Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Отдан қўрққан Каримов

Отдан қўрққан Каримов
14 Haziran 2018 - 12:25 'да юкланди ва 1419 марта ўқилди.

Абдуллоҳ Нусрат тахаллуси остида Каримов режимини фош қилувчи мақолалар ёзган Акром Малик бугун қамоқда ўтирибди.

У 2017 йилнинг 13 январ куни жиноят ишлари бўйича Тошкент вилоят суди томонидан 6 йил қамоқ жазосига ҳукм қилинган.

Ҳозирда Инсон ҳуқуқлари ҳимояси билан шуғулланувчи бир неча халқаро ташкилотлар ва маҳаллий аҳоли вакиллари ёш олим ва журналист Акром Маликнинг озодлигини талаб этмоқдалар.

Эътиборингизга Акром Маликнинг Абдуллоҳ Нусрат тахаллуси остида эълон қилинган мақолаларини ҳавола қилиб борамиз.

* * *

ОТДАН ҚЎРҚҚАН КАРИМОВ

2016 йил февралининг бешида Тошкент вилояти ҳокими алмашди. Каримов Зангиота тумани ҳокими Абдуллаев Содиқни вилоятга ҳоким қилди.

Бу шунчалик зерикарлики, гапириб бераётиб эснаб юборгинг келади – Каримов эски ҳокимни нажасга белаб бўшатди, уни роса ёмонлади, бундай ҳокимни тайинлаганимдан жуда хижолатдаман деди, кейин яна оғзига нима келса, шуни алжиради.

Вилоят “депутат”лари Каримов янги ҳокимни бўшатамизми деб сўраганда, узоқ ўйлаб, охири ҳа дейишди ва юз фоиз қўл кўтаришди.

Янги ҳокимни тайинлаймизми деб сўраганда яна узоқ тафаккур қилиб, бир овоздан “рози бўлишди”.

Сиёсий қисм тугаб, бадиий қисм бошланди: вилоят қишлоқларидан чиққан бир спортчи, бир дўхтир, бир фермер, бир оқсоқол ва яна бир-икки одам Каримовни мақташди. Улар ўзлари кеча-кундуз ойнага қараб ёдлаган “монологларини” Каримов қаршисида муваффақиятли ижро этдилар.

Қайси бири ифодани жойига қўйган бўлса, Каримов тўлқинлаб кетиб, ўрнидан туриб қучоқлаб, ўпиб ҳам қўйди.

Битта девдай барзанги фермер Каримовга сиз 90-йилларда от миниб Бўкага келгансиз, биз билан учрашгансиз деб йиғламсираганда Каримов завқланиб кетди:

“Очиғини айтсам, отдан қўрқаман, аммо ўша пайт шунақа эдики, от у ёқда турсин, арслонни ҳам жиловлаб минардим!” – деб мақтаниб оғзи кўпирди.

Ҳамма бундан таъсирланди.

Аммо ҳеч ким нега шу пайтгача яна от миниб далага чиқмаяпсиз деб сўрамади. Ахир, ота қариб қолган, от минолмайди, устига устак отдан қўрқади, от миниши учун камида Бўкадаги каби вазият бўлиши керак. Аслида, от миниш ҳам керак эмас, танк юборади – мингта отнинг иши битади.

Каримов бирор вилоятга бирор ҳокимни уч-тўрт йилдан ортиқ қўймайди. Кўнгилдагидек ишласа, бошқа ёққа ҳоким қилади, ёқмай қолса, бир тепади – чиқмайдиган бўлиб ер тагига кириб кетади. Чунки – бу анча ҳақиқатдан йироқ бир тахмин, аммо Каримовнинг ўйлови шу – сал кўп муддат ишлаган ҳоким шу ерга илдиз отиб, тарафдор тўплаб, обрўси ошиб, Каримовга ҳамла қилиб қолиши мумкин. Шунинг учун вазирлар ҳам, ҳокимлар ҳам жуда тез алмаштирилади.

Дарвоқе, Иноятов… Шу одам жуда кўп ўтириб қолди? Унинг ҳам паймонаси яқин. Каримов бу амалдорларини алмаштириш учун ўзига мос қул излаяпти. Аммо топиш қийин. У Республикадаги ҳамма жиноятни шуларнинг елкасига қўяди-да, кетидан ўхшатиб тепади.

Яна бутун халқ Каримов, ҳатто қизини, бош вазирни ва Миллий хавфсизлик хизмати бошлиғини ҳам аямади, у адолатли деб сўлакайини оқизиб қойил қолиб юраверади. Каримовнинг 8 декабрдаги нуқти шунга кичик ишора ҳам бўлган эди, аслида.

Каримов йиғилишда Худони эслади, бизнинг ҳамма ишимиз беш, чунки Худо бизни қўлламоқда деди у.

У Худонинг номини ҳам ўз сиёсати учун воситага айлантирди. Аммо у қанчалик маккор бўлмасин, Оллоҳнинг макри олдида ҳеч нарсадир. У қанчалик ўйин қилмасин, ўйинларининг поёни кўриниб қолди. Яқин-орада унинг таназзулини бутун дунё кўради, иншаОллоҳ.

Абдуллоҳ Нусрат

08.02.2016 йил

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort