Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Барча куч ишлатар тизимлар ходимлари сонини 50 фоизга қисқартириш керак

Барча куч ишлатар тизимлар ходимлари сонини 50 фоизга қисқартириш керак
08 Temmuz 2018 - 14:41 'да юкланди ва 1179 марта ўқилди.

Аҳоли сонига нисбатан милиция ходимлари миқдори энг кўп давлатлар рўйхатида Ўзбекистон пешқадамлардан бири ҳисобланади.

Бизда милиция, прокуратура, хавфсизлик хизмати, ҳарбийлар ва умуман куч ишлатар тизим ходимлари сони меёрдан анча ортиқ. Уларнинг ойликлари эса ҳамманикидан ҳам кўп ва пенсияга шартта чиқиб олишади.

Мен ҳозир берадиган таклифим утопик туюлиши мумкин ва уни амалга оширилиши у ёқда турсин, кўриб чиқилишини ҳам имкони йўқ. Чунки бу ерда жуда йирик кучлар манфаати тўқнаш келиб қолиши мумкин.

Лекин шунга қарамасдан ғояни айтиб қўя қолай.

Биз тинч юртта яшаймиз. Ҳақиқатда тинч регионда. Ва бу тинчлик табиий тинчлик. Бизни куч ишлатар тизимларимиз чегарамизга ёпирилиб келаётган терористу масонлардан асраб тургани йўқ.

Бизни тинчлигимиз гигант давлатлар манфаатлари ушбу регионда тўқнаш келмагунича давом этади. Унгача эса табиий тинчлик сақланиб қолади.

Лекин худо кўрсатмасин ўша гигантлар сабаб уруш бошланса биз ҳеч кимни мағлуб эта олмаймиз. Қанчалик мудофаа соҳасига пул ажратмайлик биз юта олмаймиз. Чунки бизни армия принциплари ўша эски рус-афғон уруши давридаги меёрларга асосланган. Қурол яроқ эски ва савияси паст.

Ҳа, Ўрта Осиёда номер “один”миз лекин келажак урушлари умуман биз билганларига ўхшамайди.

Келажакда технологик урушлар бўлади. Биз эса бу борада “савсем бум бум”.

Келажак уришлари иккита кичик давлатча ўртасида бўлмайди. У ерда давлатлар эмас минтақалар уришади. У ерда аскарлар эмас кнопкалар уришади. Шу сабабдан таҳмин қилиш мумкин шунақа уруш бошланса ҳам барибир қайсидир гигантнинг қаноти остига киришга мажбур бўламиз. Барибир кимнидир қаноти остига киряпмизми унда нега керак бизга ортиқча ҳаражат? Эски қурол аслахалар сотиб олиш, катта армияни сақлаш ва таъминлаш?

Бу худди Фрунзе аскарлари самолётларда Бухорога ҳужум қилаётган пайт шахар аҳолисининг уларга қарши кетмон кўтариб чиқишидай гап эмасми?

Ундан кўра иқтисодиётни кўтариб, дунё ҳамжамиятида ўз гапини айта оладиган, эшитилинадиган, салоҳиятли давлатга айлансак яхши эмасми?

Мени таклифим: Барча куч ишлатар тизимлар ходимлари сонини 50%га қисқартириш керак. Буни бирдан амалга ошириб бўлмайди. Секин-секин атестацияга ўхшаган нарса ўтказиб аввал хўппа семиз, такасалтанг, жисмоний нимжонларни қисқартириш. Кейин билим даражаси пастларни. Манимча шу икки кўрсаткичнинг ўзидан 20-25%га қисқаради деган. Ва кейинчалик қолганларини ҳам.

Қисқарган 50% ходимларни сақлаш, таъминлаш, молиялаштириш маблағларини хақиқатта оқсаётган ва зарур тармоқларга йўналтириш керак.

Таълим тизимига, соғлиқни сақлашга, иқтисодиётга, ижтимоий мухофазага, йўлларга, инфраструктурага ва тадбиркорликни қўллаб қувватлашга.

Бу жуда катта пул бўлади.

Норасмий малумотларга қараганда куч ишлатар тизимларга, мудофаага, қуролланишга ажратиладиган йиллик маблағлар бюджетнинг 60%дан ортиғини ташкил қилади. Тасаввур қиляпсиз қандай пуллар.

Шуни 20%гача қисқартира олсак бу катта ютуқ бўлади.

Ўқитувчи муносиб равишда дарс бера бошлайди, шифокор даволай бошлайди, иқтисодиёт кўтарилади, коррупция чекина бошлайди, милиция эса энди ишлашни бошлайди.

Эҳ, қандай ажойиб эртак!

Назимджан Бахтиярович

facebook.com

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort