Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Тилсимланган уй

Тилсимланган уй
29 Temmuz 2018 - 6:00 'да юкланди ва 442 марта ўқилди.

«ШАФФОФ УЙ» КИТОБИДАН

 

ТИЛСИМЛАНГАН УЙ

Мен сизнинг расмингизни кўрдим
Биллур қандиллар, зар югуртирилган соатлар орасида,
Гардиши кумуш кўзгулар, товус патларининг қуршовида.
Расмингизни
Олтин балдоқлар, марварид мунчоқлар кўзи ёқут
Узуклар шоҳи жияклар даврасида;
Расмингизни
Имо-ишоралар ва сўниб қолган кўзлар, синган чеҳралар
орасида тили кесик эр тошга айланиб қолган
Мавжудотлар орасида – тилсимланган уйда
Кўрдим!
Аммо эртакнинг қаҳрамони мен эмас эдим.
Сеҳрли сув сепиб, қутқара олмадим.

1979

 

(209)

Муҳаммад Солиҳнинг 2013 йилда Истанбулда чоп этилган “Вал-Фажр” китобидан. (129-саҳифа.)

(давоми бор)

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort