Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Анвар қори: Каримов жасадини райҳонга буркаган имом

Анвар қори: Каримов жасадини райҳонга буркаган имом
13 Haziran 2018 - 12:31 'да юкланди ва 914 марта ўқилди.

Би-Би-Си радиосининг хабар беришича, Тошкент шаҳар бош имом хатиби Анвар қори Турсунов 13 июнь тонгида оламдан ўтган.

59 ёшли Анвар қорининг вафот этганини Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати kun.uz наширига тасдиқлаган.

Анвар қори Турсунов апрель ойининг илк кунларида микроинсультни бошидан кечиргани ва шифохонага ётқизилгани хабар қилинганди.

Диний идора унинг ўрнига Тошкент шаҳар бош имом хатиби вазифасини бажарувчи тайинлаган.

9 июнь куни Соғлиқни сақлаш вазирлиги уламонинг вафот этгани ҳақида ижтимоий тармоқларда тарқаган хабарларни рад этганди.

Суиқасддан омон қолган уламо

Анвар қори Турсунов 2009 йил 31 июлида суиқасддан омон қолган, номаълум шахслар томонидан пичоқланиши оқибатида оғир тан жароҳати олганди.

Расмий уламога суиқасд уриниши ҳамда Ички ишлар вазирлиги мулозими Ҳасан Асадовни ўлдиришга алоқадорликда айбланган 14 шахс 2010 йил баҳорида узоқ йиллик қамоқ жазоларига маҳкум этилган.

Ўзбекистон расмийлари ҳодисани террорчилик амали деб аташган.

Ўтган йили биринчи марта суиқасд ҳодисасини шарҳлаган Анвар қори ўзига қасд қилганлар аллақачон “Оллоҳ Таоло томонидан жазолангани”ни айтган.

Анвар қори Турсунов уларни “жоҳиллар” деб атаган.

Каримов жасадини райҳонга буркаган имом

Анвар қори марҳум Ислом Каримов даврида расмий Исломни намоён қилган зиддиятли дин уламоси сифатида билинади.

Ислом Каримов жамғармасининг расмий саҳифасида Анвар қорининг вафоти муносабати билан махсус мақола эълон қилинди.

Унда Ислом Каримов Анвар қори Турсуновга “алоҳида меҳр қўйгани” таъкидланади.

Мақолада айтилишича, Каримов вафот этганда Анвар қори унинг маййитини “райҳонларга буркаган ва қорилар билан тонгга қадар Қуръон ўқиб чиққан”.

Ислом Каримов жамғармасига кўра, “имом-хатиб кейинчалик Ислом Каримовнинг юзларида табассум зуҳур этгани, ювиш чоғида эса қошлари қалинлашиб, юзлари ёришиб кетганини сўзлаб берган”.

Марҳумнинг жанозаси ўзи имомлик қилган “Минор” масжидида ўқилиши айтилмоқда.

ЎХҲ хабарлар бўлими

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort