Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Диний идорага режим бошлиғи қайтди

Диний идорага режим бошлиғи қайтди
12 Temmuz 2018 - 17:50 'да юкланди ва 987 марта ўқилди.

Би-Би-Си радиосининг хабар беришича, Ўзбекистон мусулмонлари диний идорасига янги раис ўринбосари тайинланган.

Дилшод Ҳошимов собиқ МХХ – Давлат Хавфсизлик Хизмати ходимидир.

2015 йилда марҳум президент Ислом Каримов уни “Жасорат” медали билан мукофотлаган.

Би-би-си манбаъларининг айтишича, Дилшод Ҳошимовнинг ДХХ ходими экани ва вазифаси аниқ айтилмаяпти.

Муфтий Усмонхон Алимов “диний идорада ишлар кўпайиб кетгани ва янги ноибга эҳтиёж пайдо бўлгани”ни айтган.

“Ноиб сифатида айнан қайси соҳа учун жавоб беради, билмаяпмиз. Аввалгиси халқаро алоқалар учун масъул эди”, – деб айтди диний идора вакили Би-би-си билан суҳбатда.

Собиқ режим бошлиғи Айдарбек Тулепов шу йил февралида ишдан олинган ва диний идора МХХдан озод бўлгани эълон қилинганди.

“Энди идорамиз МХХдан буткул халос бўлади ва мустақил фаолият олиб боради”, – деб айтганди диний идора ходимлар бўлимининг бошлиғи Абдулманнон Усмонов Би-би-си билан суҳбатда.

Унинг аниқлик киритишича, Айдарбек Тулепов диний идорада расман МХХ вакили сифатида фаолият юритган.

Мусулмонлар идораси совет давридан буён хавфсизлик хизматларининг қаттиқ назоратида бўлиб келган.

Мустақиллик йилларида бу назорат янада кучайгани айтилади.

ЎХҲ хабарлар бўлими

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

 Ушбу хабарга қолдирилган изоҳлар

( 1 Yorum )

  • МУСО ;

    Динга карши турмаса уртаосиё призидентлари бир кун хам президент булиб туришига йул куймайди еврей ва христиан хужайинлари.

    13/07/2018 12:20
Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort