Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Фейсбукдаги МХХ “қулоқ”ларига

Фейсбукдаги МХХ “қулоқ”ларига
22 Haziran 2018 - 8:00 'да юкланди ва 1202 марта ўқилди.

Абдуллоҳ Нусрат тахаллуси остида Каримов режимини фош қилувчи мақолалар ёзган Акром Малик бугун қамоқда ўтирибди.

У 2017 йилнинг 13 январ куни жиноят ишлари бўйича Тошкент вилоят суди томонидан 6 йил қамоқ жазосига ҳукм қилинган.

Ҳозирда Инсон ҳуқуқлари ҳимояси билан шуғулланувчи бир неча халқаро ташкилотлар ва маҳаллий аҳоли вакиллари ёш олим ва журналист Акром Маликнинг озодлигини талаб этмоқдалар.

Эътиборингизга Акром Маликнинг Абдуллоҳ Нусрат тахаллуси остида эълон қилинган мақолаларини ҳавола қилиб борамиз.

* * *

ФЕЙСБУКДАГИ МХХ “ҚУЛОҚ”ЛАРИГА

Тилини ҳақоратдан тиймайдиганлар, рақибини ҳалол баҳсда ва хайрли ишлар билан енга олмайдиганлар пасткашликнинг бир намунасидир. Шунинг учун менинг мақолаларимга ёзиладиган сўкиш ва ҳақорат сўзларини ўчираман.

Биз Ўзбекистондаги бугунги ҳукумат аъзолари Президенти Ислом Каримовдан тортиб энг кичик маҳалла оқсоқолигача сўконғич бир мутахассислар эканлигини жуда яхши биламиз.

Шунингдек, ўзбек миллий хавфсизлик хизмати ўз агентларини фейсбукка жойлаштириб, уларга мухолифат аъзоларининг шаънига тегиш, уларни ҳақорат қилиб асабийлаштиришни буюрганларини ҳам биламиз. Чунки асабийлашиш жараёнида киши билиб-билмай одобсизлик қилиб қўяди. Бу эса унинг ҳурматини туширади. Ўзбек МХХси кўзлаган мақсад шу.

Ўз миллатини қул қилган подшоҳнинг қуллари шуни англасинларки, улар қўйган тузоқ ўзлари учундир, иншаОллоҳ. Золимнинг умри қисқариб бормоқда. Ўтаётган ҳар бир кун Каримов ва унинг режимини еб битиряпти. Ўз зулмини ва ҳалокатини қанчалик яшириш учун Каримов ва унинг ҳукумати одамларни алдашга тиришмасин ва турли сифатсиз қурилишлар қилиб кўз бўямасин, умрини Оллоҳ белгилаган чегарадан бир қадам ҳам узайтира олмайди.

Бизда таксистларни тақиқлаш ҳақидаги қарордан кейин ДАН ходимларини йўлнинг ўзида сўйиб ташлашгани, бир нечтасини эса машина лобовойига қапиштириб кетишгани хабарлари бор. Буни махсус бир мақола қиламиз, иншаОллоҳ. Айтмоқчи бўлганим шуки, Каримовнинг “ислоҳотлари” ҳамиша ёлғончининг исловотларини эслатиб келган.

Бу жумламизни сўкиш деб тушунманг, зотан, бу реал бир тасвирдир. Чунки Каримов ўз одамларига “Сиёсат – суюғоёқ хотин” (ўзининг тили билан ж…. хотин) деб уқтириб келган.

Биз барчангиздан тафаккур қилишни ва ҳамиша ўз ҳайбатингизни сақлашни сўраймиз. Модомики, бизга рақиб экансиз, шунга муносиб бўлинг. Дўстларимиз эса бизни сўзсиз тушунадилар, иншаОллоҳ.

Абдуллоҳ Нусрат

21.03.2016 йил

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort