Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Хабарли бўл, ўзингдан

Хабарли бўл, ўзингдан
27 Haziran 2018 - 6:00 'да юкланди ва 546 марта ўқилди.

МАХДУМҚУЛИ

 

  ХАБАРЛИ БЎЛ, ЎЗИНГДАН

Меҳнати-ла мол жам этган удда бой,
Хайр истасанг, хабарли бўл, ўзингдан!
Йиғиб, закот бермаганнинг ҳоли, вой,
Тонгла қорни тўлар тамуғ чўғиндан.

Танг қоларсан, гар шайтонга йўл берсанг,
Шайтон бўйнин уздинг: пирга қўл берсанг,
Ихлос билан Аллоҳ учун мол берсанг,
Сонсиз савоб бўлиб борар изингдан.

Авлодларга обрўли бир кун учун,
Йигит ишрат таркин айлар тан учун,
Ҳалол-ҳаром мол йиғарлар зан (хотин) учун,
Ўлсанг, фойда-зарар ўғлинг, қизингдан.

Нечалар бор – хайр истар, шаър топар,
Нечалар бор – қум қозониб, зар топар,
Биров бордир – қўрс феълиндан гўр топар,
Биров хайр кўрмас, нону тузидан.

Йигит ўлса, хотин қолса, эр топар,
Ўғил-қизинг давлатингдан ер топар,
Закотсиз мол маҳшар куни мор топар,
Йироқ тушиб Яратганнинг кўзидан.

Тирикликда ўзи берса қўлидан,
Оғишмайин Яратганнинг йўлидан,
Хайир топар ҳар бир кимса молидан,
Яхшилик-ла ёд этарлар изидан.

Терлаб пишиб, йиғдинг, молу пул бўлди,
Хайрин кўрмай ўлдинг, уч зан – тул бўлди,
Молу дунёнг, бари бир тўп кул бўлди,
Мунгли, ғариб бир от қолар ўзингдан.

Соғлигингда уғрашмасанг бермакка,
Қиймайдилар қолганлар қўл кермакка,
Маҳдумқули, келдик азоб кўрмакка,
Қиёмат шарпаси кетмас кўзингдан.

*****

(давоми бор)

Туркманчадан Ислом Холбой ўзбекчалаштирди

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort