Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

«Ҳақиқий Тиббиёт» китоби муаллифи, марҳума Ислом ҳакимаси Ойдин Солиҳнинг дарслари Туркия туркчасида китоб ҳолида чоп этилди

«Ҳақиқий Тиббиёт» китоби муаллифи, марҳума Ислом ҳакимаси Ойдин Солиҳнинг дарслари Туркия туркчасида китоб ҳолида чоп этилди
15 Temmuz 2018 - 10:33 'да юкланди ва 1208 марта ўқилди.

Ҳурматли ўқувчиларимизга буюк бир севинч, чуқур бир ҳаяжон билан маълум қиламанки: Марҳума Ойдин Солиҳ устозимизнинг Истанбул Табиий Соғлиқ Институтида ташкил қилган «Йўқотилган шифо» мактабида ўқитилган дарслардан ҳозирланган, долзарб, чуқур ва батафсил масалаларни ўз ичига олган ва узоқ давом этган нашрга тайёрлаш ишлари сўнггида  «Сўнгсўз» номли китоб нашрдан чиқарилди.

Зийнат Кекликчи (Ziynet Keklikçi)

facebook.com

Қуйидаги линк бўйича китобни харид қилишингиз мумкин:

https://urun.n11.com/islamiyet/son-soz-gercek-tip-dersleri-cilt-1-aidin-salih-P269294635?cid=604001&gclid=Cj0KCQjwvqbaBRCOARIsAD9s1XDwru_HvkFmfzi9UyUHFj2bdNtJAxSc5oAXNkFvVjXODE8yMadsd-waAo0JEALw_wcB&gclsrc=aw.ds

* * *

СЎЗ БОШИ

Бисмиллаҳир роҳманир роҳим.

Ҳамд оламларнинг Робби бўлган Аллоҳга хосдир. Унинг Расулига, Расулнинг оиласи ва саҳобаларига, ҳамда унинг йўлидан юрганларга салому саловатлар бўлсин.

Анъанавий ёки муқобил тиб номи остида турли усулларнинг кўпайиб жуда кенг тарқалган бугунги даврда, руҳ ва баданни ажратмаган ҳолда бутун касалликларни ўз ичига олган “Ҳақиқий тиббиёт” йўлини тушуниш нақадар муҳим аҳамият касб этмоқда.

Бугунги кунда бу соҳада деярли ҳар киши, қисман бўлсада, билимга эга, аммо ҳеч ким касалликларнинг сабабини кўриб чиқмайди, чунки билмайди, шу жумладан, замонавий тиббиёт ҳам.

Хўш, сабаби билинмаган бир касалликни қандай даволаш мумкин?

Марҳума Ойдин Солиҳ, “Касалликларингиз бу – гуноҳларингиздир, шифоси эса – истиғфордир” ҳадиси шарифига биноан бизга касаллик сабабларини, шифога олиб борувчи йўлнинг ҳам ягона эканлигини батафсил тушунтирди.

Ойдин Солиҳ масалага “Инсон организмидаги ҳар бир ҳужайра – бир шахсдир, ақилли ва шуурлидир” мантиғи ила ёндошиб, иммунитетни заифлаштирган, шифо жараёнини эса касаллик сифатида тавсифловчи замонавий тиббиёт фалсафасини асосидан чиритди. Ва иммунитет тизимининг иродасига ва қарорларига ишонган ҳолда жараёнга аралашмаслик кераклигини бизга ўргатди.

Янада муҳими, ДНКнинг ўзгартирилиши мақсадида ташкил қилинган тузоқларни шахсан кашф этиб, уларга қарши уруш эълон қилси ва шу тариқа бизнинг ҳам “инсон” ўлароқ қолишимизга васила бўлди.

Бу дарсларда қўшимча моддаларнинг нега айниқса мия ва репродуктив аъзоларда чўкинтилар юзага келтирганлигини, ҳис қилиш аъзоларининг асл функцияларини ва аслида дунёнинг бир саробдан иборат эканлигини, “пробирка болалари” даволанишининг, қон ва аъзолар трансплантациясининг нега жоиз эмаслигига доир фатво ҳукумидаги баёнотларини, қўлланилган кибернетик тиббиёт усуллари билан иймонимизнинг қандай бир таҳлика остига кирганлигини: ҳалол озиқ-овқат, истиғфор, сабр, Аллоҳга таваккул ва Аллоҳдан ҳаё қилиш каби тушунчаларни бизга қандай унуттирдикларини ўқир экан ҳайратга тушиб, таъсирланиб, такрор-такрор ўқиб, Ойдин Солиҳнинг ўз-ўзидан улкан бир манба эканлигини сиз ҳам англайсиз.

Ойдин Солиҳ, ўқиб, ишонганини ҳаётига тадқиқ қилишни севган ва ҳадислардан ибрат олган бир инсон эди. Унга бир фикр, бошқача бир нуқтаи назар тақдим этилганида, уни мантиқли деб топса, ишонар ва қабул қилар эди.

Ўзини замонга кўра етиштириб, янги пайдо бўлган мавзулар, тўғрироғи фитналар ҳақида фикр юритар ва уларга қарши қалқонини ҳозирлар эди. Замонамиз олимлари ичида унга мурожаат қилганлари бор эди, шунингдек, бир неча жамоатга йўналиш кўрсатгани ҳам ҳақиқатдир.

Ойдин Солиҳ, бу асарнинг иккинчи жилдида кўзи кўр бир олим ҳақида сўз юритади. Бир куни талабалари бу кўр олимни синаш мақсадида оят ва ҳадисларни аралаштириб ундан саволлар сўрайдилар. У ҳам уларнинг оят деяётганлари ҳадис, ҳадис деяётганлари эса оят эканлигини айтиб, тузатиш киритади. Талабалари олимдан буни қаердан билганлигини сўрашганида, олим “Оятларнинг нури бошқа, ҳадисларнинг нури бошқа”, дея жавоб беради.

Ҳадисларнинг саҳиҳлиги билан боғлиқ мунтазам баҳс-мунозаралар мавжуд ҳозирги даврда бу қисса нақадар муҳим…

Мен ҳам пайтдан фойдаланиб шуни ифода этишни истардим-ки, берган бу қийматли дарслари давомида Ойдин Солиҳнинг бизга етказган ҳар қандай бир ҳадис ёки фалсафий қарашини бу китобга киритмаслик каби ҳолат бўлмади, бўлолмасди ҳам. Чунки бу сўзлар омонат эди, мен ҳам шунга кўра иш олиб бордим.

У билан баробар яшаган вақтим ичида зотини яқиндан таниш шарафига муваффақ бўлган бир киши сифатида, устозимнинг шубҳасиз бир олима эканлигига амин бўлдим. Дарслари давомида бизга ҳадисларни етказар экан, бутун самимияти билан ўша Нурни ҳис этган ҳолда етказиши, уни таниган ҳар ким учун ошкор эди.

Ҳаёти давомида жуда кўп маънавий ҳолларни бошидан кечирарак илм олган бир кишининг илмидан шубҳаланиш ҳаддини ўзимда кўрмадим. Бу омонатни сизларга етказиш умидида, барча видео ва ёзганларимни қайта-қайта назорат қилдим.

Гарчи мен бу ишга даъвогар бўлмаган бўлсамда, Роббим мени бу қийматли дарсларни транскрипция қилиб, қоғозга кўчириш шарафига муяссар қилди. Бунинг учун Аллоҳга шукр қилиш бурчини ҳис этмакдаман.

Қўлингиздаги асарнинг фақат бир тиббиёт китоби эмаслигини, унинг ғояси ҳам фақат касалликларни тарихи ва даволаш услубларини санашдан иборат эмаслигини таъкидлашни истар эдим.

Ойдин Солиҳнинг, “Биз касалликлар билан шуғулланмаяпмиз, биз ҳаёт тарзини ўзгартираяпмиз” деган шиорига биноан асл масала, инсон организмидаги ҳужайраларнинг зикрини муҳофаза қилган ҳолда, иймонни қутқариш ва ҳимоя қилиш масаласидир.

Ҳар бир бўлими алоҳида бир китоб мавзуси моҳиятида бўлган бу дарслар, Аллоҳдан истардим-ки, ҳам талабаларининг ҳам да севганларининг йўлида бир машъала ва яна неча-неча гўзал ижод ва тадқиқотларида улар учун қўлланма бўлсин.

Роббимдан ягона истагим, бу китобнинг том маънода Мусулмон қардошларимга етказилиши, инсониятга фойдали бўлиши, менинг ҳам ўлимимдан сўнгра савобга лойиқ бўлиб, хайр дуосини олишимдир.

Вафокор устозимга Аллоҳдан раҳмат сўраб, жуда ҳам севдиги ва амрларини шуурли шаклда ҳаётига тадбиқ қилган Пайғамбаримиз (с.а.в.) билан биргаликда юксак мақомларда бўлиши учун дуо қиламан.

Тадбир қулдан, Тавфиқ Аллоҳдандир.

Ҳожар Дулкор Солиҳ (Hacer Dulkar Salih)
2018 йил, июн. Истанбул

Туркия туркчасидан ўзбекчалаштирилди

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort