшларнинг катталари, дунёқарашларингни ўзгартиринглар. Мен тўй масаласини, у бир йилда бўлмайди, нима учун чўзяпман, муҳит пайдо бўлиши керак олдин. Президент айтди деб тўйни тўхтатиш, бу Президентга хиёнат.”

2017 йили августида Президент Шавкат Мирзиёев тўйларда пайдо бўлаётган янги-янги урф-одатларни танқид қилган, турли дабдабаларни “10 фоиз одам ўйлаб топаётгани”ни айтган.

Одамлар айнан тўй дабдабасини қиламан, деб қарзга ботаяпти, инсульт бўлаяпти, деган Президент Мирзиёев.

Ўша мажлисда Президент Тошкент шаҳар ҳокими ва Ёшлар Иттифоқи раҳбарига тўйларни ихчамлаштириш бўйича топшириқлар берган.

Бироқ орадан бир неча кун ўтиб ўша пайтдаги Тошкент шаҳри ҳокими Раҳмонбек Усмоновни Президентнинг тўйлар ҳақидаги сўзларини нотўғри талқин қилгани учун танқид қилган.

“Битта гап айтгандим, шаҳар ҳокими кейинги куни шаҳардаги ҳамма ресторанни ёптирибди. Бу менга қилган дўстлигими? “Мирзиёев айтди, ҳаммаёқни ёпиш керак, тўй бўлмайди” дермиш. Аввал тизим қил, тартиб қил. Ёнингга калласи ишлайдиган одамларни йиғсанг бўлмайдими? Одамлар оғзида гап юрибди. “Нима эмиш, Мирзиёев тўйни ёпиш керак, деганмиш”.

Мен тўйхоналарни ёпиш керак демадим, тўйларни тартибга келтириш керак дедим”, дея Мирзиёев гапларидан иқтибос келтирган kun.uz нашри.

2018 йил мартида Ўзбекистонда тўйларни тартибга солиш мақсадидаги янги ҳужжат халқ муҳокамасига қўйилди.

Парламент қарори лойиҳаси “Тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирлар ўтказилишини тартибга солиш тўғрисида” деб номланди.

ЎХҲ хабарлар бўлими

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort