Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Ижтимоий тармоқ фитналаридан бир лавҳа

Ижтимоий тармоқ фитналаридан бир лавҳа
24 Haziran 2018 - 8:00 'да юкланди ва 771 марта ўқилди.

Абдуллоҳ Нусрат тахаллуси остида Каримов режимини фош қилувчи мақолалар ёзган Акром Малик бугун қамоқда ўтирибди.

У 2017 йилнинг 13 январ куни жиноят ишлари бўйича Тошкент вилоят суди томонидан 6 йил қамоқ жазосига ҳукм қилинган.

Ҳозирда Инсон ҳуқуқлари ҳимояси билан шуғулланувчи бир неча халқаро ташкилотлар ва маҳаллий аҳоли вакиллари ёш олим ва журналист Акром Маликнинг озодлигини талаб этмоқдалар.

Эътиборингизга Акром Маликнинг Абдуллоҳ Нусрат тахаллуси остида эълон қилинган мақолаларини ҳавола қилиб борамиз.

* * *

ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚ ФИТНАЛАРИДАН БИР ЛАВҲА

Каримов жорий йилнинг февраль ойида қилган чиқишларидан бирида интернетга тақиқ қўйиб бўлмайди деган “доҳиёна” фикрни айтган эди. Ким интернетни тақиқлашга уринса, бу аҳмоқона деб қўшимча ҳам қилган эди. Одатда, Каримовдан фақат аҳмоқона ва ҳамиша вазиятни кечикиб баҳолайдиган, ҳамма биладиган гаплар чиқади. Бечора оломон эса ўз юртбошисидан мажбурлаб даҳо ясаб олган, шунинг учун унинг бу гапи бироз вақт шов-шув қилинди. Мухолифлар эса Каримов ҳукумати ўзига қарши танқидий руҳда бўлган ўнлаб сайтларни тақиқлагани ҳақида баёнот берганди.

Бугун фейсбук жаҳондаги энг оммавий ижтимоий тармоқ ўлароқ миллиарддан ортиқ кишини ўзида бирлаштириб турибди. Фейсбук – янгиликлар тарқаладиган ва кишиларнинг психикасини, турли соҳалардаги қарашларини акс эттирадиган кўзгуга айланди. Фейсбукда миллиардлаб кишиларнинг шахсий суҳбатлари ва маълумотлари тўпланди ва мисли кўрилмаган улкан омбор пайдо бўлди. Агар ўзаро ёзилган мактубларни ошкор қилинса, бутун олам лол қоладиган ҳақиқатлар юзага чиқади. Бу ҳақиқатлар бутун бошли тузумларни алғов-далғов қилиб юбориши ҳам мумкин.

Бугун фейсбукда ўзбек фойдаланувчилари ўз ўрнига эга десак, хато бўлмаса керак. Аммо реал шахслардан кўра ясама номлардан кирганларнинг саноғи ҳам кўп. Турли лақаблар билан ўзи ҳақида маълумотларни ниқоблаб олганлар шартли тўрт гуруҳга бўлинади: 1) алдоқчилар; 2) оммага кўринишни истамаган, лекин сўнгги янгиликлардан хабардор бўлишни истаганлар; 3) мухолиф вакили бўлгани учун ўз хавфсизлигини сақлаш учун лақаб билан ўзига аккаунт очганлар; 4) ўзбек МХХ вакиллари.

Алдоқчилар шунчаки эрмак қилиб ўтиришади, баъзилар икки-уч профилни икки-уч номда очиб олишган, ўзларига ўзлари “лайк” босиб, ўзини ўзи мақтаб ўтиради. Уларнинг кўпинча икки қиёфаси бор: биттаси жуда ювоши, биттасида жуда жангари ва фитначи.

Оммага кўринишни истамаганлар эса беозор, бору йўқлиги билинмайди, улар жуда самимий.

Каримов зулмига учрамаслик ва унга қарши курашиш учун кўплаб мухолифлар ҳам лақаб остида фейсбукдан фойдаланишади. Улар мавжуд ҳақиқатларни шу йўл билан айтишади. Ўзларининг хавфсизлигини таъминлаш учун ниқоб тутишга мажбур бўладилар.

Ўзбек МХХ вакиллари – булар ҳам ҳеч қачон ўз номидан кирмайди. Улар одамлар ўртасида фитна уйғотиш учун ҳаракат қилишади. Улар ўзларини худди мухолиф каби тутишади, Ислом Каримов ҳукуматини танқид қилишади, аммо бошқа мухолифларга ҳам тиш қайрашади, Каримовга – зулмга карши бўлганлар ичида зиддиятлар уйғотиш учун интиладилар. Шунингдек, улар ўзларини ҳалол ва ҳақиқатгўй кўрсатиб, чиндан шундай бўлганларни аниқлаб, йўқ қилиш учун хизмат қиладилар.

Ўтган ҳафталар давомида Ўзбекистондаги дин уламолари, хусусан, марҳум шайх Муҳаммад Содиқ ва унинг шогирдлари баҳс марказига қўйилди. Абдулла Орипов шахсияти муҳокама қилинди. Яна бошқа ўнлаб баҳслар бўлиб ўтадики, уларнинг ичида фитна чиқариш учун МХХ вакиллари акиллаб туришади.

МХХ вакилларининг қуроли – ҳақоратдир. Улар ўз суҳбатдошларининг шахсиятини таҳқирлайдилар, уларни ахлоқсизликда, фаҳшда айблайдилар. Шу тариқа одоб пардаларини йиртадилар, ўз мусоҳибини асабини бузиб, уни чегарадан чиқишга мажбур қилади. Ҳурмати юксак кишиларга тил тегизади, шу билан одамларни турли ижтимоий-сиёсий мавзулардан четлатишга эришадилар.

Фейсбукда самимий ёшлар ҳам анчагина. Хусусан, кўплаб ўзбек ёшлари ошкора мазах билан Ўзбекистонни Камбоджа деб атайдилар, “камбоджабоши” ҳақида гапиришади, Каримов илгари сурган ғояларнинг пучлигини фош қилишади. Хусусан, “Фарзандларимиз биздан кўра доно, ақлли, билимли, бахтли ва, албатта, Россияга бориб ишлаб келишлари шарт” деган талқинлар ҳам шундай ёшларга тегишли. Улар аксари ҳолларда “тролл” деган тавққа муносиб кўрилган МХХ вакилларини фош қилишади ва уларнинг устидан кулиб шарманда қиладилар.

Яна бир ҳақиқат борки, Ўзбекистонда раҳбар лавозимида ўтирган кўпчилик фейсбукнинг нима эканини билишмайди, шунинг учун улар у ерда бўлаётган кўп гаплардан бехабар.

Каримов айтган маънан юксак халқ шуми?!

Абдуллоҳ Нусрат

22.03.2016 йил

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort