Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Нобиометрик паспортлар амал қилиш муддати 2020 йилгача узайтирилди

Нобиометрик паспортлар амал қилиш муддати 2020 йилгача узайтирилди
05 Temmuz 2018 - 17:02 'да юкланди ва 334 марта ўқилди.

“Озодлик” радиосининг хабар беришича, Ўзбекистон Адлия вазирлигининг Ҳуқуқий ахборот канали тарқатган хабарга кўра¸ Тошкент ҳукумати биометрик бўлмаган паспортлар амал қилиш муддатини яна бир ярим йилга узайтирган.

Ҳукуматнинг 2018 йил 30 июндаги 494-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг биометрик бўлмаган паспортининг амал қилиш муддати мамлакат ҳудудида 2019 йил 31 декабрга қадар; чет эл ҳудудида паспортнинг амал қилиш муддатига қадар узайтирилди¸ дейилади расмий хабарда.

Нобиометрик паспортлар амал қилиш муддати жорий йил 1 июлида тугаган¸ аммо Озодлик гаплашган расмийлар¸ мамлакат аҳолисининг камида 10 фоизи биометрик паспорт олмаганини билдирган эди.

1 июлдан бошлаб нобиометрик паспорт эгаларига жарима жорий этилиши ортидан¸ кейинги ойларда паспорт столларидаги тирбандлик кескин кучайиб¸ аҳоли норозилигига сабаб бўлаëтган эди.

ЎХҲ хабарлар бўлими

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort