Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Содда халқ

Содда халқ
02 Temmuz 2018 - 23:20 'да юкланди ва 1077 марта ўқилди.

Бу халқ шунақанги соддаки, Чор ўрислар босқини вақтида пойтахтимизни ҳимоя қилиб, шаҳид бўлган 12 минг аждодларининг бирортасини номини билмайди.

Бироқ айнан ўша босқинда ота-бобосини ўлдириб ўзи ҳам ўлган душман томондан бир неча ўрис аскарларига ёдгорлик ўрнатган. Яна Зирабулоқдаги жангда ўрис армиясига қарши чиққан Бухоро амирининг армиясидан минглаб одамлар халок бўлган. Уларни танимайди, уларга хотира ўрнатмаган. Аммо, Самарқанд—Бухоро катта йўли ёқасидаги тепаликда Зирабулоқ жангида халок бўлган босқинчи ўрис аскарларига ўрнатилган ёдгорлик ҳозир ҳам бор. Агар шу кунларда олиб ташлашмаган бўлса…

Бу халқ шунақанги соддаки, қатағон даврида, ўзбек иши ва пахта ишида бир-бирини аёвсиз сотган, жувонмарг бўлиб кетишига сабабчи бўлган. Статистикага кўра, СССР халқи бўйича бошқа миллатларга қараганда энг кўп қатағон қилинган шу халқ бўлади, сабаби бир-бирини сотиш оқибатида бу миқдор ўсиб кетган…

Бу халқ шунақанги соддаки, айнан ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотларга ишончи йўқ. “Ҳўрозқанд чет элники деса…” Аслида тескариси бўлиши керак эди.

Менимча бирини – бири, ўзини – ўзи алдайвериб шу аҳволга тушиб қолган бўлса керак…

Бу халқ шунақанги соддаки, қуда бўлиш учун ялтоқлик билан бой хонадоннинг эшигини ялайди, ҳуддики қуда бўлса у буларга бойлигидан бериб қўядигандай. Бунга фарқи йўқ бойлигини ҳаром йўл билан топганми, бошқачами, муҳими қуда бўлса бўлгани…

Бу халқ шунақанги соддаки, шунақанги тўй жиннисики, айнан тўқлигидан меъдаси айниб қорни ёрилай деб турганга овқат тутади, айнан тўни кўп одамга тўн ёпади, қорли ўлкадан келган меҳмонга қор беради…

Бу халқ шунақанги соддаки, артист-яллачиларни азбаройи яхши кўрганидан бошига чиқарволади. Кейин бошидан туширолмайди, ўзининг ҳам бўйи етмай юраверади: “Фалончи тўйимга неча пулга келаркин” деб…

Бу халқ шунақанги соддаки, оналар шунақанги гўлки, ўғли билан келини жанжаллашиб ажрашиб кетяпти. Бунга парвойи палагу, лекин телевизорда аллақандай сериалидаги қаҳрамонлари Хосе Армандо билан Марианна ажрашишга қарор қилса кўз ёши тўкиб ўтиради…

Бу халқ шунақанги соддаки, телевизорда аллақаердаги ҳомиладор Оссурия йўлбарси сакраганини кўриб раҳми келиб эсон-омон қутулволсин деб жон ховучлаб, томоша қилиб ўтирадию бироқ эрта-индин кўзи ёрийдиган ўзининг келинини қаттиқ ишлатади, маънавий-руҳий зарба беради, келинни камситиб туғилажак боланинг невроз бўлиб туғилишига сабаб бўлади…

Шукур Жаббор

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort