Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Даргоҳига бош уравер

Даргоҳига бош уравер
13 Temmuz 2018 - 6:00 'да юкланди ва 353 марта ўқилди.

МАХДУМҚУЛИ

 

 ДАРГОҲИГА БОШ УРАВЕР

Бир бандасан, ожиз одам,
Даргоҳига бош уравер!
Ўтар даврон, турмас бу дам,
Ётма ғофил, уйғонавер!

Дунёнинг туби дароздир,
Фурсат камдир, умр оздир,
Йигитлик – баҳорсиз ёздир,
Иймон, истаб, куйманавер!

Ҳамма кўчар навбат билан,
Чорасизлар, миннат билан,
Ишингни кўр, шиддат билан,
Ҳақ ҳукмина, чоғланавер!

Агар мендан сўз сўрарсан,
Баржой ишларни қурарсан,
Тут, пандимни иш кўрарсан,
Дедикларим, сен синайвер!

Бу дунёнинг сўнгги тушдир,
Кузи азоб, ёзи қишдир,
Болалик, қарилик ҳечдир,
Қаримасдан, борланавер!

Бу сўзлар мендан нишона,
Обрў тиласанг жона,
Жаҳон ичра мусулмона,
Хуш сўзларингни деявер!

Маҳдумқули, дер, еганинг,
Гумонадир, чайнаганинг,
Гуноҳ учун йиққанларинг,
Савоб йўлинда, сочавер!

*****

(давоми бор)

Туркманчадан Ислом Холбой ўзбекчалаштирди

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort