Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Улар шунчаки бир ўйинчоқ…

Улар шунчаки бир ўйинчоқ…
26 Haziran 2018 - 6:00 'да юкланди ва 711 марта ўқилди.

Матназар АБДУЛҲАКИМ

ТАНЛАНГАН АСАРЛАР
1 – жилд

 

«Дебон, замин оёқ остимда
Ўйга берилмаёқ қўйсинлар.
Шоҳ, амир ё султонмиз дея,
Бунча керилмаёқ қўйсинлар.
Минг жавоҳир қадалган бўлсин
Маҳкамланган бўлсин минг олтин,
Улар шунчаки бир ўйинчоқ,
Мен шу сирни фаҳмлай олдим.
Бари сенинг мулкингдир мангу,
Бари сенга мансубдир якка.
Барин олган подшоҳлар сендан
Бешми-ўн йил ўйнаб бермакка».

* * *

«Насибангдан қочма ҳеч қачон,
Қувма, сендан насибанг қочса.
Лекин нафсинг олдида бўлма
Бамисоли таслим ожиза.
Бил, одамни одам севади,
Енголмайди одамни одам.
Душманлардан қўрқма ҳеч қачон,
Сен ҳамиша қўрққил худодан».

* * *

«Соғиндим мен маржонларингдек
Тизим-тизим тизимларимни.
Узумларим совуқ едилар,
Совуқ еди узумларимни.
Жунжикмасдан қучоғимга кел,
Сийнангда, оҳ, севган нигорим,
Совуқ урмас бир жуфт узумча
Яратгандир парвардигорим».

(давоми бор)

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort