Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Йўқдир бизда ҳақиқат — яхлит

Йўқдир бизда ҳақиқат — яхлит
05 Temmuz 2018 - 6:00 'да юкланди ва 448 марта ўқилди.

Матназар АБДУЛҲАКИМ

ТАНЛАНГАН АСАРЛАР
1 – жилд

«Бизда бордир бўри ҳақиқат,
Бизда бордир қуён ҳақиқат.
Бизда бордир у ён ҳақиқат,
Бизда бордир бу ён ҳақиқат.
Оқшом ҳақиқатимиз мавжуд,
Мавжуд тағин саҳар ҳақиқат.
Асал ҳақиқат бор бизларда,
Бизларда бор заҳар ҳақиқат.
Бизларда ҳақиқат — юзлаган,
Бизда бор мингларча ҳақиқат.
Бўлак-бўлак ҳақиқат бордир,
Бордир парча-парча ҳақиқат.
Биз ҳақиқат ясаб берамиз
Истасангиз агар қай тахлит.
Фақат ягона ҳақиқат йўқ,
Йўқдир бизда ҳақиқат — яхлит».

* * *

«Юрагим вайрона, кўзда ёш — тахир,
Қутлуғ тасвирингдан холи қорачиқ.
Авваллари ҳатто қил ўтмас эди,
Энди ора очиқ… Энди ора очиқ…
Яхши қол! Ўсмоқда жудолик тоғи,
Дилингга дилимни яширдим.
Мен кетдим ўзимдан. Сени — ўзимга,
Ўзимни — Худога топширдим».

* * *

«Мен ҳақ сўзни айтай. Сен чида.
Мен рост сўзни сўзлай. Қаҳр этма.
Ўтмиш ўтмишники, азизим,
Ўтмиш билан қуруқ фахр этма.
Ўтмишинг бор. Бу, шаксиз, толе,
Ўтмишинг бор. Бу бахт, албатта.
Ўтмиш атлас, ўтмиш духоба,
Лекин сен ҳам бўлмагин латта.
Ўтмиш билан чалғиб, унутма
Бу кунингни бор қилишни ҳам.
Қойил қилдинг мағрурланишни,
Ўрганиб ол ор қилишни ҳам».

(давоми бор)

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort