Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Замондошларимга маддоҳликдан воз кечганим ҳақида – 10

Замондошларимга маддоҳликдан воз кечганим ҳақида – 10
20 Haziran 2018 - 9:00 'да юкланди ва 423 марта ўқилди.

10. ЗАМОНДОШЛАРИМГА МАДДОҲЛИКДАН ВОЗ КЕЧГАНИМ ҲАҚИДА

Биттагина ғайритабиий ҳодисани мисол келтириш учун ёзганларим А4 форматда қирқ вараққа қараб кетяпти. Республиканинг энг юқори минбари Олий Мажлис десак ўша ерда бир неча бор минбардан туриб гапирган киши сифатида айтаманки, Интернет ҳам жонли аудитория экан. Шу пайтгача ўша воқеани гапирмадимми? – демак аудитория мени тушунмаслиги учун бўлди. Ёзаётганларим Сиз азизлар учун, аммо, аввало ўзим учун. Бир сўз билан айтганда –Тафтиш.

Ибтидонинг интиҳоси бор. 2003 йил июнь ойи охиридан бошлаб ҳар куни беш вақт намоз ўқишга Аллоҳга ваъда бердим. Бу беш вақт ибодат деярли бешта таҳорат билан эди. Ўқигандаям «намоз – Аллоҳ билан сўзлашув» ҳадисига иложи борича қатъий амал қилган ҳолда бўлди.

Хўжалик судида ишларим кўплигига қарамай, нимани ният қилсам ўша ишларим амалга шиб кета бошлади. Қуръонда битта оят бор. Қиёматда фаришталар Пешқадамларга айтаркан «биз сизга ердаги ҳаётингиз даврида ҳам кўмак берардик, ҳозир ҳам ёнингиздамиз»-деган. Қуръон кўрсатмаларига мувофиқ яшашга ҳаракат қилинса, демак фаришталар бизга кўмак беради. Ниятларим эса осмон қадар юксак эди. Аммо, моддий бойлик масаласида Аллоҳ бандасини унга ружу қўймасликдан асраркан. Яна бир оят борки, агар сиз моддий бойлик сўрайверсангиз, бу дунёда Аллоҳ беради, аммо, абадий ҳаёт учун заҳира қолмайди. Аллоҳ Қуръонда Довуд пайғамбарни гоҳлантиради: Ҳой Довуд нафс хоҳишига эргашма, тўғри йўлдан адашиб кетасан,-дея. Эътибор беринг кимга огоҳлантириш бериляпти? Пайғамбарга!!! Пайғамбарлар нафс хоҳиши туфайли тўғри йўлдан адашиб кетар экан, менга ўхшаган гуноҳкор қулларга йўл бўлсин. Аммо, номингиз улуҳланаркан. Биз совет замонида «Номи улуғ, сурпаси қуруқ» деган гапни кўп эшитардик ва бу гапдан кулган ҳолда, номимиз учун эмас, сурпамиз учун кўпроқ ҳаракат қилардик. Ва бу ҳаракат жамоатчилик, жамият олдида оқланардиям.

Бирон бир раҳбарлик лавозимига эришиб, қонунни четлаб ёки бузиб ҳаром луқма ейиш кундалик ҳол эди. «Бўрининг барибир оғзи қон»,-дердик ўзимизни оқлаб. Хоҳлайсизми, йўқми, совет замонининг охирги йилларида ойлик маош орқали кун кўрувчи кишилар кўп эди. Мана охирги икки йил Ш.М.Мирзиёев давлат тепасига келгач ўша даврнинг фазилати ҳаётимизга кириб келяпти.

Ёшларимиз ойлик маоши яхши чет эл компанияларига ишлашга уриняптилар. Шу билан бирга ўзимиздаги касблардаям муносиб иш ҳақи бериш одат тусига киряпти. Одамларимиз чеҳрасида очиқлик, табассум пайдо бўляпти. Чеҳра синиқлиги, хўмрайиб юришнинг асоси – пулсизликдан. Мана Америка, Европа ривожланган мамлакатларидаги одамларнинг чеҳрасига боқинг. Табассум, хайрихоҳлик. Бунинг сабаби меҳнатига яраша маош олишида. Одамларнинг кайфияти, руҳияти кўтаринки бўлиши учун уларга насиҳат қилманг, уришманг, сўкманг – пулини ўз вақтида беринг вассалом.

Кишининг меҳнатини қадрламоқчимисиз, унинг ҳаққини тўлиқ беринг. Аммо, биз ёввойи инстинктларга ўрганиб қолдик. Эсимда 2004 йилда ўзимнинг севимли «АВВА» гуруҳининг дискини Германиянинг Франктфурт аэропортидаги дўкондан сотиб олмоқчи бўлдим. Битта диск 29 евро тураркан!!! Қимматлиги учун ололмадим. Уйга келиб Қаршининг бозорига чиқсам 500 сўмга турибди. Европада бундай иш ўғирлик дейилади, бизда эса ҳалол бизнес.

Қуръонда «охиратдан қўрқмайдиган одам хулқи ёмон одам» дейилади. Ахлоқсизлигимиз большевизм асорати. Ўтган асрнинг ўттизинчи йилларида Тошкентга атеистликнинг юксак чўққисида бўлган СССРнинг ғарбидаги аҳоли кўчиб келади. Улар келиши билан Тошкентда ўғирлик, талончилик, босқигчилик қотиллик каби жиноятлар кўпайиб кетади.

Қишлоқ хўжалигимиздаги деҳқон етиштирган маҳсулотни омборларга йиғиш ва уларнинг ҳаққини бўлиб-бўлиб бериш, баъзида бермаслик одати илдизиям больўовайлар билан боғлиқ. Тарихчи Поён Равшанов машаққатли меҳнати эвазига ўтган аср 20-30-йиллардаги Қашқадарёдаги босмачилик ҳаракати манзарасини тиклаб берди. Дўстларим орасида самарқандлик рус шоираси Анастасия Павленконинг битта шеърида Қашқадарё ҳақида шундай мисраси бор «Здесь прёт патриотизмом» деган. Ҳақиқатда большавойларга қарши энг қаттиқ кураш воҳада бўлган экан. Бу фактни Оқпошшо ҳарбий зобитлари ҳам билган, большавойлар ҳам эътиборга олганлар. Шу сабабдан Россия Ғарби Москва ва Санкт-Петербугдаги революцион (бузғунчилик) курашларида тажриба орттирган энг сара ҳарбийлар ва информацион курашларда суяги қотган кадрлар Қашқадарёга юборилган экан.

Қашқадарёдаги барча ҳокимият ҳарбийлар қўлида бўлган. Мисол учун Ғузорда райком котиби, райисполком раиси ҳам руслардан бўлган. Қирғинбарот урушларда ўзбек ҳалоскорлари (тилимиздаги босмачилар) ўша тажрибали рус ҳарбийларини ҳам доғда қолдириб, майда-майда гуруҳларга бўлиниб – партизанлик кураш тактикасини қўллаган ва Қизил Армияни доғда қолдира бошлайдилар. Аммо, ўзимизнинг ичимиздан чиққан «қаҳрамонлар» сотқинлиги туфайли информацион кураш туфайли халқ ўртасида ҳалоскорлар – бсмачи деган ёмонотлиқ бўлиши эвазига улар енгиларканлар. Жумладан бир неча марта воҳа қишлоқларида босқинни большавойлар уюштириб, буни босмачилар қилганлиги ҳақида ёлғон ахборот тарқатилган, натижада обрўсизлантирилган ҳалоскорларнинг халқ ичидаги ишончи сўндирилган экан.

Айни шу пайтда Қизил Армия зобитлари ва ҳарбийлари расписка эвазига маҳаллий аҳолидан ўзларига озиқ-овқат, отларига ем-хашак ола бошлайди. Вақти келганда тўловни қилмай, номардларча аҳолини алдайди.

Кейинчалик бир танишимда Ғузорда бўлган воқеалар ҳақида эшитиб қолдим.

Чор Россияси ҳарбийларини додини берган Абдумалик тўра Ғузор Ҳокими бўлган. Ғузорликлар қўшини Самарқанд шаҳрини ҳам озод қилганлар. Аммо, Абдумалик Тўранинг отаси Бухоро Амири Музаффар ўз ўғлига қарши чиқиб руслар билан биргаликда ғузорликларга қарши чиққан. Ана шунда Абдумалик Тўранинг икки зобити Бобобек ва Жўрабек русларга банди қилиб берилади. Улар эса уларни ўлдириш ўрнига генерал унвони беради ва маҳаллий аҳолини иккига бўлиб ташлайдилар.

Энди советлар давридаям ғузорлик Саид деган ҳалоскор 1937 йилларгача мардоновор кураш олиб бораркан. Бу полвон йигит Ғузорнинг охирги Тўраси Муъбин Тўранинг хос навкари бўлган экан. Дев юракли бу жангчига Москвадагилар ҳам қизиқиб қолиб, уни тириклайин келтириш буюриларкан. Саидбекка эса илоҳий башорат берилиб «энди советлар юртга эгалик қилиши, чунки маҳаллий амалдорлар давлатни бошқаришда нўноқлик қилиб, диндан четга чиқиб кетганлиги айтилиб, охиригача курашиш, гарчи ўз жонига қасд қилса-да унга жаннат ваъда қилинаркан». Шундан кейин Ҳалоскор ўз одамларига тарқалишни, совет колхўзларига ишга жойлашишни бураркан. Уни тириклайин қўлга олмоқчи бўлиб келганлар олдида тўппончанинг устига ўтирволиб ўзини отаркан, аламзада йигирма чоғлик қизиллар ҳам ўқ билан унинг гавдасини илма-тешик қилиб ташлашар, кейин эса Москванинг топшириғини бажармаганликлари учун жазога тортилар эканлар.

Бу гапларни нега эсга оляпман? Мени хавотирга солаётган нарса Аллоҳ билан алоқани узмайлик. Бу ишни жадидлар қилиб, ўзбек зиёлилари енгилиши охиргиси бўлсин, демоқчиман. Ўқинг жадидлар тарихини улар большавойларнинг ёлғон шиорларига ишонишиб диндан четлашдилар, ароқ-вино, пиво ичадиган бўлдилар. Оқибат шунақанги кучли миллат ойдинлари кучсизланиб ўз душманларига енгилдилар.

Шахсан мен Ҳанафий мазҳабида бўлиб беш вақт ибодат қилаётган кишининг бузғунчи ғоялар таъсирига тушиб қолишига ишонмайман. Агар сиз беш вақт намозни инкор қиладиган ёки ибодатни кечиктириб ўқисаям бўлади дейдиган диндорни кўрсангиз, дарҳол ундан четланинг. Бу одам биздан эмас.

Беш вақт ибодат қиладиган кишининг эса бузғунчиликка тили ҳам қўли ҳам бормайди. Фақат рост сўзлайдиган кишини бузғунчи сафига қўшманг.

Менинг орзу-ниятларим Жомолунгма чўққисиданда бир қулоч баланд, томири эса Тинч океанининг энг чуқур жойиданда бир қулоч чуқур.

Баъзилари билан таништирай:

–Ҳар бир ўзбекистонлик оиланинг уй-жойи ва автомобили бўлишини истайман;

–Ҳар бир ватандошимизнинг уйида беш вақт ибодат қилиши учун шароит бўлишини хоҳлайман, бунинг учун коммунал тўловлар жуда арзон (аслида бепул) бўлишини хоҳлайман;

–Ҳар бир нафақадаги пенсионернинг пенсияси, талабанинг стипендияси кунига бир килодан гўшт қийматида бўлишини ният қиламан;

–Ўзбекистон эркаклар футбол термаси Жаҳон чемпиони бўлишини хоҳлайман;

–Уч юз миллионлик туркий халқлар бирлашиб, улар ўртасида чегара бўлмаслигини истайман;

–Бир ярим миллиардлик мусулмон оламида ҳақиқий меҳр-оқибат ўрнатилишини истайман;

–Дунё давлатчилик тарихи Туркистон, ҳозирги Ўзбекистондан бошланганлиги бутун дунё илмий жамоатчилигига исботлаб, Ўзбекистон ҳам, Макка дин маркази бўлгани каби, Илм-маърифат Маркази, бу заминга ёвқараш ман этилган – муқаддас қадамжо сифатида тан олинишини хоҳлайман;

–Ўзбекистонликлар аҳоли жон бошига даромади бўйича дунёда кучли ўнталикка киришини истайман;

Буларнинг барчасига Қуръондаги «Шукур қилсанг, неъматимни зиёда қилиб бераман» деган Аллоҳнинг ваъдасига биноан амалга оширса бўлади деб ўйлайман. Ўзимнинг шахсий орзу ниятларимни бу ерга атайин киритмадим. Лекин, у ниятларимга эришиш учун тинмай изланишим, ишлашим кераклигини биламан.

Давлатимиз учун эса бу реал орзу-ниятлар!!!

Мен сизга Саудия Арабистони, Қатар, Қувайт, Бирлашган Араб Амирликлари ана шу Ваъда туфайли боёд-шоёд яшаётганини мисол келтирмайман.

Сизга йил якунида давлат олган даромадини ўз аҳолиси ўртасида тақсимлайдиган Скандинавия мамлакатлари – Норвегия, Швеция, Финляндия, Швейцарияларни мисол келтирай. Жазирама иссиқдаям ўзларига шароит яратиб олган Австралияни айтай, қаҳратон совуққа шукур қилиб яшаётган Канадани айтай.

Бунинг хамиртуруши бизда бор.

Қани ўша замиртуруш дейсизми?

Битта ҳаётий мисол келтирай.

Россиянинг ОРТ телеканалида шведларнинг ва менинг севимли ашулчилар гуруҳи АББАнинг собиқ созандаси , композитори Кристиан Бьорн Иван Ургантнинг кўрсатувига ташриф буюрди.

Ургант унга шундай савол берди:

–Айтингчи Европа Иттифоқи мамлакатлари сизларнинг тарқаб кетган гуруҳингиз аъзоларига бир йил давомида Европа мамлакатларида қайтадан бирлашиб концерт беришни эвазига сизларга Бир миллиард доллар (балким евро эсимда йўқ) пул беришни таклиф қилди. Сизлар нега рад жавобини бердингиз?

Ўйлаб кўринг ҳақиқатда рад қилиб бўлмайдиган таклиф!!!

Ахир мана шу давр мобайнида Европа мамлакатларининг барчасидаги энг қимматбаҳо меҳмонхоналар, энг қимматбаҳо концерт заллари уларнинг хизматига мунтазир бўлишади. Озиқ-овқат, массажчи, гримчи, музикантларни гапирмай қўяқолай. Ахир бу КАЙФ-ку!!! Лекин, улар РАД этишибди!!! Бу нима кўргулик???

Энди жавобни эшитинг.

–Тўғри, бизнинг ҳар биримизга 250 миллион евродан маблағ тақсимланади. Аммо, бизнинг ёшимиз олтмишдан ошди. Агар биз ёшлигимиздаги каби босим билан ашула куйласак ўн беш йиллик соғлигимизни йўқотарканмиз. Шунинг учун ўзаро маслаҳатлашиб рад этдик!!!

Хоразмлик математик Умиджон Исмоилов деган бир акам бор. Ёши олтмиш бешда. Ҳақиқатда Ал Хоразмийнинг авлоди. У кишидаги бу иқтидорни билган ҳолда 60 ёшга кирган пайтида «тезда нафақага чиқиб ўзбек болалари учун математикдан ҚЎЛЛАНМА ёзишга киришишни» таклиф қилдим. У киши эса охирги беш йилда туман Маориф бўлимида бошлиқ бўлиб ишлаб, яқинда ишни топширдилар.

Куни-кеча гаплашдик. Ниҳоят ижодга энди киришибдилар! Аммо, беш йиллик умрим мажлислар билан ўтиб кетди. Ўзлари математик-да, «ўша беш йилнинг нақ бир йилини селектор ва мажлисларга сарфлабман»-дейдилар. Бизнинг мажлисларимиз қанақалигини сиз-у биз яхши биламиз. Ваҳиманинг уяси. Асаббузарликларни айтмайсизми?

Қашқадарёда жуда кўп фермерларни биламан, улар ёши олтмишдан ўтгач айнан ўша мажлисларни деб ишни ўғилларига топшириб юборишди.

Бу билан нима демоқчиман? Биз ҳам худди Скандинавия оролидаги мамлакатлар аҳолиси каби ўз қадримизни биламиз. Бизгаям тинчлик-хотиржамлик керак.

Гап ниятда. Ният эса беғубор, ҳамманинг манфаати учун, саҳоватпешалик сувида қайнатилган бўлиши керак.
Шукур қилайлик! Тинч осмонга, прагматик, халқ дардини ўйлайдиган, амалиётчи Президент юртимизга келганига!!! Бизга ҳеч кимнинг қарзи керакмас. Ер ости ва ер усти бойликларимиз халқимизга ўлчаб туширилган. Гап ундан оқилона, бамаслаҳат, ваҳима қилмасдан, тадбирларни тўғри қўллаб фойдаланишда!!!
Энг муҳими иқтисодий қийинчиликларга ўзбек халқи чидайди!!!

Энди мавзуга қайтсак.

Давоми бор.

Анвар Шукуров

facebook.com

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort