Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Шоҳда ором бўлса, улуснинг ҳолига вой…

Шоҳда ором бўлса, улуснинг ҳолига вой…
20 Haziran 2018 - 6:00 'да юкланди ва 440 марта ўқилди.

Матназар АБДУЛҲАКИМ

ТАНЛАНГАН АСАРЛАР
1 – жилд

«Ҳаловат бу қайсар бир бахтдир,
Малҳам бўлгич дилда ярога.
У ҳеч қачон тенг берилмайди
Ҳам подшоҳга, ҳам фуқарога.
Ҳаловат — бир нурафшон толе,
Балолардан қутқарган жонни.
У шундай бир ёритқич, ҳеч вақт
Ёруғ этмас икки осмонни.
Ҳаловатга макон ё кишвар,
Ёки — сарой. Билиб қўй шуни.
Шоҳда ором бўлса, улуснинг
Ҳолига вой. Билиб қўй шуни».

* * *

«Қаҳатчилик аланга янглиғ
Ямлаб олди шўрлик бу элни.
Кўп одамлар қайтмас сафарга
Боғладилар иложсиз белни.
Қорнимиз тўқ бирон наҳор йўқ,
Йўқ биронта қорнимиз тўқ шаб.
Кўринади тандирнинг оғзи
Аждаҳонинг комига ўхшаб».

* * *

«Жудолаша олмайди улар,
Бўлишолмас лекин ҳамнафас.
Бири учун бири тузоқдир,
Бири учун биттаси қафас.
Тарозининг жуфт палласидир
Руҳларининг зидлиги сири.
Бири кўтарилган вақтда
Аста тушиб кетади бири».

* * *

«Юзим тушса, сазовор бўлсам,
Мўъжаз кунлар бир насиб этса.
Бир кун эмас, бир кун, ниҳоят,
Бошим сенга, эй осмон, етса.
Ўзгармайсан тирноқчалик-да,
Тор бўлмайсан, кенг ҳам бўлмайсан.
Шу қолишда қолаверасан,
Бошим билан тенг ҳам бўлмайсан.
Сенга етмак умидиндаги
Юрагим бахт билан тўлади.
Осмон! Бошим бўлмайсан асло,
Фақат… бошим осмон бўлади!»

 

(давоми бор)

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort