Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Ўзбекистон: Мирзиёев кадрлар сиёсатининг “пойдевори қийшиқ”

Ўзбекистон: Мирзиёев кадрлар сиёсатининг “пойдевори қийшиқ”
14 Temmuz 2018 - 8:49 'да юкланди ва 918 марта ўқилди.

Би-Би-Си радиосининг хабар беришича, шу ҳафта бошида Самарқанд вилояти ҳокими лавозимидан четлатилган Туробжон Жўраев ҳибсга олинган. Бош прокуратурага кўра, собиқ ҳоким мансаб ваколатларини суиистеъмол қилиш, пора олиш ва таъмагирликда айбланмоқда.

“Ўзбекистон24” канали тарқатган хабарда Жўраев “ўз манфаатлари учун бутун бошли вертикал порахўрлик тизимини яратиб, пул-маблағларни ўзлаштиргани” айтилади.

Муқаддам Сурхондарë ва Қашқадарë вилоятларига ҳокимлик қилган Жўраев 2013 йилда коррупция айбловлари билан лавозимдан бўшатилганди.

52 ёшли Туробжон Жўраев Шавкат Мирзиёев ҳокимиятга қайтарган 10 нафар юқори мартабали мулозимдан бири.

Айни пайтда у Мирзиёев даврида порахўрликда айбланиб, қўлига кишан солинган илк вилоят ҳокимидир.

Мирзиёев вилоят ҳокимларини куч тизимлари, хусусан, собиқ МХХ-ДХХнинг назорати ёки асоссиз аралашувларидан озод қилган, “ҳокимлар вилоятга эгалик қилиши керак”лигини айтган.

2017 йилда Президент ҳокимлар сайловини йўлга қўйишга ваъда берган, аммо ҳозиргача унинг баёнотини бирон-бир қонунчилик ташаббуси таъқиб этмаган.

Ҳозирча Мирзиёев ижро ҳокимиятида асосан, Каримов давридаги одамларга таянаётгани ва кадрлар ротацияси билан чекланаётганини кўриш мумкин.

Туробжон Жўраевнинг ҳибсга олиниши Мирзиёевнинг кадрлар сиёсати борасида қатор саволларни пайдо қилган.

Хўш, бу сиёсат муваффақиятсизликка учрамоқдами?

Би-би-си Ўзбекистон президентининг собиқ матбуот котиби, журналист Шароф Убайдуллаев билан суҳбатлашди.

"Ҳоким деса кўз олдимизга порахўр келади"

"Ҳоким деса кўз олдимизга порахўр келади"Шу ҳафта бошида Самарқанд вилояти ҳокими лавозимидан четлатилган Туробжон Жўраев ҳибсга олинган.Бош прокуратурага кўра, собиқ ҳоким мансаб ваколатларини суиистеъмол қилиш, пора олиш ва таъмагирликда айбланмоқда."Ўзбекистон24" канали тарқатган хабарда Жўраев "ўз манфаатлари учун бутун бошли вертикал порахўрлик тизимини яратиб, пул-маблағларни ўзлаштиргани" айтилади.Муқаддам Сурхондарë ва Қашқадарë вилоятларига ҳокимлик қилган Жўраев 2013 йилда коррупция айбловлари билан лавозимдан бўшатилганди.52 ёшли Туробжон Жўраев Шавкат Мирзиёев ҳокимиятга қайтарган 10 нафар юқори мартабали мулозимдан бири.Айни пайтда у Мирзиёев даврида порахўрликда айбланиб, қўлига кишан солинган илк вилоят ҳокимидир.Мирзиёев вилоят ҳокимларини куч тизимлари, хусусан, собиқ МХХ-ДХХнинг назорати ёки асоссиз аралашувларидан озод қилган, "ҳокимлар вилоятга эгалик қилиши керак"лигини айтган.2017 йилда Президент ҳокимлар сайловини йўлга қўйишга ваъда берган, аммо ҳозиргача унинг баёнотини бирон-бир қонунчилик ташаббуси таъқиб этмаган.Ҳозирча Мирзиёв ижро ҳокимиятида асосан, Каримов давридаги одамларга таянаётгани ва кадрлар ротацияси билан чекланаётганини кўриш мумкин.Туробжон Жўраевнинг ҳибсга олиниши Мирзиёевнинг кадрлар сиёсати борасида қатор саволларни пайдо қилган.Хўш, бу сиёсат муваффақиятсизликка учрамоқдами?Би-би-си Ўзбекистон президентининг собиқ матбуот котиби, журналист Шароф Убайдуллаев билан суҳбатлашди.

BBC Uzbek paylaştı: 13 Temmuz 2018 Cuma

ЎХҲ хабарлар бўлими

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

 Ушбу хабарга қолдирилган изоҳлар

( 2 Yorum )

  • Одилбек ;

    Ўзбекистонда люстрация утказилмасдан туриб хеч қандай натижага эришиш мумкин эмас. Хокимият тепасида кечаги Каримов даврида ишлаган амалдорлар. Акл фаросати булган одам шуни тушуниши керак. Бирок савияси паст халқимиз янги президентнинг гапларига ишониб келмоқда.

    16/07/2018 10:41
  • Мусо ;

    Эй инсонлар камокда нохакдан камалган мусулмонларнинг аксар кисми улуг солих инсонлар. Мирзиёевнинг хокимияти хам каргишга колияпди. Дин ва мусулмонлар бу Аллохнинг севган бандаларидир. Сизлар факат дин ва мусулмонларга зимдан тиш тирнокларинг билан карши курашиб келияпсизлар!!! Улар жамъийятни ислох киладиган кишилардир. Улар сабабли Аллох халкга барокотлар беради ислох килади. Пайгамбаримиз: ( Бир солих кишининг барокоти, атрофидаги 100 хонодонга етади.) деганлар. Самарканд хокимига ухшаган порахурнинг зарари минглаб хонаданга етишининг аксида. Нима?! Сизлар бу ишлардан Аллож гофил, У Зотни газаби келмайди деб уйлайсизларми?!!

    14/07/2018 13:48
Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort