Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Ҳаёт

Ҳаёт
30 Temmuz 2018 - 6:00 'да юкланди ва 409 марта ўқилди.

Матназар АБДУЛҲАКИМ

ТАНЛАНГАН АСАРЛАР
1 – жилд

“ҚОР ҚЎШИҒИ” КИТОБИДАН

ҲАЁТ

Бундай яққол эмасди ҳеч вақт
Ҳислар эди мўътадил, майин.
Кулфатми бу, билмадим, ё бахт —
Соат сайин, ой-кун, йил сайин.

Кескинлашиб висол ва фироқ,
Чиқишолмай қувонч билан дард,
Ишқ бўсаси куйдирар кўпроқ,
Нозбўйлар ҳам баттар муаттар.

Қизларнинг ҳам муҳаббатлари,
Кеткизгудек ўзингдан ўзга.
Камроқ келаётган хатларни
Кўпроқ суртгинг келади кўзга.

Ҳаёт шундай сахий ва даҳо,
Неъматлари серфайз, сертуғён.
Унинг ҳар лаҳзаси — бебаҳо,
Арзир берсанг фақатгина жон.

Шунинг учун унинг олдида
Йўқдир қарздор бўлмоқ иложи.
У ҳисобдан янглишмас. Билар,
Бир кун қилар орани очиқ!..

(давоми бор)

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort