Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Ҳамма ул манзил сари

Ҳамма ул манзил сари
03 Temmuz 2018 - 6:00 'да юкланди ва 466 марта ўқилди.

МАХДУМҚУЛИ

 

ҲАММА УЛ МАНЗИЛ САРИ

Онт! Олам соврулар –
Ҳамма ул фармон сари!
Фалак бир баққол гўё,
Бозор ул уммон сари!

Қора ер оғзин оча(р),
Ғофилдир одам кеча,
Булбуллар истар кўча,
Боғлар ул бўстон сари!

Нурота, Бобо Дарғон,
Атрофи дарё, қўрғон,
Борди излаб, Боқирғон,
Мақсад, Туркистон сари!

Ҳақдан раҳмат сўпилар,
Иморатлар, ёпилар,
Юрсанг, Каъба топилар,
Юз, бур, Румистон сари!

Кунтуғардан кунботар,
Тарсо, жуҳид, ҳам тотор,
Ҳар шаҳарда юз хатар,
Машриқдан мағриб сари!

Ошиқ айтар: “Ё, Субҳон,
Мушкулим айла, осон.
Шафоат айла, ёрон,
Тоғли Доғистон сари!”

Маҳдумқули, дуода,
Тили мудом, санода,
Оёғи остонада,
Йўл мозористон сари!

 

*****

(давоми бор)

Туркманчадан Ислом Холбой ўзбекчалаштирди

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort