Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Баҳодир Файз: Мен билган Зокир

Баҳодир Файз: Мен билган Зокир
20 Haziran 2018 - 13:59 'да юкланди ва 569 марта ўқилди.

Ўзбек расмийлари 16 июнь куни хибсга олинган АҚШ ватандоши Зокир Алиев Афғонистонда ҳарбий тайëргарликдан ўтиб, ҳукумат ва халқаро коалиция қўшинларига қарши жангларда қатнашганини айтмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати ўз фейсбук саҳифасида билдирди.

«Элтуз» нашри Зокир Алиев билан Туркияда бирга ўқиган ва биргаликда АҚШдан сиёсий бошпана олган Баҳодир Файзга мурожаат қилиб, бу шаҳс ҳақида маълумот сўради.

«Алиев Туркиядалик пайти мухолифат вакиллари, жумладан Ўзбекистон Исломий ҳаракати вакиллари билан учрашган бўлиши мумкин. Бироқ мен уни сиёсий ҳаракат билан шуғулланган деб айта олмайман», деди бугунги кунда Америкада яшаётган, «Ўзбек сиёсий мухолифати» ҳақида китоб ёзган Баходир Файз.

«Элтуз» нашри Зокир Алиев фаолиятини ўрганиш асносида «Туронзамин» сайтида чоп этилган мақоладан иқтибосни топди. Бунда унинг «Эрк» Демократик партияси лидери Муҳаммад Солиҳ, унинг издошлари ва жумладан Баҳодир Файз устидан ҳам АҚШ Федерал текширув идорасига чақув ёзгани билдирилади.

«Мен сиёсат деганда, соф маънода диктатурага қарши курашни назарда тутдим. Бу ерда мен Зокирни кўрмадим. Хавфсизлик идораларига бориб, ёки Жаҳонгир Маматовнинг саҳифасида мухолифатга, ёки эркин фикрловчи шахсларга қарши туҳмат мақола ёзиш, бу сиёсат билан шуғулланиш дегани эмас. Қўпол қилиб айтганда бу чақимчилик дейилади», деди Баҳодир Файз Алиевдан иқтибос келтирилган мақола ҳақида.

«Элтуз» нашри терроризмда айбланиб Ўзбекистонда ҳибсда қолаëтган чироқчилик Зокир Алиев билан боғлиқ вазиятни кузатишда давом этади.

Манба: eltuz.com

Баҳодир Файз: Биз Туркияга талаба сифатида келганмиз 1992 йилда. Ҳаммага маълум, Ўзбекистон мустақиллигидан кейин Туркия ҳукумати ташаббуси билан 2 мингга яқин талаба Ўзбекистондан Туркияга ўқишга олиб келинди.

Бизда бозор иқтисодиётини ўрганиш, жамиятни ўрганиш, янги дунёдаги ривожланиш, янги соҳаларни ўрганиш бўйича Туркия бутун турк жумҳуриятларидан талабалар олиб келиш лойиҳасини йўлга қўйган эди. Ҳамманинг хабари бор бундан. 1-2 йил ўтгандан кейин, асосан Туркияда ўқиётган талабаларни эркин фикрлиликка, демократик жамиятда таълим олаётганлиги Ўзбекистонга ёқмади албатта. Ҳукумат роҳатсиз бўлишни бошлади, талабалар орасида айғоқчилар қўйди, орган тамсилчиларини қўйишни бошлади Туркиядаги ҳар бир вилоятга. Лекин барибир Ўзбекистон ҳукумати бутун талабаларни мамлакатга қайтариб олиб кетишга қарор қилди. Бу 1994 йил май ойида бўлаётган ҳодиса. Биз олдиндан билдик Ўзбекистонга кетган талабаларнинг қайтиб келмаслигини ва Туркияда қолишга қарор бердик. Мен, Зокир ва яна бошқа талабалар ҳам бор эди Туркияда қолиб ўқишимизни давом эттиришга қарор бердик. Ва қолдик. Ёз ўтди. Ёздан кейин Ўзбекистон ҳукумати жўнатган маълум бир қисм, жуда озчилик, биринчи келишимиздаги талабалар сони 2000 бўлган бўлса, кейин Ўзбекистондан фақат 300 га яқин талаба қайтиб келди ва улар 4 та катта шаҳарларга жойлаштирилди. Уларнинг устидан жуда кучли назорат ўрнатилди. Ва бизни Ўзбекистон ҳукумати талаби билан университетлардан ҳайдашди. Яъни, Ўзбекистон ҳукумати Туркия Олий таълим вазирлигига кўрсатма берганки, булар соҳта ҳужжатлар билан келган, талаба эмас, деб. Шунинг натижасида ҳайдалдик ва стипендияларимиз кесиб қўйилди. Лекин Туркиядаги ўша пайтдаги ойдин, зиёли одамларнинг, Ўзбекистонинг мухолифат лидерларининг ёрдамлари билан қайтадан ўқишларимизга тикландик. Ва ўқишимизни давом эттирдик. Лекин бу бизга бўлаётган босимларнинг бошланиши эди. Чунки шундай кейин бошланди асл босимлар. Ўзбекистон элчихонасидан вакиллар келди, МХХдан вакиллар келди, бизни олиб кетишга ҳаракат қилишди. Таҳдидлар қилишди, Ўзбекистонга қайтишингизлар керак, деб. Лекин биз қайтмасдан ўқишимизни давом эттирдик. Токи… 1999 йилнинг ҳали феврал воқеаларидан олдин, ҳатто 1998 йилнинг охирги ойларида яна Ўзбекистондан келиб бизни роҳатсиз қилишга бошлашди, қайтмасангизлар бўлмайди, олиб кетишимиз керак сизларни, деб. Бу сафар Туркия полицияси билан келишди. Ўзбекистон МХХси ҳам бор эди.

Ўқишимиз ҳам тугаган эди. Ўқиш тугагандан кейин Туркияда нолегал равишда қоласиз ва биз БМТ га мурожаат қилишга қарор қилдик. Ва БМТ бир йил ичида, масалан мен 1999 йил ноябр ойида АҚШга келдим. Бу ерда мазуга сабаб бўлаётган Зокир Алиев ҳам мендан бир ойлар кейинроқ келди. Яъни БМТ орқали Америка сиёсий бошпана берди. Ва биз Америкага келиб жойлашдик.

Менинг Зокир ҳақида билганларим шу. У билан бирга ўқидик. Унга ҳозир Ўзбекистонда қўйилаётган айбларнинг кўпини тўғри деб ўйламайман. Чунки, мен таниган Зокир, мен1992 йилдан токи 1999 йилгача таниган Зокирнинг ҳеч бир исломий фаолияти ёки ҳеч бир исломий ташкилотларга аъзо бўлиш каби бир нарсалар бўлмаган, чунки бўлса мен билардим. Зокирнинг Америкада ҳеч бир сиёсий фаолияти бўлмаган. Сиёсий бир мақолалар ёзиш, сиёсий фаолиятда бўлиш каби нарсалар, масалан оммавий ахборот воситаларига чиқиш деган нарсаларини кўрмаганман. Балки сиёсий етакчилар билан, ўша Ўзбекистонлик мухолифат тамсилчилари билан алоқада бўлиб тургандир, лекин мен ўзим шахсан гувоҳи бўлмадим. Каримов режимига қарши бир фаолиятини кўрганим йўқ Америкадаги ҳаёти даврида.

Туркияда лекин бирга фаолият юритганмиз. Студентлар орасида семинарлар ўтказар эдик. Шу нарсалар атрофида ҳамфикр бўлганмиз. Лекин 1999 йилдан кейин бўлган ҳодисаларни, Зокир билан кўп алоқада бўлмаганимиз учун билмайман.

Қудрат Бобожон: Мана блогер Атабек Усманов ёзаяпти. 1998 йилда, айни Туркияда яшаган пайтида, Истанбулдаги диний экстремистлар ётоқхонасида яшаган деган гапларни ёзаяпти. Бу тўғрими? Қанчалик тўғри?

Баҳодир Файз: Истанбулда эсингизда бўлса, балки бу пайтларни хотирларсиз. 1996-97 йиллардан то 2000 йилларгача бўлган даврда Ўзбекистонлик муҳожирларнинг сони кўпая бошлаган эди. Ҳозиргидек эмаску, лекин Ўзбекистон мухолифат вакиллари, диний мухолифат вакиллари келиб шу ерга жойлашишни бошлаган эди. Шу жумладан булардан бири Зайниддин Асқаров. Зайниддин Асқаровни мен ҳам танийман, кўрганман ҳаттоки Туркияда.

Булар Истанбулда яшашар эди. Мен Бурсада ўқидим. Зайниддин Асқаровни ва яна бошқа Ўзбекистон Исломий Ҳаракатини тамсилчиларини қанчалик бир-бирига яқин бўлганликларини билмайман. Лекин кўришиб туришган бўлиши мумкин. Бармоқ билан санайдиган даражада оз ўзбеклар бўлган у пайтда. Ҳамма бир-бирини танирди ва бу таниганлар ўзаро алоқа қилиб, ўша байрамларда кўришиб, у-бу ерда бир-бирига ёрдам бериб турган бўлиши мумкин. Лекин буни албатта ташкилот қуриш, ёки ҳозир айбланаётгандек Исломий ташкилотга аъзо бўлиш ёки буларнинг фаолиятларида қатнашиш деган даъвога асос бўлолмайди.

Туркиянинг Истанбул шаҳрида Ўзбекистон Исломий Ҳаракат вакилларини яшаганлиги ҳаммага маълум. У пайтда газеталарда чиқди. Ҳатто Ўзбекистондан келганларни ҳам аэропортдан ушлаб олиб кетишди, Зайниддин ва яна 2-3 та шеригини.

Қудрат Бобожон: Сиз айтдингиз, унчалик сиёсат билан шуғулланмаган, дедингиз. Лекин ҳозир биз қидириб кўраяпмиз. Жаҳонгир Маматовга оид Туронзамин веб-саҳифасида Алиевнинг ўзи ёзган матн мавжуд, бу матнда Зокиржон Алиев “ЭРК” партиясини террор фракцияси, деб АҚШ тергов идорасига донос қилганини очиқ тан олади. Шунингдек шу ерда сиз ҳаққингизда ҳам террорчи деб мақола ёзган, деган гаплар бор. Буни қандай изоҳлайсиз?

Баҳодир Файз: Албатта. Сиёсат деганда мен соф маънодаги сиёсатни олдим. Яъни ҳар бир виждонли инсонни, ҳар бир демократик зеҳниятдаги инсонни диктатурага қарши курашишини назарда тутаяпман. Яъни Ўзбекистонда 25 йил давомида диктатура давом этди. Бу диктатурага қарши чиқиш қилиш, мақола ёзиш ҳар бир виждонли инсоннинг вазифаси, дунё кўрган одамнинг, ташқарига чиқиб эркин фикрлайдиган одамнинг вазифаси сифатида айтаяпман. Бу нарсаларда Зокирни кўрмадим. Лекин бу, масалан, хавфсизлик органларига бориб, ёки FBI га бориб, Жаҳонгир Маматовнинг саҳифасида мухолифатга қарши ёки бошқа эркин фикрлайдиган мухолифатнинг ўзининг ички мухолифатга қарши мақолалар ёзиши менимча бу сиёсат билан шуғулланди дегани эмас. Буни қўпол қилиб айтганда доносчилик дейилади. Лекин бир-бирига қарши иғво тарқатиш, бўҳтон тарқатиш бу нарсаларни сиёсат деб ўйламайман мен. Сиёсат деганда мен Каримовнинг режимини назарда тутган эдим.

* * *

Блогер Атабек Усманов бу мавзуда Фэйсбук сахифасида (https://www.facebook.com/profile.php?id=100014023695505) шуларни ёзибди:

Зокир Алиев  1997 йилдан то 1999 йилгача Истанбулдаги диний радикаллар истиқомат қиладиган ëтоқхонада Зайниддин Асқаров билан бирга бўлган. Ўша пайтда Зокир Алиев “Муҳаммад Солиҳ кофир демократ” деган гапларни тарқатиб юрган. АҚШга келгандан кейин у Жахонгир Маматовга дум бўлди. Энди Зокир Алиев “Муҳаммад Солиҳ террорчи” деган мағзавани тарқатиб бошлади. Мана унинг “ижодидан” намуна:

”Яқинда мени таажжубга солган бошқа ҳолат юз берди. АҚШ Федерал текширув органи вакиллари, Муҳаммад Солиҳни ва ЭРКнинг у раҳбарлик қилаётган гуруҳи билан қизиқиб, менинг фикр ва қарашларимни билиш истагида эканликларини билдирдилар. Улар мендан бу гуруҳга алоқам бўлиб-бўлмаганини суриштирдилар. Шунингдек, бу гуруҳ ҳақида билишни истадилар. Мен ўзим билган воқеа-ҳодислар ҳақидагина гапира олишим мумкинлигини айтар эканман, улар кўпроқ “ЭРК” террори ҳақида билмоқчи бўлганликларини англамоқ қийин эмас эди. Албатта бундай жиддий ташкилотга ножиддий қараб бўлмасди. Шу сабаб, “ЭРК”нинг нималар билан шуғулланаётганини, нима фаолият қилаётганини, кўпроқ унга ўзини мансуб деб билган кишилардан ўрганиши мақсадга мувофиқ бўлиши фикрини айтдим.

Бундан ҳам кўриниб турибдики, “ЭРК” террор фракциясига айланган деган гап ҳамма жойга ёйилиб бўлган”.(Зокир АЛИ)

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort