Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Ҳар ёнда ҳақсизлик, зўрлик ҳукмрон

Ҳар ёнда ҳақсизлик, зўрлик ҳукмрон
05 Temmuz 2018 - 11:34 'да юкланди ва 1342 марта ўқилди.

Тошкент шаҳар Маъмурий судининг  Кассация ҳайъатига

Даъвогар : Алимбекова Зарнигор Авазовнадан
Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Чилонзор –Д20”А” даҳа, 8-уй, 128-хонадон.

КАСАССИТЯ  ШИКОЯТИ

(Тошкент шаҳар маъмурий суди судьяси Нилуфар Усмонованинг 2018 йил 10 май кунги ноқонуний ҳал қилув қарорини беокр қилиш тўғрисида)

Ҳурматли судьялар!

Мен сизларга кўп гапириб ўтирмайман!

Судья дегани Ўз номидан эмас, Ўзбекистон Республикаси номидан ҳукм ёки қарор ўқийди!

Бас шундай экан судья ҳукумат номидан адолатли ҳукм  чиқаришга, адолатли қарор ўқишга мажбур!

Судьянинг ҳар бир адолатсиз ҳукми ва ёки қарори мамлакат фуқароларининг кўнглида амалдаги ҳукумтага нисбатан ишончсизлик, нафрат, ғазаб ва нарозилик уйғотади.

Шу сабаб ҳам, модомики, судья дегани ҳукумат номидан гапирар экан, ҳукумат номига доғ тушурувчи, давлат бошқарувини обрусизлантирувчи ғайриқонуний ҳукм ва ёки ҳал қилув қарори ўқишга ҳаққи йўқ.

Судьянинг ҳар қандай ғайриқонуний қарорини мен давлатга қарши хиёнат, ҳукумат бошқарувига қарши исён, давлатни обрусизлантиришга  қаратилган қабих ният, ҳукумта бошқарувига нисбатан одамлар кўнглида норозилик уйғотишдек ғараз мақсадида онгли ва ўйлаб қилинган ғаламислик деб биламан!

Шу сабаб ҳам адолатсиз ҳукм ўқиган судьяни кечирмаслик, бунингдлек давлат душманларига энг оғир ва олий жазо берилиши шарт деб ҳисоблайман.

Жумладан, Тошкент шаҳар маъмурий судининг судьяси Нилуфар Усмонова 2018 йилнинг 10 май куни ҳеч бир қонун қолипига сиғмайдиган ҳал қилув қарори чиқарди.

Бу қарор  ўта адолатсиз ва ғайриқонуний эди.

Жаноблар!

Эҳтимол, Нилуфра Усмонованинг жинояткорона ҳал қилув қарорини сиз тўғриларсиз ва бунингдек бемаза қарорни  бекор қилишга, эҳтимол, сизнинг қурбингиз етар?

Гап шундаки, онам Эшонқулова Малоҳатнинг мустақил журналистлик фаолияти ортидан МХХдир, милициядир, кимлигини билмаймна, ишқилиб менинг номим ҳам қандайдир “қора рўйхат”га тикиб қўйилган чамаси, бунинг ортидан менга 5 йлидирки ҳорижга чиқиш рухсатномаси берилмайди.

Бу борада ёзмаган идорам қолмади.

Яхшиям ҳукумат ўзгариб Мирзиёев Президентлик лавозимига келгач БМТ минбаридан туриб “Ҳорижга чиқиш визасини бекор қилиш” лозимлиги хусусида гаприди. Одамларни ортиқча овора қилмаслик ҳақида куйиб-пишди.

Ва яна энг муҳими муҳтарам президентимиз “Коррупциялашган судьялар – каламушлар”ни инсофу-адолатга, халқни овора-ю сарсон қилмасликка чақриди ва чақириб келмоқда!

Афтидан, Нилуфар Усмонова Ўзбекитсон қонунларига, мамлакат Президентининг фармонларига эмас, МХХ ва ИИВ дан бўлган сирли ва енг ичидлаги қўнғироқларга кўпроқ буйсунади чамаси.

Акс ҳолда бунингдек ноқонуний қарор чиқаришга журъат этмаган, ўзида куч топмаган бўларди!

Жаноблар!

Ҳа, менга 5 йилдирки хоришга чиқиш визаси берилмаяпти ва менинг Конституциямиз билан қўриқланадиган эркин ҳаракталаниш ҳуқуқим оёқ ости этилмоқда.

Мен бу борада адолат сўраб маъмурий судга мурожаат қилдим.

Маъмурий суд судьяси Усмонова президентимиз Шавкат Миромоновичнинг судьяларни адолатли бўлиш борасидаги чақриқлари фақатгина жиноят ишлари бўйича судьяларгагина таъллуқли деб ўйлаган чамаси, кўзини чирт юмиб, қонундан қўрқмасдан оқнни қора деб юборди.

Мана сизга фикримнинг исботи: тўғри, Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 6 январь кунги 8-сонли қарорининг 1- иловасида “Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг чет элга чиқиши ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириши ТАРТИБИ” аниқ-тиниқ белгилаб қўйилган.

Мазкур Қарор иловасининг III – боби “Чет элга бориш ҳуқуқини чеклашлар”  деб номланади.

Вазирлар Маҳкамасининг 8-сонли қарорига кўра 8 тоифадаги фуқраоларнинг чет элга чиқишларига таъқиқ қўйиш белгилаб қўйлиган. Мана улар:

“… III. Чет элга бориш ҳуқуқидаги чеклашлар

Қуйидаги сабаблар чет элга бориш ҳуқуқини чеклаш учун асос бўлиб хизмат қилиши мумкин:

а) агар шахс давлат сири ҳисобланган маълумотлардан воқиф бўлса ёки унинг чет элга боришига монелик қилувчи бошқа шартнома, контракт мажбуриятлари амалда бўлса — бу ҳолатларнинг амал қилиши тугагунга қадар;

Олдинги таҳрирга қаранг.

б) агар шахсга нисбатан жиноий иш қўзғатилган бўлса — иш бўйича якуний қарор қабул қилингунга қадар;

(III-бўлимнинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 7 июлдаги 200-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 29-сон, 301-модда)

Олдинги таҳрирга қаранг.

в) агар шахс суднинг ҳукми билан алоҳида хавфли рецидивист деб тан олинган ёки ички ишлар органларининг маъмурий назорати остида бўлса — судланганлик бекор қилинмагун (олиб ташланмагун)га қадар ёки назорат қилиш тўхтатилгунгача;

(III-бўлимнинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 7 июлдаги 200-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 29-сон, 301-модда)

Олдинги таҳрирга қаранг.

г) агар шахсда суд томонидан юкланган ижро этилмаган мажбуриятлар бўлса — мажбуриятлар ижро этилгунга қадар;

(III-бўлимнинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 7 июлдаги 200-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 29-сон, 301-модда)

д) агар шахс ўзи тўғрисида қасддан сохта маълумотларни берган бўлса;

е) агар судда шахсга нисбатан фуқаролик даъвоси қўзғатилган бўлса — иш кўриб чиқилгунга қадар;

Олдинги таҳрирга қаранг.

ж) агар шахс чақириқ участкасида рўйхатга олинган ва ҳақиқий муддатли ҳарбий хизматга чақирилиши керак бўлса — ҳақиқий муддатли хизматни ёки сафарбарлик чақируви захирасидаги хизматни ўтагунга қадар Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ ундан озод қилингунга қадар;

(III-бўлимнинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 7 июлдаги 200-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 29-сон, 301-модда)

Олдинги таҳрирга қаранг.

з) агар шахсга нисбатан Ички ишлар вазирлигида ёки Ташқи ишлар вазирлигида ваколатли органларнинг ушбу шахснинг чет элда бўлган вақтда келган мамлакати қонунларини бузганлиги (қонун бузилишлари рўйхати тегишли органлар томонидан белгиланади) тўғрисидаги ахбороти, шунингдек бориши мақсадга мувофиқ эмаслигини кўрсатадиган ахбороти мавжуд бўлса — ахборот ҳисобга олинган кундан бошлаб икки йил ўтгунга қадар»  деб белгилаб қўйлиган.

Менинг ишончли вакилим судья Н. Усмонова раислик қилган суд мажлисида Республика миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармасининг суддаги вакилларига савол берди:

“Алимбековага Вазирлар Маҳкамасининг 8-сонли қарорида кўрсатилган қай бир ҳолатга кўра ҳорижга чиқиш рухсатномаси берлимаяпти?

Биринчидан, Алимбекова Қарорнинг “а” бандида кўрсатилганидек, “ДАВЛАТ СИРИ”дан воқифми?” дея сўралганда, Республика Миграция фа Фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармасининг суддаги вакиллари  “ЙЎҚ” деб жавоб қилди.

“Мазкур Қарорнинг “б” бандида кўрсатилган ҳолат Алимбековада борми? Зарнигорга нисбатан жиноят иши қўзғатилганми?

“ЙЎҚ!”

“Қарорнинг “в” банди мисолида кўрайлик: Алимбекова “суднинг ҳукми билан алоҳида хавфли рецидивист деб тан олинган ёки ички ишлар органларининг маъмурий назорати ости”га олинганми?

“ЙЎҚ”

“Қарорнинг  “г” бандида кўрсатилганидек,  Алимбековага суд томонидан юкланган ижро этилмаган мажбуриятлар борми?”

“ЙЎҚ!”

“Алимбекова ўзи тўғрисида қасддан сохта маълумотлар бергнами?”

“ЙЎҚ”

“Қорорнинг “е” бандида айтганларидек, Алимбековага  нисбатан фуқаролик даъвоси қўзғатилганми?

“ЙЎҚ!”

““ж” бандида айтилганидек, Алимбекова чақириқ участкасида рўйхатга олинган ва ҳақиқий муддатли ҳарбий хизматга чақирилиши керакми?”

“ЙЎҚ!”

“Мазкур Қарорнинг “з” бандида кўрсатилганидек, Алимбековага нисбатан   Ички ишлар вазирлигида ёки Ташқи ишлар вазирлигида ваколатли органларнинг ушбу шахснинг чет элда бўлган вақтда келган мамлакати қонунларини бузганлиги (қонун бузилишлари рўйхати тегишли органлар томонидан белгиланади) тўғрисидаги ахбороти, шунингдек бориши мақсадга мувофиқ эмаслигини кўрсатадиган ахбороти мавжудми?”

“ЙЎҚ!”.

Барча бандлар юзасидан ишончли вакилим Эшонқулова томонидан берилган саволларга Республика Миграция ва Фуқароликни расмийлаштириш Бош бошқармасининг судда ҳозир бўлган ваклилари бир овоздан “ЙЎҚ” деб жавоб беришди!

Хўш, бас шундай экан, нега у ҳолда Менинг Конституцияда белгилаб қўйлиган эркин ҳаракталаниш ҳуқуқимга чеклов қўйилмоқда?

Буни менга тушунтириб берадиган мард топиладими қозилар орасида?

Ҳой барака топгур инсофли судьялар!

Ҳатто, Вазирлар Маҳкамасининг мазкур 8-сонли қарорининг “з” бандида “з) агар шахсга нисбатан Ички ишлар вазирлигида ёки Ташқи ишлар вазирлигида ваколатли органларнинг ушбу шахснинг чет элда бўлган вақтда келган мамлакати қонунларини бузганлиги (қонун бузилишлари рўйхати тегишли органлар томонидан белгиланади) тўғрисидаги ахбороти, шунингдек бориши мақсадга мувофиқ эмаслигини кўрсатадиган ахбороти мавжуд бўлса — ахборот ҳисобга олинган кундан бошлаб икки йил ўтгунга қадар” ҳорижга чиқиш рухсатномаси берилмайди  дея кўрга ҳасса қилиб дона-доналаб ёзиб ҳам йўқлиган!

Майли, мен номардларнинг гапига кўндим, менга ростанам “з” бандга кўра ҳорижга чиқиш рухсатномаси берлмаяпти ҳам дейлик!

Аммо ҚАРОРни ўқиб, мағзини чақишга ҳам ожизмисизлар?!

Ахир Қарорда 2 йиллик муддатга қадар деб ёзиб қўйлиган-ку?

Адолатсзилик ҳам эви билан-да!

Ахир менга 5 йил давомида ҳорижга чиқиш визаси берилмасдан келмоқда-ку!

2 маротабалаб 2 йил ўтиб кетмоқда-ку, ноинсофлар!

Сизлар қаро қилмишларингни амлага ошириш мақсадида оддий фуқароларга қонун-у  қарорларни рўкач қиласизлару, аммо ҳатто ўша ўзларинг рўкач қилган қонун ё қарорда фуқаро фойдасига бир жумла бўладиган бўлса, айнан ўша жумласига тупириб қўясизлар!

Нега?!

Мақсадларинг нима ўзи?

Ёшлар кўнглида  янги ҳукумтада нисбатан нафрат руҳини уйғотишми, юрагимда давлатга, ҳукумтага нисбатан ғазаб уруғини қадашми?  Ёхуд норозилике кайфиятини шакллантиришми?

Қонунларни нотўғри талқин қилиб адолатсиз ҳукм ўқишдан кўзланган асл муддао нимада?

Нега энди мен онам Эшонқулованинг фаолияти учун жавоб беришим керак?

Ахир яқингинада Президентимиз Шавкат Миромонович “…. Биз жуда кўп иқтидорли кадрларимизни бой бериб қўйдик… Бундан кейни фарзанд ота-она учун жавоб бермайди” демаганмиди?

Нега қонунларни оёқ ости қилиб Усмонова адолатсиз қарор қабул қилди?

Шунингдек адолатсиз ишидан кейни ҳам Усмонова судья деган номга муносибми?

Усмонованинг жиноятини тавонини ким тўлайди?

Тўғри, вазирлар Маҳкамасининг 8-сонли қарорининг 1-иловасида  “Мазкур Тартибнинг III бўлимнинг «а», «б», «ж» ва «з» кичик бандларида кўрсатилган сабаблар бўйича чет элга бориш ҳуқуқини чеклаш устидан шикоят қилиниши мумкин эмас” деб ёзиб қўйлиган.

Биринчидан, Адлия вазирлиги қайси калла билан фуқароларнинг Конституция билан белгилаб қўйилган шикоят қилиш ҳуқуқини чеклаш борасида қандайдир Конституцияни инкор қилувчи, инсон ҳуқуқларини топтовчи ички норматив меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқмоқда? Бу масалани ҳам кўриб чиқиш зарур.

Гарчи “Мазкур Тартибнинг III бўлимнинг «а», «б», «ж» ва «з» кичик бандларида кўрсатилган сабаблар бўйича чет элга бориш ҳуқуқини чеклаш устидан шикоят қилиниши мумкин эмас” дейилган бўлса-да, бу жумла кимлар ва қандай фуқаролар учун айтилган? Ахир, қилмиши, ҳаракати ҳақиқатдан ҳам “з” бандга тўғри келадиган кимсаларга қарата айтилмаганми?

Ахир Республика Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармасининг судда ҳозир бўлган вакиллари менда Мазкур Қарорнинг “з”  бандига оид аломатлар йўқлигини таъкидлаб туришибди-ку?

Қолаверса, Усмонова одамни таҳқрилаш мақсадида судни “Ёпиқ” суд тарзига ўтказди!

Мен бор йўғи ўрта махсус маълумотга эга бўлсам. Давлат лавозимларида ишламаган бўлсам. Давлат сирини билмасам. Ёхуд бу суд инсон номусига, шаънига оид бўлмаса, номусга тажоввух қилиш ҳақида гап кетмаса, мен фоҳиша бўлмасам, оилали, бир фарзандли, эрлик аёл бўлсам!  Қандай қилиб менинг ҳорижга чиқиш ёки чиқмаслик масалам давлат аҳамиятига молик бўлиши, давлат сирига оид бўлиши мумкин?

Одамни масхаралаш, қонунни оёқ ости қилиш ҳам шунчалик бўлиши мумкинми?

Судья деган номга шунчаларам доғ туширадими одам?

Инсоф, адолат деган нарсадан зиғирча борми ўзи сизларда!

Менга қаранг?

Сиз нима қилмоқчисиз?

Сиз менинг эркин ҳаракталаниш ҳуқуқимни паймол қилиш борасида ноқонуний суд қарорини чиқариш ортидан мени мамлакатда, Ўз ватанимда куч билан олиб қолмоқчимисиз?

Сизга асл ҳақиқатни айтиб қўйшиим керак: Менда мамлакатни тарк этиш нияти бўлганида эди,  у ҳолда мен учун сизнинг ҳоҳ адолатли бўлсин, ҳоҳ адолатсиз бўлсин суд қарорингизнинг писта пўчоқчалик аҳамияти бўлмаган бўларди!

Мамлакатни тарк этишни истаган одам олдин чет элга чиқиш рухсатномасини олиб олиб, кейин тарк этиб кетмайди.

Менинг Ватанни тарк этиш истагим бўлганида эди, сиздек адолатисиз одамлардан “ОВИР” сўраб ўтирмаган, истаган пайтимда истаган йўл орқали Ватанни тарк этиб кетишим мумкин эди!

Мен сизлардан қонунларимизни бузмай ҳаракат қилишим учун адолат сўрадим!

Сиз, судьялар эса мен истаган адолатга тупириб қўйдинглар!

Мен Кассация ҳайъатидан Нилуфар Усмонованинг адолатсиз қарорини бекор қилишларини талаб қиламан.

Адолатли қарор қабул қилишга қурбингиз етмагудек бўлса, халқ вакилларини адолатсизлигингиз ортидан ҳақоратламадсан, таҳқирламасдан, марҳамат қилиб, оммавий равишда қозилик курсисини бўшатиб қўйишингиз шарт!

Мен фикрларимни адновалаб аризалар ёзишдан чарчадим ва ниҳоят ўзингиз тушунадиган тилда ариза ёзишга қарор қлидим.

Зеро, адолатсиз суд мана шунингдек кескин гапларни эшитишга муносиб.

Илова: Тошкент шаҳар суди судьяси Нилуфар Усмонованинг 2018 йилнинг 10 май куни чиқраган ноқонуний суд қарори нусхаси.

Алимбекова Зарнигор Авазовна.
2 май, 2018 йил.

facebook.com

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort