Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

“Футболист” имомлар ёки Тулеповнинг “матч”лари

“Футболист” имомлар ёки Тулеповнинг “матч”лари
09 Temmuz 2018 - 7:00 'да юкланди ва 1002 марта ўқилди.

Абдуллоҳ Нусрат тахаллуси остида Каримов режимини фош қилувчи мақолалар ёзган Акром Малик бугун қамоқда ўтирибди.

У 2017 йилнинг 13 январ куни жиноят ишлари бўйича Тошкент вилоят суди томонидан 6 йил қамоқ жазосига ҳукм қилинган.

Ҳозирда Инсон ҳуқуқлари ҳимояси билан шуғулланувчи бир неча халқаро ташкилотлар ва маҳаллий аҳоли вакиллари ёш олим ва журналист Акром Маликнинг озодлигини талаб этмоқдалар.

Эътиборингизга Акром Маликнинг Абдуллоҳ Нусрат тахаллуси остида эълон қилинган мақолаларини ҳавола қилиб борамиз.

* * *

“ФУТБОЛИСТ” ИМОМЛАР ЁКИ ТУЛЕПОВНИНГ “МАТЧ”ЛАРИ

Имомнинг вазифаси – одамларга Оллоҳнинг амрини етказиш. 

Имомнинг вазифаси – одамларнинг ухлаб қолган виждонини уйғотиш.

Имомнинг вазифаси – одамлар қалбидаги эътиқод мустаҳкамлиги йўлида хизмат қилиш.

Имомнинг вазифаси – юртбошини мақташ эмас.

Имомнинг вазифаси – президент сиёсатини масжид минбарларидан одамларга тарғиб қилиш эмас.

Бугун Ўзбекистонда имом домлалар Оллоҳ амрларидан аввалроқ юртбоши амрларини етказишга масъул бўлиб қолдилар гўё. Улар Қуръон ўқиш ўрнига футбол ўйнашни маъқул кўряптилар.

Айдарбек Тулепов исмли шахс – миллати қозоқ, ўзи намоздан йироқ – Ўзбекистон Мусулмонлари идораси раисининг “ўринбосари”. Раис – муфтий “шайх” Усмонхон Темурхон ўғли Алимов жанобларидир.

Асосий мақсадга ўтиш олдидан бир масалага тўхталиш жоиз.

Шайх сўзи арабча. “Чол” деган маънога эга. Араблар чолларни “шайх” деб чақиради. Чоллар эса мусулмончиликда ҳурмат қилинади. Яъни ҳадисга мувофиқ ёши улуғларга эҳтиром кўрсатилади. Марҳум аллома Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф араб ўлкаларида таълим кўрган. Шу сабабли “шайх” деган лақаб орттирган эди. Муҳаммад Содиқнинг ҳурмати эл орасида юқори бўлиб кетди, у ўз илми билан халққа кўп манфаат етказди. Одамлар уни исми билан эмас, “Ҳазрат”, “Шайх ҳазратлари” деб чақирадиган бўлишди. Натижада, “шайх” деган сўз худди бир амал белгиси, улуғлик эмблемаси каби маънолар ифодалай бошлади. Буни кўриб Абдулазиз Мансур исмли олим ҳам ўзини “шайх” деб эълон қилди. Абдулазиз Мансур Худо шунча илм берса ҳам, жасурлик бермагани сабабли, жуда ҳуркак, бир пайтлари Дин ишлари қўмитасида, президент девонида ишлаган кезлари кастим-шим, галстук киярди – Қуръоннинг маъноларини ўзбек халқига етказиш йўлида яхши хизматлар қилди. Хуллас, Ўзбекистонда Муҳаммад Содиқдан кейин яна иккинчи “шайх” шу тариқа пайдо бўлди. Қарадиларки, шайхларнинг ошиғи олчи. Усмонхон Алимов ҳам ўзини шайх деб эълон қилвордилар. Натижада, у киши ўзлари “ёзган” китобларга “Шайх Усмонхон Темурхон ўғли” деб муаллиф кўрсатадиган бўлдилар. Биз айтмоқчи бўлган пичинг шуки, Шайх Усмонхон Алимов, агар “шайх” сўзини мартаба дейдиган бўлса, “ясалган” шайх, башарти, ўз маъносида ишлатсак, ҳақиқий, шайх, албатта. Яъни – чол. У кишига бу сўзни иккинчи маъносида қўллаш жоиздир, зотан, жума кунларида мавъизаларини қўл остидаги одамлар тайёрлаган “тезис”дан кўз узмай ўқиб берадилар. Араб тилидаги “айн”, бўғиздаги “ҳо”ни ўз маҳражидан чиқара олмайдилару, Қуръонга тафсир ёзганлари бироз одамни ўйлантириб қўяди. “Тафсири ирфон” номи остида у киши тафсир ёзяптилар. Одатий такрорларга тўла, янги бир маъноларга эга бўлмаган бу тафсирни мутолаа қиладиганлар кўп эмас, “афсус”. Фақат бир гўзал ном – “Тафсири ирфон” сарлавҳаси увол бўлгани ёмон.

Энди асосий гап.

Бугун имомлар Каримовнинг агитаторлари бўлганлари етмагандек, анчадан буён футбол ўйнашга ружу қўйганлари қизиқ. Муфтийнинг ўринбосари бўлган Айдарбек Тулепов барча имомларни футбол ўйинига жалб қилган. У шундай кўрсатма берган.

Майли, футбол – соғликка “фойда”. Ҳарқалай, югурилади, овқат ҳазм бўлади, ортиқча ёғлар эрийди. Марҳум шайх Муҳаммад Содиқ ҳазратлари ҳам сузишга борарди, волейбол ўйнарди.

Бироқ масала бошқа жойда. Имомларнинг командаларга бўлиниб футбол ўйнашлари, ўзлари учун махсус кунлар белгилаб олишлари ажабланарли. Улар, Қуръон ёки илм суҳбатлари учун алоҳида кун белгилаб олишса бўлмайдими?

Худо раҳмат қилсин – Муҳаммад Содиқ ҳазратлари олимнинг виқори ва ҳайбати ҳақида кўп гапирарди. Ўзи ҳам виқор ва ҳайбатини сақларди.

Стадионда қийқириб футбол ўйнаб юрган имомда ҳайбат қолармикин? Яна йигирма нафар имом чопиб юрса?! Кўрган одам шуми имомларинг демайдими? Дарвоқе, деяпти ҳам.

Тошкент вилояти Бўка тумани жоме масжидида Баҳриддин Шарипов исмли имом ноиби футбол ўйнаб қўлини синдириб олса, денг. Йиқилган-да. Қаттиқ йиқилган ва қўл синган. Энди бу имомнинг маърузаси қанчалик “таъсирли” бўлишини тасаввур қилинг. Қўли гипсланган имом намозда, жума куни хутбада… Қўл бирор савобли иш ортидан синган бўлса – шараф. Лекин футбол ўйнаб синган бўлса-чи!

Имомларнинг бу қадар обрўсизлантирилиши Каримов сиёсатининг битта бўлагидир. Чунки беамал ва илмсиз имомларнинг фаолияти халқни диндан безитади. Масжидларда ҳамма диний ҳукмларнинг мазмуни “тинчликка кўз тегмасин”дан иборат бўлгандан кейин жамоатнинг аҳволини тасаввур қилиш мумкин.

Дарвоқе, Тулепов…

Ўзбекистон диний тизимини қўлда тутган бу кашанда ва бенамоз одам – муфтийнинг “ўринбосар”и айнан шу учун – Ўзбекистон аҳолисини ислом динидан узоқлаштириш топшириғи билан мансабга ўтқазилган. У бевосита МХХнинг вакилидир.

Ўзбек халқи эса нима бўлаётганини англамаяпти. Энди имомлари футбол ўйнаб, стадионда қўлини синдириб юргандан кейин яна нима кутиш мумкин?!

Абдуллоҳ Нусрат

26.04.2016 йил

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort