Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Тошкент ҳукумати Термизда афғон консуллиги очилишига рухсат берди

Тошкент ҳукумати Термизда афғон консуллиги очилишига рухсат берди
09 Temmuz 2018 - 23:24 'да юкланди ва 460 марта ўқилди.

“Озодлик” радиосининг хабар беришича, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги расмий делегация 8 июль куни Кобулда Афғонистон президенти Ашраф Ғани билан учрашган.

Учрашувда Ўзбекистон ҳукуматининг Термизда Афғонистон консуллиги очилишига розилиги тасдиқланди¸ деб хабар қилди Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.

Ўзбекистон дипломатлари раҳбарининг афғон президенти билан учрашувида икки давлат президентлари ўртасида 2017 йил декабрида бўлиб ўтган музокараларда эришилган инвестиция¸ транспорт-коммуникация ва савдо-иқтисодий лойиҳаларини амалга ошириш масаласи ҳам муҳокама қилинган.

ЎХҲ хабарлар бўлими

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort