Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Ўчдир, ёронлар

Ўчдир, ёронлар
03 Ağustos 2018 - 6:00 'да юкланди ва 271 марта ўқилди.

 

МАХДУМҚУЛИ

 

ЎЧДИР, ЁРОНЛАР

Намозхон дарвешлар, давлатли бойлар,
Фалак – масхарабоз, ўчдир, ёронлар!
Миннат-ла ўқилган намоз йўл олмас,
Давлатга таянманг, пучдир, ёронлар!

Сиқилса, бурунлар, сарғайса, юзлар,
Қуриса, дудоқлар, учмаса, сўзлар,
Кўкарса, тирноқлар, оқарса, кўзлар,
Имондан ўзгаси, ҳечдир, ёронлар!

Аслимиз тупроқдир, умр – бир нафас,
Ҳикматсиз ҳаётнинг нусрати абас,
Жисм бир манзилдир, тан бир тор қафас,
Руҳ – кўзлари боғланган қушдир, ёронлар!

Андуҳлар илондек, пусиб ётарлар,
Ғамлар ҳеч битмайди, ҳар кун баттарлар,
Чекилар, карвонлар, юрар хатарлар,
Ҳеч изи узилмас, кўчдир, ёронлар!

Ажал ёқа тутар, банда қонбағир,
Кетган қайтиб келмас, бу қонун, уғур (нормал),
Манзиллар йироқдир, юклар кўп оғир,
Вақт ўтса, ўнгланмас, кечдир, ёронлар!

Қутуларсан, Ҳақ йўлинда жон берсанг,
Қалқон бўлар, бир ғарибга дон берсанг,
Соя бўлар, бир муҳтожга нон берсанг,
Бир очни тўйдирмак, ҳаждир, ёронлар!

Бу дунё дегани икки варақдир,
Ярими қорадир, ярими оқдир,
Кунларнинг туш каби яхтиси (ёруғи) йўқдир,
Дунёнинг тимсоли, тушдир, ёронлар!

Махдумқули, Аллоҳнинг амри ҳамроҳ,
Молга машғул бўлиб ётмагил гумроҳ,
Юз йиллик тадорик қийматсиз матоҳ,
Тафаккур-ла, битар ишлар, ёронлар!

*****

(давоми бор)

Туркманчадан Ислом Холбой ўзбекчалаштирди

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort