Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Юрагинг қон ичинда

Юрагинг қон ичинда
28 Temmuz 2018 - 6:00 'да юкланди ва 375 марта ўқилди.

 

МАХДУМҚУЛИ

 

ЮРАГИНГ ҚОН ИЧИНДА

Кўнгил, не иш битирдинг, келдинг, жаҳон ичинда,
Ҳушинг дунё ғаминда, юрагинг қон ичинда,
Обод дея, қўл чўздинг, туби вайрон ичинда,
Тан тупроқдир, азалдан, жавҳари – жон ичинда,
Рустам қумга қорилиб, қолди яксон ичинда,
Сен аларнинг ёнинда йўқдирсан сон ичинда.

Дунё дея, йўртарсан, то ичингда дам бордир,
Дам ичингдан чиққунча, бошингда минг ғам бордир,
Ғам остинда ётарсан, на унга малҳам бордир,
Молга тўймас кўзингга ҳовуч тўла қум бордир,
Бу жаҳонда, одамзот, сендан ғофил ким бордир,
Қуртга, қушга назар қил, кулли фармон ичинда.

Эй, ёронлар, у дунёга кетганлар бор, қайтган йўқ,
Ўлик-тирик етмас хабар, хотира йўқ, кўрган йўқ,
Чарх зулмидан йиғлаган бор, ҳеч бир замон кулган йўқ,
Доно, нодон, ёту қардош, эскилардан қолган йўқ,
Ёлғончининг вафоси йўқ, деган сўзда ёлғон йўқ,
Дунёга бел боғлаган, қолди зиён ичинда.

Ё, Илоҳо, сен асра, қароқчидан йўлларда,
Ўнг-сўлда чавақларлар, шаҳарларда, чўлларда,
Кўнгил дунё ишқинда, ҳаром сўзлар тилларда,
Мен бир ожиз бандаман, Аллоҳ ишқи қулларда,
Кўп гуноҳлар қозондим, келиб кечган йилларда,
Хижолатга қўймагил, яхши-ёмон ичинда.

Махдумқули, алдайдир, қаҳбо дунё безаниб,
Кўнглингни мойил қилма, анга қарши тузаниб,
Не фароғат ётарсан, қўл-оёғинг узаниб,
Ажал ётар ёнингда ўқу ёйин кезаниб,
Маҳшар куни боравер, имонингни қозониб,
Қуруқ келдинг, бўш кетма, Охирзамон ичинда.

*****

(давоми бор)

Туркманчадан Ислом Холбой ўзбекчалаштирди

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort