Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Ваҳшийларнинг ваҳшийларимиз…

Ваҳшийларнинг ваҳшийларимиз…
12 Temmuz 2018 - 6:00 'да юкланди ва 465 марта ўқилди.

Матназар АБДУЛҲАКИМ

ТАНЛАНГАН АСАРЛАР
1 – жилд

 

«Уялинглар! Аёллар билан
Баҳслашманглар, қилманглар пойга.
Лекин барча ғалабаларни
Ташланглар уларнинг пойига.
Аёлларга кетмон бермангиз,
Аёлларга берманг белкурак.
Аёлларга кўнгил беринглар,
Аёлларга беринглар юрак.
Маҳкум қилманг темир-терсакка
Ҳеч Моҳирўй, ҳеч Турсунойин.
Аёллари эркакшода халқ
Хотинчалиш бўлади доим».

* * *

«Кўзларингдан оққан кўзёшнинг
Сув эканин ўйлаганимда.
Жон, жаҳонга ҳаёт бахш этган
У эканин ўйлаганимда.
Бошқа ҳамма ғам-ташвишлардан
Холи бўлиб қолгим келади.
Балиқ бўлиб қолгим келади,
Шоли бўлиб қолгим келади…»

* * *

«Шўрлик товуқ, қўрқма қақолаб,
Ҳайиқмасдан, тўйиб жўжа оч.
Бизлар сенга тегмаяжакмиз,
Юмуртқангга эмасмиз муҳтож.
Сен ҳам, қуён, қалтирайберма,
Шалпанг қулоғингни динг қилиб,
Болалайбер дала-даштингда
Биргина ўзингни минг қилиб.
Биз агарчи раҳмдилларнинг
Яхшиларин яхшиларимиз.
Йиртқичлардан баттар йиртқичмиз,
Ваҳшийларнинг ваҳшийларимиз.
Сиртлонларни кабоб қиламиз
Ўрмонларда гулханлар ёқиб.
Тимсоҳларнинг тухумларини
Нонуштага ичамиз чақиб.
Келиб мунис қумрилар билан
Бўлурмиз бир ғамгин суҳбатдош.
Оҳуларни қучоқлаб олиб,
Ўкраб-ўкраб тўкадирмиз ёш».

(давоми бор)

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort