Ўзбекистон Халқ Ҳаракати
buy Instagram likes web tasarm instagram takipi satn al

“Маънавият” нима?

“Маънавият” нима?
30 Temmuz 2018 - 12:03 'да юкланди ва 2654 марта ўқилди.

Абдуллоҳ Нусрат тахаллуси остида Каримов режимини фош қилувчи мақолалар ёзган Акром Малик бугун қамоқда ўтирибди.

У 2017 йилнинг 13 январ куни жиноят ишлари бўйича Тошкент вилоят суди томонидан 6 йил қамоқ жазосига ҳукм қилинган.

Ҳозирда Инсон ҳуқуқлари ҳимояси билан шуғулланувчи бир неча халқаро ташкилотлар ва маҳаллий аҳоли вакиллари ёш олим ва журналист Акром Маликнинг озодлигини талаб этмоқдалар.

Эътиборингизга Акром Маликнинг Абдуллоҳ Нусрат тахаллуси остида эълон қилинган мақолаларини ҳавола қилиб борамиз.

* * *

“МАЪНАВИЯТ” НИМА?

(Муртадона китоб ҳақида)

Каримовнинг “Юксак маънавият – енгилмас куч” асари бугун Республикада нақ Қуръонга тенг мақомда кўрилган. Бу китобдан иқтибос келтириш фарз гўё. Ҳамма мақолаларда, китобларда, албатта, бу китобга мурожаат қилишади.

Биз ҳам бу китоб шу қадар зўр бўлса керак деб ўқиб кўриб кўнглимиз айниди. Одамнинг алжираши шу қадар бўладими? “Маънавият” деган сўзни истилоҳ даражасига кўтарган Каримов унга нима деб таъриф берганини қаранг:

“Маънавият – инсонни руҳан покланиш, қалбан улғайишга чорлайдиган, одамнинг ички дунёси, иродасини бақувват, иймон-эътиқодини бутун қиладиган, виждонини уйғотадиган беқиёс куч, унинг барча қарашларининг мезонидир, десак, менимча, тарихимиз ва бугунги ҳаётимизда ҳар томонлама ўз тасдиғини топиб бораётган ҳақиқатни яққол ифода этган бўламиз”.

Каримов бечора ҳар доим менинг гапларим ҳақиқат, буни ҳаёт тасдиқлаяпти дейишни яхши кўради. Аммо у ёлғончи эканлигини ҳамма билади. Энди таърифга қайтсак. Демак, Каримовнинг “маънавият”и :

  • Инсонни руҳан покланишга чорлайди;
  • Қалбан улғайишга чорлайди;
  • Одамнинг ички дунёсини бақувват қилади;
  • Одамнинг иродасини бақувват қилади;
  • Одамнинг иймон-эътиқодини бутун қилади;
  • Виждонни уйғотади, яъни беқиёс куч;
  • Инсоннинг барча қарашларининг тарозиси.

Майли, маънавият инсонни руҳан поклашига чидаса бўлади. Қалбан улғайтирса ҳам, бир нави. Ички дунёни, иродани бақувват қилади деса ҳам хўп. Аммо маънавият иймон эътиқодни қандай қилиб бутун қилади??? Ахир, инсоннинг ўзаги, мағизи, инсоннинг руҳиятини тутиб турадиган устун, бу – Оллоҳга бўлган иймон-ку! Мусулмон одам ҳамиша ҳар ишда Оллоҳга таваккул қилади, Оллоҳга суянади, иймон – инсон борлиғининг ягона таянчи. Аммо Каримовнинг “маънавия”ти шу иймон-эътиқодни ҳам бутун қилар эмиш! Ана мантиқсизлик! Ана буни алжираш деб атаса ҳам гуноҳ. Зотан, алжирашда ҳам бирор маъно бўлади, лекин бу гапда маъно йўқ.

Маънавият бу иймонми – виждонни уйғотади? Каримов, кўриб турганингиздек, ўз ўйлаб топган маънавиятни иймондан ҳам устун қўйган.

Инсоннинг ҳаёт ва олам ҳақида қарашлари, фикрлари бор. Ўшанинг мезон ҳам маънавият эмиш. Мусулмон одам ҳамма қарашларини Қуръон ва суннат асосида шакллантиради-ку. Мусулмон одам учун Қуръон ва суннат ҳамма нарсанинг ўлчови – мезони-ку!

Каримов бу бемаъни китобда ўзи ўйлаб топган “маънавият”нинг чашмалари ўлароқ Авестони ва аждодлар меросини кўрсатган. Сарчашманинг аҳволи шу бўлгандан кейин яна нимани кутиш мумкин?

У ҳам камдек маънавия таҳдидлар ҳақида алаҳсираган. Мусулмон одам учун маънавий таҳдид – унинг иймонига бўлган таҳдиддир. Аммо иймон бақувват бўлса, иншаОллоҳ, ҳар қандай таҳдид унинг кучли бўлиши учун хизмат қилади.

Каримов Наврўз байрам, Алпомиш ҳақида гапирган, маънавий жасорат эгалар ўлароқ Озод Шарафиддинов ва Зулфияни тилга олган. Уларни мақтаган. Албатта, у ўлиб кетган одамларни мақтайди, чунки улар Каримов ҳокимиятига соя солмайдилар-да!

Бу фактлар орқали шуни хулоса қилмоқчимизки, Каримовнинг “Юксак маънавият – енгилмас куч” китоби ширк китобидир. Мусулмонлар ақидасини тубдан ўзгартиришга қасд қилган, одамларни Худодадан ажратишни қасд қилган китобдир. Минг афсуслар бўлсинки, бу китобдаги ғоялар Ўзбекистондаги барча таълим муассасаларида ўқитилмоқда. Биз юқорида келтирган таъриф эса деярли ҳар бир расмий идоранинг деворларига осиб ташланган. Бу таърифни одамлар ҳар куни минг марталаб ўқишади, ёдлаб олиб гапиришади, бироқ унинг моҳиятида ётган ширкни англамайдилар ёки англайдилар. Балки, Оллоҳ кечирсин, бу таърифни айтиш ва уни тасдиқлашнинг ўзи инсонни мусулмончиликдан чиқариб қўймасмикин! Чунки бу жумлалар мазмунида Оллоҳга бўлган иймонга соя солиш мазмуни борлигини кўрдик. Ақида илмида алфози куфр – яъни куфрга олиб борувчи сўзлар масаласи ўта муҳимдир. Каримов бу асари билан бутун мамлакатни алфози куфрни айтишга мажбур қилгани аён ҳақиқатдир.

Умуман олганда, биз одамларга Каримов айтаётган гапларга, китобларида ёзилган фикрларга бир қадар ҳушёр қарашларини тавсия қиламиз. Кўр-кўрона унинг ҳамма гапларини мутлақ ҳақиқат деб тасдиқлаб диндан чиқиб муртад бўлиб қолманг.

Абдуллоҳ Нусрат

9.05.2016 йил

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube