Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Юзи сиёдан ғайри

Юзи сиёдан ғайри
10 Temmuz 2018 - 6:00 'да юкланди ва 532 марта ўқилди.

МАХДУМҚУЛИ

 

 

ЮЗИ СИЁДАН ҒАЙРИ

Борми бормакка жойинг ёлғиз Худодан ғайри?!
Бормаганинг бормидир, юзи сиёдан ғайри?!

Кезарсан чарх остинда жаҳонда жонлар чекиб,
Не талаб бор молингга жабру жафодан ғайри?!

Ҳақ этиб, ноҳақ қилиб, юрсанг кўздан қон тўкиб,
Ҳосилинг недир, сенинг, журму гуно(ҳ)дан ғайри?!

Еб-ичиб, маҳбуб қучиб, ётсанг кайф, роҳат ила,
Тоқатинг қани сенинг, юзи сиёдан ғайри?!

Кўз гўзалда, нафс емакда, тил улфат ғийбат била,
Шавкатинг – шер, бошда йўқ бўйла ҳаводан ғайри?!

Аввали англамадим, сўнгра унга юрмадим,
Бу балога кимса йўқ, мен бенаводан ғайри?!

Фикр эт, Маҳдумқули, фонийга боқ, англайвер,
Сўнги йўқ, алдови кўп, фавту фанодан ғайри?!

*****

(давоми бор)

Туркманчадан Ислом Холбой ўзбекчалаштирди

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort