Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Жудо этмасин

Жудо этмасин
24 Haziran 2018 - 7:00 'да юкланди ва 354 марта ўқилди.

МАХДУМҚУЛИ

 

ЖУДО ЭТМАСИН

Дўстлар, ҳеч бандани яратган Аллоҳ
Эсидан оғдириб, жудо этмасин.
Берган ақлин олиб, наъузубиллоҳ,
Молу мулкин, тахтин тарож этмасин.

Юримаган камол топмас элинда,
Интизордир, айрилиқнинг йўлинда,
Есир бўлиб бир золимнинг қўлинда,
Эгам ҳеч бандани муҳтож этмасин.

Ватандан айролар, йиғлар, излашиб,
Жудоликда кечган умрин сўзлашиб,
Оҳлар, чекиб, қайтиб изин кўзлашиб,
Ҳеч элни юртдан эҳрож этмасин.

Ҳеч ким мунгли бўлиб қолмасин ғариб,
Тегра-дошда элу кунга термулиб,
Шуурига шикаст етиб, сарғайиб,
Камқувват, нотовон, қаллож (оч-яланғоч) этмасин.

Маҳдумқули, Худо товфиқ берганда,
Саҳар туриб, узоқ йўллар юрганда,
Тариқатнинг рост йўлина кирганда,
Йўлдан шайтон уриб, муҳтож этмасин.

*****

(давоми бор)

Туркманчадан Ислом Холбой ўзбекчалаштирди

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort