Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Ислом Каримовнинг яна бир хиёнати

Ислом Каримовнинг яна бир хиёнати
11 Temmuz 2018 - 7:00 'да юкланди ва 1661 марта ўқилди.

Абдуллоҳ Нусрат тахаллуси остида Каримов режимини фош қилувчи мақолалар ёзган Акром Малик бугун қамоқда ўтирибди.

У 2017 йилнинг 13 январ куни жиноят ишлари бўйича Тошкент вилоят суди томонидан 6 йил қамоқ жазосига ҳукм қилинган.

Ҳозирда Инсон ҳуқуқлари ҳимояси билан шуғулланувчи бир неча халқаро ташкилотлар ва маҳаллий аҳоли вакиллари ёш олим ва журналист Акром Маликнинг озодлигини талаб этмоқдалар.

Эътиборингизга Акром Маликнинг Абдуллоҳ Нусрат тахаллуси остида эълон қилинган мақолаларини ҳавола қилиб борамиз.

* * *

ИСЛОМ КАРИМОВНИНГ ЯНА БИР ХИЁНАТИ

Каримовнинг жорий йил 25 – 26 апрель кунлари Россияга қилган сафари тафсилотлар қисқа шаклда бўлса ҳам турли сайтларда ёритиб борилмоқда.

Биз ўтган йилнинг декабр ойида ёзган мақоламизда Туркия ва Россидан бирини танлаш керак бўлса, Каримов қайси бирини танлайди деган масалани кўтарган эдик ва қуйидагиларни айтгандик:

“Бунда Каримов учун уч йўл бор:

1)Россия билан иттифоққа келишиш ва Туркия билан алоқаларни буткул узиш;

2)Туркия билан мавжуд муносабатларни сақлаб қолиш ва Россия билан бир қадар совуқлашиш ҳамда унинг босимига дучор бўлиш;

3)бетарафлик мақоми – минбарга чиқиб Ўзбекистон халқаро жанжалларга аралашмаслиги, “тенглар ичра тенг” эканлигини эълон қилиш, бу ҳаракатни эса Ўзбекистон халқи, ёшларининг хавфсизлигининг таъминоти дея “асослаш” (Манба: http://uzxalqharakati.com/archives/30323 )

Каримовнинг шу кунларда тутган йўли у биринчи вариантни танлагани ҳақида дарак бермоқда.

Каримов Ўзбекистон Россияга мева етказиб бериши ҳақида оғиз тўлдириб гапирди. Бу борада у Туркиянинг ўрнини боса олишини алоҳида таъкидлади.

Бизнинг фикримизча, бу Каримовнинг яна бир очиқ хиёнатидир. У бугун Россияга қилган “ташрифи” билан ўзининг асл башараси қандай эканлигини кўрсатди. Сабаби, Россия ва Туркия ўртасида муносабатлар кескинлашган шаклда турар экан, Ўзбекистон Туркиянинг иттифоқдоши бўлиши учун сабаблар етарли эди. Соғлом мантиқ аслида мутлақо ана шуни талаб қилади.

Сабаблар ҳақида аввал ҳам тўхталган эдик. Ва яна уларни умумий шаклда санаб ўтамиз:

Турк ва ўзбеклар бир миллатга мансуб халқдир. Уларнинг дунёқараши, турмуш тарзи, диний эътиқоди ўртасида фарқ йўқдир. Агар Ўзбекистон ўзига иттифоқдош изласа, унга туркий тилли давлатлар иттифоқдош бўлиши шарт. Бироқ Каримов Россияни танлади, Туркия ўрнига Россияни турли маҳсулотлар билан таъминлашни даъво қилмоқда.

Россия Туркияга ҳам, Ўзбекистонга ҳам азалдан ноҳақ бир муносабатлар кўрсатиб келгани аён. Яқин икки юзлик мустамлакадан кейин Ўзбекистон ҳал қилувчи паллада Россия билан бу қадар яқинлашуви маъқуллаб бўлмайдиган ишдир.

Қолаверса, аслида декабрь ойида Россига бориши керак бўлган Каримовнинг айнан шу кунларда Гулнора Каримов иши Ню Йорк судида кўрила бошлаганда Москвага боргани кўпчиликда турли тахминларни уйғотмоқда. Хусусан, Каримов ва Путинни фақат мамлакат манфаати эмас, балки шахсий манфаатлар ҳам бирлаштириб тургани ошкор бўлиб қоляпти.

Абдуллоҳ Нусрат

27.04.2016 йил

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort