Ўзбекистон Халқ Ҳаракати
buy Instagram likes web tasarm instagram takipi satn al

Диндорларни қандай тергов қиладилар?

Диндорларни қандай тергов қиладилар?
20 Temmuz 2018 - 8:00 'да юкланди ва 1983 марта ўқилди.

Абдуллоҳ Нусрат тахаллуси остида Каримов режимини фош қилувчи мақолалар ёзган Акром Малик бугун қамоқда ўтирибди.

У 2017 йилнинг 13 январ куни жиноят ишлари бўйича Тошкент вилоят суди томонидан 6 йил қамоқ жазосига ҳукм қилинган.

Ҳозирда Инсон ҳуқуқлари ҳимояси билан шуғулланувчи бир неча халқаро ташкилотлар ва маҳаллий аҳоли вакиллари ёш олим ва журналист Акром Маликнинг озодлигини талаб этмоқдалар.

Эътиборингизга Акром Маликнинг Абдуллоҳ Нусрат тахаллуси остида эълон қилинган мақолаларини ҳавола қилиб борамиз.

* * *

ДИНДОРЛАРНИ ҚАНДАЙ ТЕРГОВ ҚИЛАДИЛАР?

Ҳамма диктаторлар китоблардан қўрққан. Бундан Каримов диктатураси ҳам мустасно эмас, албатта. Ва шуни комил ишонч билан таъкидлаш мумкинки, китоблардан қўрқиш борасида Каримов режимига ҳеч бир режим балки тенг келолмас.

Сиз бирор китобни ўқиганингиз учун тепки есангиз, қандай бўлади? Ёки бирор диний маърузани тинглаб қамалиб кетишга иштаҳангиз қалай?

Сизни уришлари, кўзингизни кўкартиришлари, авлод-аждодингизни аямай бўралаб сўкишлари ҳақида нима деб фикр билдирасиз? Шахсингизни таҳқирласалар, кўнасизми? Тепишса, кетим муборак оёғингизга тегиб кетди, узр, деб кетаверасизми?

Бугун Ўзбекистон аҳли, нима учундир, бу каби зулмга кўникиб кетгандек туюлади менга. Ёнингизда ҳар куни сиз билан бир товоқдан ош еб юрган одамингизни кишанлаб олиб кетишса, қўрқиб кетасиз. Уни ҳимоя қилишни ўйламайсиз. Ҳимоя қилсам, бошим балога қолади деб қўрқасиз. Яъни сиз айбсиз бўлатуриб туҳматга қолсангиз, бу туҳматдан қутула олмаслигингизни яхши биласиз. Шунинг учун ҳеч қачон қамалган қўшнингизни ҳимоя қилиб маҳкамага бормайсиз.

Тошкент шаҳридаги масжидлардан бирида фаолият юритадиган имомлардан бири ҳикоя қилади:

“Уйимизни нима учун тинтув қилганларини билмайман. Аммо шу нарса аниқки, эски компютерим ичидан Тақиюддин Набаҳонийнинг “Ислом икки ўт орасида” деган китоби топилган. Худо ҳаққи, бу китобни қачон ва нима учун интернетдан кўчириб олганим эсимда йўқ. Шунчаки, ўқимасам ҳам китоб йиғиш касалим бор. Бу ҳам шунинг меваси бўлиши керак.

Ўша китобни экстремистик руҳдаги деб мени терговга чақиришди. Мен имомман, Оллоҳ бир қадар илм берган. Ибодатларимни қилиб, вазифамни бажариб юрибман. Доимо ҳурмат ва эҳтиром кўриб келаман. Бироқ терговда менинг илмимга ҳам, ҳурматимга тупуришди. Умримда эшитмаган сўкишларни эшитдим. Одам боласини шундай қилиб сўкиш мумкинлигини хаёлимга ҳам келтиролмас эдим агар мени шундай таҳқирламаганларида. Аммо бугун инсон инсонни шу қадар хорлашига ишонаман.

Менга бу китобларни қаердан олдинг деб савол беришди. Ватан хоинига чиқаришди. Дамим ичимга тушиб кетди. Охири терговчи буни олиб бориб подвалда ур, туй, суягини синдир, бўйнига олмаяпти деди. Мен нимани бўйнимга олишим керак? Тинчгина ўз ишим билан машғулман-ку! Йўқ нарсани қандай қилиб бўйнимга оламан?!

Амр олган одам бўйнимдан ушлаб силтаб тургазди, кетимга тепди ва хонадан олиб чиқди. То подвалга тушгунимга қадар тепиб, сўкиб борди. Подвалга тушдик. Эшикни қулфлади ва деди: “Сизни уришим керак. Лекин имом одам экансиз. Илмингиз бор. Келинг, сизни урмай қўяқолай. Тўғрисини айтинг, бу китобни ким берган? Устозингиз ким?”

Мен нима дейишни билмайман… Йўқ устозни қандай айтаман? Бу борада менга биров устозлик қилмаган-ку!

Икки хотиним, тўққиз болам бор. Улар кўз олдимга келади. Хотиним ва болаларим менинг калтакланишим, таҳқирланишимни кўрсалар, нима бўлади деб ўйлайман. Тинимсиз оятал курсийни ўқийман, истиғфор келтираман. Гуноҳларимга тавба қиламан.

Уч кун эрталаб саккиздан тун ўн иккига қадар сўроқ бердим. Оллоҳ меҳрибон, Ўзи ёрдам берди – ҳеч нарсани бўйнимга олмадим, зотан, улар гумон қилаётган соҳада ҳеч қандай айбим йўқ эди.

Уларнинг уқтириши шу бўлдики, компютерда ҳеч қандай диний китоб, диний маъруза, видео, кинолар сақлаш мумкин эмас. Кўча-кўйда, уйда диний мавзуда ҳеч кимга гапиришим мумкин эмас. Ҳар қандай диний саволга фақат масжидга бориб жавоб беришим мумкин экан. Мен имом бўлсам, масжидда имом эканман ва бошқа жойда оддий одамман экан. Агар диний мавзуда масжиддан ташқари жойда маъруза қилсам, қонунга мувофиқ жавобгар бўламан экан…

Мен аҳмоқман, йўқса компютеримга шунақа китобни ташлаб сақлармидим!

Улар айтишдики, интернетдан диний мавзуда бирор маъруза, бирор фильм кўчириб олиш мумкин эмас, акс ҳолда муаллифлик ҳуқуқи топталган ҳисобланаркан ва шу хусусда жиноий жавобгарликка тортиларканман. Фақатгина ҳукумат голограмма билан чиқарган маърузаларни дискдан тинглаш мумкин, аммо компютерга кўчириш мумкин эмас. Муаллифлик ҳуқуқи бузилар экан!”

Бу воқеа реал воқелик, имомнинг исм-шарифи, у ишлайдиган масжид ва уни тергов қилган терговчи исм-шарифини бера олмаймиз, чунки бу у кишининг ҳаётига таҳдид туғдиради.

Ўзбекистонда диндорларни сўроқ қилишнинг энг оддий услуби шундай. Қолганлари ҳақида эса ёзишга тил бормайди…

Абдуллоҳ Нусрат

2.05.2016 йил

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube