Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Туркияда президентлик сайловида Эрдўғон ғалабага эришгани эълон қилинди

Туркияда президентлик сайловида Эрдўғон ғалабага эришгани эълон қилинди
25 Haziran 2018 - 8:10 'да юкланди ва 1403 марта ўқилди.

“Озодлик” радиосининг хабар беришича, Туркия сайлов комиссияси 25 июнь тонгида Режаб Тоййип Эрдўғонни якшанба куни муддатидан олдин ўтказилган президентлик сайловининг ғолиби деб эълон қилди.

Эрдўғон мазкур сайлов ортидан Туркия парламент бошқарувидан президент бошқарувига ўтишини билдирди:

-Мазкур сайлов орқали Туркия янги демократик даврга қадам қўймоқда. Бизга ҳам президентлик бошқарувига ўтиш бизга насиб қилди. Президентлик бошқаруви орқали Туркия тараққиётнинг янги босқичларига кўтарилади, -деди Эрдўғон.

2017 йили мамлакат Конституциясига киритилган баҳсли ўзгаришга кўра, Туркия президент республикасидан парламент республикасига айланади, кейинги президентнинг ваколатлари кенгаяди, бош вазир лавозими бекор қилинади. Бундан ташқари, президентлик ваколатлари суистеъмол қилинишини тийиб турувчи ҳокимиятдаги кучлар мувозанатига барҳам берилади. Ўзгаришлар сайловдан сўнг кучга киради.

Туркия сайлов комиссияси овоз бериш натижаларини жорий ҳафтада эълон қилиши кутилмоқда.

Овозларнинг 99 фоизи санаб бўлинганидан кейин эълон қилинган дастлабки натижаларга кўра, Эрдўғон 52,5 фоиз овоз олган.

Эрдўғоннинг сайловдаги асосий рақиби Муҳаррем Инжега 31 фоиз сайловчи овоз берган. Муҳаррем Инже 25 июнда HaberTurk телеканалига берган интевьюсида “Мен Эрдўғон ғалаба қилганини тан оламан”, деб билдирди.

Сўнгги хабарларга қараганда, президентлик сайлови билан бирга ўтказилган парламент сайловида Эрдўғоннинг АК партияси 42 фоиздан кўпроқ овоз олган. Бу эса партия парламентдаги 600 ўриндан 293тасига эгалик қилади деганидир.

Мухолифатдаги Республика Халқ партияси 23 фоиз, Эрдўғоннинг АК партияси иттифоқчиси бўлган Миллий ҳаракат партияси 11 фоиз, курдларнинг Халқ демократик партияси 11 фоиз овоз олди.

Туркия қонунларида сайловда 10 фоиздан кўп овоз олган партиялар парламентдаги депутатлик ўринларига эга бўладилар.

Сайловда сайловчиларнинг 87 фоизи қатнашгани билдирилди.

Эрдўғон Туркия сиёсатида 15 йилдан ортиқ: дастлаб бош вазир, 2014 йилдан бери эса президент сифатида етакчилик қилиб келмоқда.

Президент Шавкат Мирзиёев 24 июнь куни Режаб Тоййип Эрдўғон билан телефон мулоқоти ўтказиб, уни Туркия президентлигига қайта сайлангани билан табриклади. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти матбуот хизмати маълум қилди.

Туркия давлат матбуотининг билдиришича, Мирзиёевдан ташқари Эрдўғонни 24 июнь куни сайловнинг дастлабки натижалари эълон қилиниши биланоқ Қатар амири Тамим бин Хамад бин Халифа Аль Тани, Покистон президенти Мамнун Ҳусайн табриклади.

ЎХҲ хабарлар бўлими

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube