Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Дўстлар душман, душманлар — дўстим…

Дўстлар душман, душманлар — дўстим…
29 Haziran 2018 - 6:00 'да юкланди ва 560 марта ўқилди.

Матназар АБДУЛҲАКИМ

ТАНЛАНГАН АСАРЛАР
1 – жилд

 

«Таслим бўл сен. Танинг мамлакат.
Мамлакатким, улус — эли жим.
Таслим бўл тез, дедим душманга,
Сафар қилмай унга қиличим.
Фаросатсиз чиқиб қолди ёв,
Чиқиб қолди, афсус, гап уқмас.
Мени кечиринглар, ёронлар,
Тиғимдаги шароб юқимас».

* * *

«Ажиб меҳмоннавозлик бўлди,
Бўлди ғаройиб бир зиёфат.
Билмадим, бу бахтми эди бир,
Билмадим, ё — эдими офат.
Боғингдаги осмонўпар кўшк,
Шинам эди, эди шоҳона.
Ҳамма нарса муҳайё эди,
Етишмасди бир пашшахона.
Олдимизга таомлар қўйдинг,
Ҳамма олинг-олинг дедилар
Бизлар едик ноз-неъматингни,
Бизни пашшаларинг едилар».

* * *

«Йиғламагил, азиз болажон,
Йиғламагил, кичкинтой одам.
Фиғон чекма бузрукворим деб,
Фарёд чекма деб — отам, отам,
Ҳузурига чорлади Аллоҳ,
Ким ҳам бундай меҳмонга бормас.
Аллоҳ эса беҳад меҳмондўст,
Отангни ҳеч қўйиб юбормас».

* * *

«Улуғ шодлигим ғамдир менинг,
Керак эмас чучмал ғамхўрлик.
Очлик — ҳалол луқмамдир менинг,
Энг юқори мартабам — хўрлик.
Иттифоқчим энг ғирт низолим,
Сукунатдир — янграган созим.
Айрилиғим — менинг висолим.
Яланғочлик — башанг либосим.
Баҳорим — куз, ёзим эса — қиш,
Азон — оқшом, оқшом — азоним.
Хазонимдир яшиллик менинг,
Менинг яшиллигим хазоним.
Осмон ўпган чўққидир чоҳим,
Одоб, икром — дўқим, дағдағам.
Шоҳим гадо, гадодир шоҳим,
Чеккан оҳим эса — қаҳқаҳам.
Дўстлар душман, душманлар — дўстим,
Тутруқсизлик маънолигимдир.
Донишмандлик телбалигимдир,
Телбалигим — донолигимдир.
Енгилимдир зилдек оғирим,
Манзилим ҳам, демак, йўлимдир.
Бошланишим менинг охирим,
Туғилишим эса — ўлимдир».

(давоми бор)

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort