Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Фош этар сени

Фош этар сени
30 Haziran 2018 - 6:00 'да юкланди ва 330 марта ўқилди.

МАХДУМҚУЛИ

 

ФОШ ЭТАР СЕНИ

Ич сирингни айтма ҳар бир номардга,
Сирингга, сиртмоқлаб, фош этар сени!
Ўғри, каззоб билан даврадош бўлма,
Молингдан айириб, оч этар сени!

Эзма одам билан ўтирма, турма,
Зинҳор, номард билан соз, суҳбат қурма,
Қадрдон дўстингдан юзинг ўгирма,
Борсанг, тепасина тож этар сени!

Жўмард йигит нозанинга ёр бўлса,
Жамолини бир кўрмакка зор бўлса,
Ўртасида бир шум рақиб бор бўлса,
Қадрдон дўстингга ўч этар сени!

Сўпилар ихлос-ла айтмас санони,
Саҳар турсанг, кечгай Аллоҳ гуно(ҳ)ни,
Сўзлама ғийбат сўз, этма зинони,
Дўззахнинг ўтина дуч этар сени!

Маҳдумқули, элга ёйдинг насиҳат,
Зинҳор ёмон билан бўлмагил улфат,
Худо берса саодатли бир фарзанд,
Қариган чоғингда ёш этар сени!

*****

(давоми бор)

Туркманчадан Ислом Холбой ўзбекчалаштирди

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort