Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Фош бўлмассан

Фош бўлмассан
31 Temmuz 2018 - 6:00 'да юкланди ва 361 марта ўқилди.

 

МАХДУМҚУЛИ

 

 

ФОШ БЎЛМАССАН

Келгил, кўнглим, кенгашайлик,
Сўзламайин, фош бўлмассан.
Бу ўткунчи ёлғон дунё,
Анда бир кун хуш бўлмассан.

Бирда ҳушёр, бирда сархуш,
Бўлар бир кун кўрганлар туш,
Йўллар чигал, тош чайнар тиш,
Кексаярсан, ёш бўлмассан.

Ҳақнинг амри, не этарсан?!
Не келмасин, сен тортарсан,
Бўйла, манзилга етарсан,
Ёлғончида бош бўлмассан.

Аввал дўст бўлиб кулдирар,
Ўтга доғлаб, сўнг елдирар,
Бир кун тепалаб, ўлдирар,
Боъқий қариндош бўлмассан.

Махдумқули, билар ҳолин,
Бу диёрда қолмас узун –
Тавба, дея, Ҳаққа юкун,
Шайтонга йўлдош бўлмассан!

*****

(давоми бор)

Туркманчадан Ислом Холбой ўзбекчалаштирди

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort