Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Оқариши қийин бўлган доғлар…Коррупцияни енгиш учун яна қанча раҳбарларни қамоққа тиқиш керак?

Оқариши қийин бўлган доғлар…Коррупцияни енгиш учун яна қанча раҳбарларни қамоққа тиқиш керак?
22 Temmuz 2018 - 9:08 'да юкланди ва 911 марта ўқилди.

Кўпгина ривожланаётган давлатларда амалдорлар ўз мақомидан фойдаланиб, давлат бюжети ҳисобига бойишни кўзлайдилар. Бу нарса Ўзбекистонда яхши йўлга қўйилганга ўхшайди.

Республика Бош прокуратураси маълумотларига кўра, жорий йилнинг олти ойида 867 нафар давлат хизматчисига нисбатан жиноий ишлар қўзғатилган. Улардан 56 таси пора билан боғлиқлиги айтилади. Лекин бошқаларга нисбатан қандай айблар қўйилаётганига прокуратура ойдинлик киритмайди. Бирорта амални эгаллаб олган мулозим “ёғли” жойларни дарҳол сезиб, чўнтагини қаппайтириш пайига тушаётганга ўхшайди. Эгаллаётган амалига қараб мулозимнинг “иштаҳаси” очилади ва оқибатда қамоқ жазоси ҳам ўша “иштаҳа”дан келиб чиқади.

2016 йил декабрь ойида Ўзбекистон президентлигига сайланган Шавкат Мирзиёев дастлабки кундан коррупцияга ўралашиб қолган амалдорларга қарши кескин кураш бошлади. Бир ярим йил ичида кўплаб вазирлик, давлат компаниялари, маҳаллий ҳокимлар ишдан олинди. Тўғри, ишдан олинган барча раҳбарлар ҳам айбдорлар курсисига ўтқазилмаган. Халқ таълим вазири Улуғбек Иноятов, Хоразмнинг собиқ ҳокими Илгизар Собиров каби амалдорлар ташаббус кўрсатмаганлик, “эски тизимни ўзгартиришни хоҳламаслик” каби айблар билан ишдан олинган. Тизим эса, аллақачон коррупция ва маҳаллийчилик ботқоғига ботиб бўлган.

Бугунги кунда бирорта амалдор ишдан олингандан кейин унга нисбатан жиноий иш қўзғатилса, бундай янгиликдан ўзбекистонликлар ҳайрон бўлмай қолганлар.

«Ёғли» жойлар

Бош прокуратура “Ўздонмаҳсулот” ташкилоти раҳбари ва Самарқанд вилояти ҳокимининг қўлга олиниши ҳақида ролик яратди. Ҳозирги Ўзбекистон учун бундай воқелар, яъни баднафс амалдорларнинг қўлга олиниши – одатий ҳолга айланиб улгурди.

«Ўздонмаҳсулот» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Суръат Ҳайдаров 2017 йил 21 февралда амал курсисига ўтирганди. Лекин қисқа муддат ичида у чўнтакни тўлдиришнинг унумли схемасини ишга туширолган. Ҳайдаров нафақат ўзининг, балки муҳим лавозимларга қариндошларини ўтказиб, уларнинг ҳам ғамини еган. Бу инсон аслида ўз соҳасининг мутахассиси бўлган, “Ўздонмаҳсулот”га раҳбар бўлишдан олдин Ҳисоб палатаси ва “Ўзкимёсаноат” ташкилотларида ишлаган. Лекин у ерда амалдорнинг криминал уринишлари кўзга ташланмаганди.

Бош прокуратура маълумотларига кўра, Ҳайдаров пора ҳисобига дон сақланишига доир нуқсонларга кўз юмган. Бундан ташқари у Тошкент вилоятидаги ун комбинати борасида пора олиш ишларида из қолдирган. Ҳайдаровнинг куёви Жамшит Шарипов пора масалаларида воситачилик қилади. Оқибатда Ҳайдаров ва Шарипов қамоққа олинди, ҳукумат “Ўздонмаҳсулот”га янги раҳбар топиш билан овора.

Бош прокуратура видеоролигининг иккинчи қаҳрамони — Самарқанд вилоятининг ҳокими Туробжон Жўраевдир. У ўтган йили июнь ойида ҳокимлик курсисига ўтирганди. Унинг иккинчи вилоятга ҳоким этиб тайинланишини, мамлакат президенти томонидан берилган иккинчи шанс, деб баҳолаш лозим эди. Зеро, Жўраев Сурхондарёга ҳокимлик қилганда унинг обрўсига путур етганди. Айнан унинг қаттиққўллиги оқибатида маҳаллий бир фермер ўз жонига ўзи қасд қилади (воқеа 2011 йили содир бўлган). Албатта, сурхондарёликлар ҳоким ҳақида яхши фикрда бўлмаганлар: «Сурхондарё — лагерь, фермерлар — махбуслар, Жўраев — бош назоратчи. Мажлисларда ҳоким залда аёл киши борми-йўқми, бундан қатъий назар барчани “онасидан” келиб сўкиб юрган».

Туробжон Жўраев. «Ўзбекистан 24» телеканалидан лавҳа

Самарқандда Жўраев пора билан қўлга тушди. Уни яна бир қатор нуқсонлари сабаб ишдан олинди, дейиш мумкин. Баҳорда мажбурий ишга ёлланган ўқитувчи Диана Еникеева ҳалок бўлганда, Жўраев воқеага ғалати баҳо беради. У Самарқанд вилоятида бюджет ташкилотлари ходимлари мажбурий жамоат ишларга ёлланилмаётгани ва келажакда ҳам шундай бўлиб қолишини айтади. Қизиғи шундаки, бу пайтга келиб мазкур масалада ўқитувчиларни мажбурий ишга йўналтирилгани факти исботланиб, айбдор раҳбарлар жазоланганди. Ҳоким одамлар эътиборини бошқа нарсага – йўл хавфсизлиги муаммоларига қаратмоқчи бўлади.

Ҳоким ишдан олинишига иккинчи турки бўлиб – Каттақўрғон милициясидаги машъум воқеа сабаб бўлганди. Маълумки, милиция майори ўғирликда бир аёлни айблаб қип-ялонғоч ҳолатигача ечинтиради ва бу ҳолатни видеога олади. Офицер қамоққа олинади, жабрланган аёлга ҳукумат ёрдам кўрсата бошлайди. Текширувлар натижасида Каттақўрғондаги барча орган раҳбарлари ишдан олинади.

Иккала воқеа Жўраев ўтирган курсини тебрата бошлади, бунинг устига ноқонуний олиб борилган қурилиш ишлари…Аниқланишича, ҳоким $20 тысяч пора эвазига ЮНЕСКО муҳофазасида бўлган ҳудудда кўп қаватли бино қурилишига руҳсат берган. «У (Жўраев) ўз фойдаси эвазига порахўрлик тизимини яратган, маҳаллийчиликка кенг йўл очиб берган, моҳирона одамлардан пуллар ундирган. Тергов ишлари пайти Жўраев ўзига қўйган айбловларни инкор қилмади», – дейилади давлат хизматчилари жиноятига бағишланган видеокўрсатувда. Энди, прокуратура собиқ ҳокимнинг “қора даромад”ларини сарҳисоб қилса керак.

Яқинда Тошкент шаҳрининг собиқ ҳокими Раҳмонбек Усмонов ҳибсга олиниб, унга нисбатан жиноий иш қўзғатилгани ҳақида хабарлар тарқаганди. Бош прокуратура бу хабарни инкор қиомоқчи ҳам бўлди. Лекин амалда ташкилот кўпроқ ўзини кафолатлашга ҳаракат қилади. Собиқ пойтахт прокурори ўринбосари Мирағлам Мирзаев борасида ҳам шундай бўлганди – ўшанда ҳам прокуратура дастлаб хабарни инкор қилганди, орадан 20 кун ўтиб Мирзаев ва унинг қариндошлари тергов остида эканини маълум бўлди.

Президент Мирзиёев бир неча бор катта лавозимларга “Ватанини севадиган ёшлар”ни тавсия қилганди. “Отдан тушса ҳам, эгардан тушмаётган” амалдорларнинг у ёки бу ташкилотга раҳбар бўлиб юраётгани ҳисобга олинса, янгича дунёқарашга эга раҳбарлар қатламининг пайдо бўлишига анча қовун пишиғи борга ухшайди.

Ёппасига тозалаш ишлари

Замонавий Ўзбекистонда у ёки бу ташкилот раҳбариятининг ёппасига тозаланиши одатий ҳолга айланиб бормоқда. Бу борадаги “биринчи қалдирғоч” – Молия вазирлиги бўлди. 2017 йил сўнггида бир кунда вазирликнинг 50 нафар муҳим бўлим бошлиқлари ишдан олинди. Молия вазирлигининг солиқ ва божхона сиёсати департаменти раҳбари Ирина Голишева ва бухгартерия ҳисоботи ва аудит департаменти раҳбари Шарофиддин Ҳайдаров шулар жумласидандир. Президент вазир Жамшид Қўчқоровга бевиждон ходимларни ишдан олишга буйруқ берди. 2018 йил бошида вазирликка қарашли 500 нафар ходим ишдан олинди, жорий йилнинг олти ойи мобайнида молия соҳасининг турли бўғимларидаги 100 дан ортиқ раҳбарлар лавозимидан четлатилди. Лекин ОАВда бирорта ишдан олинган раҳбарга нисбатан жиноий ишлар қўзғатилгани ҳақида хабарлар тарқатилмади.

Ўзбекистон Молия вазирлиги биноси. Kommersant.uz сайти фотоси

Ҳозирги кунда Халқ таълим вазирлигида ҳам шунга ухшаш жараён кузатиляпти. Президент Мирзиёев вазирни ўзгартириб, ташкилот коррупция ботқоғига ботиб кетганини айтганидан сўнг, янги вазир Шерзод Шерматов барча бошқарма бошлиқлари ва марказий маъмурият раҳбарларини ишдан бўшатди.

Куч ишлатар тизимларидаги тозалаш ишлари ҳақида алоҳида тўхталиш лозим. Бу ерда кўпинча ишдан олинган раҳбарнинг қисмати, унга нисбатан жиноий иш қўзғатилиши билан якун топмоқда. Ислом Каримов даврида Миллий хавфсизлик хизмати (ҳозирги Давлат хавфсизлик хизмати) қудратли ва чекланмаган имкониятларга эга ташкилот эди. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев унинг Бухородаги “филиали” ҳақида ажойиб фикр билдирганди. У ташкилот фаолиятини 1937 йилги қатағонлар даврига қиёслаб, хавфсизлик ходимлари керак бўлса “столбани ҳам” қамоққа олишини айтиб ўтганди. Президент қонунни топтаган снбчиларга узоқ муддатли қамоқ жазолари берилишини ваъда қилди.

МХХ раиси ўринбосари Шуҳрат Ғуломов бир умрлик қамоқ жазосига маҳкум этилди, пора ва хизмат фаолиятини суиистеъмол қилган терговчиларнинг ўзлари айбланувчилар курсиларини эгалладилар.

Шуҳрат Ғуломов. Uznews.uz сайти фотоси

Изолятордан махсус хизматларга дахлдор погонсиз одамлар ҳам қўним топишди. Масалан, Ўзбекистон Марказий банки раиси ўринбосари, ташкилотнинг “қора кардинали” саналган Алишер Акмаловнинг кабинети МХХнинг МБ даги офиси саналган. Бу молиячи валюта “қора бозори”ни, хорижга жўнатилаётган пуллар ва куч ишлатар ташкилотлари раҳбарларига қарашли “банклар” фаолиятини назорат қилган. Айрим манбаларга кўра, Акмаловнинг бойлиги $400-500 млн.га тенг бўлган. Бу пулларни қайтариш учун ҳукуматнинг анча уринишига тўғри келади. Акмалов собиқ Бош прокурор Рашид Қодиров тергови давомида қўлга олинди. Қодировнинг ўзи турли жиноят йўллари билан ярим миллиард АҚШ доллари миқдорида пулларни ўзлаштиргани маълум бўлмоқда. Собиқ Бош прокурор иши бўйича турли ташкилотларда ишлаган 25 нафар раҳбар ҳам ҳибсга олинган.

Шуни таъкидлаш лозим, Бош прокуратура, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитасида ҳам ёппасига тозалаш ишлари олиб борилди. Шинам кабиетни изолятор камерасига алиштирган айрим амалдорларга тўхтаб ўтамиз: Тошкент шаҳар прокурорининг ўринбосари Мирағлам Мирзаев, МХХ раиси ўринбосари Ҳаёт Шарифхўжаев, Бош прокурор ўринбосари Улуғбек Суннатов, собиқ Каримов дават маслаҳатчилари Жамшид Файзиев ва Улуғбек Ҳуррамов, Божхона кўмитаси раиси ўринбосари Бахтиёр Раимов шулар жумласидандир. Айишларича, рўйхат муттасил равишда тўлиб бормоқда.

Улуғбек Суннатов. Ozodlik.org сайти фотоси

Сувдан қуруқ чиққан ташкилот раҳбарлари: божхона хизмати раҳбари Муиджон Тоҳирий, республика бош солиқчиси Ботир Парпиев (унинг барча амалдор қариндошлари ишдан бўшатилди), қудратли собиқ МХХ раиси Рустам Иноятовдир. Иноятов Олий Мажлис Сенатидан жой олиб, президент Мирзиёевнинг сиёсий-ҳуқуқий масалалар бўйича маслаҳатчиси бўлиб ишламоқда.

Чидамли бир йил

2017 йил апрель ойида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарларнинг кўпчилиги “коррупция ва бошқа ифлос ишларга ботиб қолгани”ни айтиб, уларга нисбатан ўз норозилигини билдирганди. Давлат раҳбари бошқарув тизимини ўзгартира оладиган кадрлар тайёрлаш ишларига икки йил мухлат берди. Бундан ташқари, Мирзиёев раҳбарларни кунда 24 соат ишлаб, вазирлик ва ҳокимликлар фаолиятини назорат қилиш учун “махсус бўлимлар”ни ташкил этишга топшириқ берди. Лекин бу ерда республикада ёш кадрлар қаёрдан пайдо бўлиши мумкинлигига аниқлик киритилмаган.

Шавкат Мирзиёев .Ўзбекистон президенти матбуот хизмати фотоси

Виждони йўқ, қўли қинғир раҳбарлар билан курашиш – урушни эслатади: бу ерда барча восита ўзини оқлайди. Ишдан четлатиш, мулкини мусодара қилиш, қамоққа олиш…Бундан ташқари пул билан жазолаш усуллари ҳам бор. Шу йилдан бошлаб солиқ ва молия тизимида қониқарсиз ишлар учун пулли жарима ундириш тизими жорий қилинди. Раҳбарлар ва уларнинг оила аъзолари ўзларининг даромад ва сарф- ҳаражатлари ҳақида ҳисобот бериш амалиёти қўллаш режалаштирилди. “Давлат хизмати тўғрисида”ги қонун лойиҳасига давлат хизматчилари учун “ҳалол, пок ишлаш учун қасадёд қилиш, бордию уни бузган пайт, қонун олдида жавоб бериш”га доир таклифлар киритилди. Коррупцияга қарши кураш усулларидан бири сифатида Тошкент шаҳрига ишбилармон Жаҳонгир Артиқходжаевнинг ҳоким этиб тайинланини мисол қилиб келтириш мумкин. Ишбилармоннинг пули кўп, бундан хавотир олмаса ҳам бўлади. Лекин барча лавозимларга бой одамни топа олмайсан, шунингдек, барча қонунни бузган амалдорларни ҳам қамоққа тиқиб улгуролмайсан.

Ўзбекистон ҳукумати хорижлик мутахассислардан ҳам умид қилади. Ҳозирнинг ўзида республиканинг турли ташкилотларида Жанубий Корея, Германия, Грузия, Россиядан келган мутахассислар фаолият юритмоқдалар. Лекин четдан келган барча одмларнинг виждонан ишлашига кафолат йўқ. Биргина Жанубий Кореянинг собиқ президенти билан боғлиқ жанжални эслаб кифоя.

Эслатиб ўтамиз, Мирзиёев барча ташкилотларни номақбул мулозимлардан тозалашга икки йил муддат берганди. Орадан бир йилдан кўпроқ вақт ўтди. Демак, кўпи кетиб, ози қолди.

Азиз Якубов

Манба: “Фарғона” АА

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort