Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Тоат-ибодат кўп оғир иш…

Тоат-ибодат кўп оғир иш…
09 Temmuz 2018 - 6:00 'да юкланди ва 555 марта ўқилди.

Матназар АБДУЛҲАКИМ

ТАНЛАНГАН АСАРЛАР
1 – жилд

 

“Сендан хат келтирган каптарнинг
Тўшин ўпиб, айладим тавоф.
Лекин… қандай бериб юборай
Мактубингга бу қушдан жавоб.
Яллиғланган чўғдир ҳар сўзим,
Ҳажр осмони бўлса ҳам муздек.
Қушчанг ёниб қулаб тушмасми
Фалаклардан… сўнган юлдуздек».

* * *

«Гарчи намоз, гарчи тиловат
Жуда савоб, жуда фахр иш.
Мен қашшоққа, мен камбағалга
Тоат-ибодат кўп оғир иш.
Меҳнат қилдим. Раво кўрмади
Рўшноликни ҳеч ҳаётимга.
Сажда қилсам худога, аввал
Қашшоқлигим тушар ёдимга…»

* * *

«Гўзалим, сен жуда гўзалсан,
Сачратма ҳар сўзингдан илм.
Минг хаёлдан бошим оғриган,
Бир аёлга ташнадир дилим.
Совуқ, лоқайд бўлма бунчалик,
Бўл сал яшин, бўл сал чақмоқроқ.
Сен бунчалик ақлли бўлма,
Бўл сал тентак, бўл сал аҳмоқроқ.
Сен ақлингни намойиш этгач,
Бошимга тоғ гўё қулади.
Бир бошингга ҳам кўрк, ҳам ақл,
Ўлай агар, кўплик қилади.
Қопга солиб калтакланмоқчи
Жуфт мушукдек бўлиб нетайлик.
Кел, ё ақлинг, ё мен, яхшиси,
Хаёлингдан чиқиб кетайлик».

(давоми бор)

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort