Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Хабар, эй дўст

Хабар, эй дўст
06 Temmuz 2018 - 6:00 'да юкланди ва 513 марта ўқилди.

МАХДУМҚУЛИ

 

ХАБАР, ЭЙ ДЎСТ

Бир саҳар тушмиш эрди ёдимга диёр, эй, дўст,
Жон қулоғимга етди, банагоҳ хабар, эй, дўст!

Тан мулкининг ичинда жон турди парвоз айлаб,
Шавққа ўзини нисор айламиш иқрор, эй, дўст!

Сабрнинг косасини синдирди шавқнинг сели,
Дарёйи уммон солди, матоҳи қарор, эй, дўст!

Ёр васли жамолидан ҳар икки жаҳон камёб,
Бахтим муштарийсина қуравер, бозор, эй, дўст!

Аҳли олам ғарқ ўлмиш хирмон-хирмон гул ичра,
Ўн йил юрсам, улашмас, қалбимга баҳор, эй, дўст!

Хуш боқмиш жаҳон ичра, хўбланмиш олам андин,
Оламдир йўқлик ичра, қийматли гавҳар, эй, дўст!

Фироғий, кўзларингни қон сели ювар бўлди,
Хонасидан чиқар “оҳ”, гар тегса ғубор, эй дўст!

*****

(давоми бор)

Туркманчадан Ислом Холбой ўзбекчалаштирди

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort