Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Амир Темур ва Йилдирим Боязид ўртасида дипломатик алоқаларнинг бошланиши ва ривожланиши

Амир Темур ва Йилдирим Боязид ўртасида дипломатик алоқаларнинг бошланиши ва ривожланиши
02 Ağustos 2018 - 15:19 'да юкланди ва 1970 марта ўқилди.

АМИР ТЕМУР ВА ЙИЛДИРИМ БОЯЗИД ЎРТАСИДА ДИПЛОМАТИК АЛОҚАЛАРНИНГ БОШЛАНИШИ ВА РИВОЖЛАНИШИ

Бизга маълумки, Амир Темур ҳокимият тепасига келган вақтда Усмонийлардан Муроди аввал ҳукмдор эди. Усмонийлар Туркиянинг ягона ҳукмдорлари эмасди, балки талайгина вилоятлар (бейликлар) бир-биридан мустақил ҳолда яшарди. Ўша пайтда бугунги Туркия ҳудудларининг катта қисмида христианларнинг шаҳарлари мавжуд эди. Аммо бу бейликларнинг ичида шиддат билан ривожланиб бораётгани Усмонийлар давлати эди. Бу давлат Йилдирим Боязид даврида яна-да шон-шавкатга эришди, у отаси Мурод Усмонийнинг фаолиятини давом эттирди ва ҳатто Европа ҳудудларига таҳдид солиб турди.

У 1389 йил тахтга ўтирган Йилдирим Боязид Сербия, Болгария, Македония, Фессалия, Венгрияга юришлар қилди ва уларнинг устидан ўз ҳукмронлиги ўрнатди. Салбчиларнинг қўшини устидан ғалаба қозониб, ўзига Боснияни бўйсундирди, Византия устидан деярли ўз протекторатини ўрнатди.

Ушбу жаҳон подшоси Амир Темур билан дипломатия тарихи саҳифаларини очишган. Бу дипломатик алоқаларнинг бошланиши, уларнинг қай даражада кечганлиги ва воқеалар ривожини ўрганиш Усмонийлар ва Амир Темур давлати тарихидаги баъзи чигал масалаларнинг ечимини топишда муҳим аҳамият касб этади.
Тадқиқотларимизда аввал айтилганидек, улар бир-биридан жуда олис масофада фаолият юритаётган бўлиб, Амир Темур ва Йилдирим Боязиднинг ўзаро душманлик муносабатида бўлишлари учун ҳеч бир сабаб таъсир кўрсатмаслиги лозим эди, аммо шундай бўлса-да, обьектив ва субьектив сабаблар замирида XV асрнинг энг катта жангларидан бири Анқара жанги келиб чиққан.

Амир Темур аввало ўз мамлакатига чегарадош бўлган мамлакатлардан келадиган хавфларни бартараф этиш учун қўшни давлатлар билан дипломатик алоқалар олиб борган, қўшнилар ҳаддидан ошганларида уларнинг ҳудудларига юришлар қилган ва ўзининг мудофаа деворларини мустаҳкамлаб борган. Унинг ҳатти-ҳаракатларини кузатиб, айнан ўзи томонидан уюштирилган қатор юришлар унинг режаларидан ташқарида, вазият тақозосига кўра юз берганини, кўплаб ҳудудларга юриш қилишни олдиндан мўлжалламаганлиги, у ён-атрофдаги давлатлар раҳбарлари билан яхши қўшничилик ва дўстлик алоқларини ривожлантириш мақсадлари устувор бўлганилигини англаб етиш мумкин.

Амир Темур аввало адолатли, ўз даврининг иймонли ҳукмдори сифатида атрофда бўлаётган ноҳақликларга бефарқ қараб тура олмаган. Айниқса, у ислом анъаналарининг қатьий давомчиси ва унинг қудратини кўтарувчи подшоҳлардан бўлиб, ҳаж ва карвон йўлларининг тинчлигини сақлашда, фуқароларнинг тинчлик-хотиржамлигини таъминлашда ҳам катта саъйи ҳаракатлар қиларди. Шу билан биргаликда у дини, тили, миллати ва ирқидан қатъий назар ҳаммага Аллоҳнинг бандалари сифатида қараган.

У бу борада Қора қуюнлилар қуюнлилар сардори Қора Юсуф Туркман (791/1389-823/1420) билан бирга Бағдод ҳокими Аҳмад ибн Увайс Жалойирга қарши курашни бошлаб юборди.

Темур Табризда ҳукмронликни қўлга киритган Қора Қўюнлу ҳукмдори Қора Юсуф Туркмандан бир неча бор итоат этишни талаб этган.

Унинг отаси Қора Муҳаммадни эса Темур илгаридан ҳаж ва савдо карвонларига босқинчиликда айблаб келган ва ўзининг ашаддий душмани деб билган. Қора Юсуф Туркман Темурнинг итоат борасидаги талабини рад этган. Бунинг устига тўқнашувлардан бирида Авник қалъасига Темур томонидан ҳукмдор этиб тайинланган Отламиш Кучин исмли шахсни 1388 йилда асир олиб Қоҳирага, мамлуклар султони ҳузурига юборган ва у шахс ҳибсга олинган эди .

Бу икки шахс айнан талончилик ва ўғирлик каби жиноятлар содир этадиган, аҳолининг тинчлигини бузадиган, ўз аҳолисига керагидан ортиқ солиқлар соладиган инсофсиз кишилар эди. Ибн Арабшоҳ Султон Аҳмад ҳақида, “Бағдод аҳли ундан нафратланиб, унинг дастидан Темурдан мадад сўраб арз қилганлар» . Бунга жавобан Амир Темур уларни жазолашни ўзининг муҳим вазифаси деб билган.

Бу икки шахс эса ўзларига қалқон сифатида Елдирим Боязидддан фойдаланишган ва унда Амир Темурга нисбатан нафрат уйғота олишган эди. Бу икки шахс Едирим Боязидга йўллаган ўз мактубларида унинг ёрдамига муҳтож эканликларини билдирган эди .

Халқаро майдонга Амир Темурнинг кириб келиши кўпчилик подшоҳларга ёқмаганлиги ва уларнинг Амир Темурга қарши тиш-тирноғи билан курашганларини табиий ҳол деб ҳисоблайдиган бўлсак, ҳақиқатан ҳам бундай ҳатти-ҳаракатлар ҳалқаро майдонда содир бўлаётган, Амир Темурни сиёсат саҳнидан олиб ташлаш, уни янчиб ташлашга ҳаракатлар кучай иб бораётган эди.

Бу муносабатларнинг кескинлашишида Миср ҳукмдори Барқуқ, Амир Темурнинг ёрдами билан ҳокимиятни эгаллаган Олтин Ўрда хони Тўхтамишхон ва бошқалар ҳам ўзаро ёзишмаларида Амир Темурга қарши курашда ўзаро бир-бирларига ёрдам беражакларини билдирган эдилар.

Воқеалар мазмунини таҳлил қилиб, ўша пайтда ҳалқаро майдонда нозик сиёсий ўйинлар кечганлиги, Амир Темурни яккалаб янчиб ташлашга интилишлар бўлгани, Боязид ҳам бошқа ҳукмдорларнинг гиж-гижлаши билан шу ўйинга тортилганлигини англаб етиш мумкин. Бундай нозик сиёсий вазият пайтида бу ҳукмдорлар уларни ўз мамлакатидан чиқариб юборишлари, ўз ҳаракатларига арзимайдиган бузғунчи Аҳмад ибн Увайс ва Қора Юсуф Туркманни Амир Темурга тутиб беришлари, жазолашлари ёки бетарафлик мақомида туришлари керак эди. Аммо улар бундай йўл тутмадилар. Ҳалқаро воқеалар чигаллашувида Миср султони Барқуқнинг роли ҳам катта эди. У ҳам Елдирим Боязидни Амир Темурга қарши отлантирди.

Хатлардаги маьлумотларга кўра, Султон Боязиднинг элчилари ҳам Темур билан жангда султон Барқуққа иттифоқдош бўлишликка интилиши, шунингдек ўз султонларининг Миср султони тасарруфига ўзининг қўшинидан икки юз минг кишини беришга тайёр эканлигини билдирдилар. Ушбу таклифлари учун Султон Барқуқ уларга ўз миннатдорчилигини изҳор этиб, бу фикрларга тегишли жавобини берди.

Улар бир-бирлари билан тез-тез элчилар алмашиб турдилар. Шунингдек мамлуклар давлати ерлари билан чегарадош бўлган туркман амирликларининг бошлиқлари ҳам Султон Барқуққа итоат этишларини билдириб хабар юбордилар .

1399 йилда Миср султони Барқуқ вафот этиши муносабати билан «мудофаа иттифоқи» якун топди. Боязид Елдирим Мисрдаги беқарор вазиятдан фойдаланиб Миср мулкига қарашли ерларни босиб олади (Малатия, Сивас ва б.) ва бу ҳатти ҳаракатлардан Мисрнинг ўн бир ёшли янги ҳукмдори Фараж норози бўлади. Амир Темур 1399 йилнинг июл ойида Ҳиндистонни тарк этди ва Озарбайжон ҳудудига келиб, Табризни қароргоҳ тутди.

Бу пайтда Елдирим Боязид Амир Темурнинг вассали ҳисобланган Арзинжон ҳукмдори Таҳуртанга элчи йўллаб, ундан Амир Темурга эмас, ўзига бўйсунишни ва барча солиқларни тўлашини талаб этди. Таҳуртан эса бу талаб ҳақида Амир Темурга билдирди. Бу воқеа тахминан 1400 йилда содир бўлди.

Бунга жавобан Амир Темур ўз тилидан котиби орқали Йилдирим Боязидга панду ўгитлардан иборат бўлган бир мактуб ёздирди. Унда Амир Темур ўзининг куч қудрати, унинг фармонига бўйсунган ерлар, Елдирим Боязиднинг ўзига тегишли бўлмаган ерларга эгалик қилишга интилиши нотўғрилиги, унинг ҳаддидан ошаётганлиги, ишнинг оқибатини ўйлаши лозимлиги, ўз қадрини билиши кераклиги уқтирилган, жумладан, мактубда шундай дейилган эди : “Сен Фаранг лашкари билан ғазот ва жанг қилаётганингни эшитиб, то ҳанузгача сенинг диёрингга дахл қилмадик ва у мамлакатга бизнинг нусратли аскарларимиздан бирор зарар етишини ҳоҳламадик, чунки бу мусулмонларнинг тинчлик-фаровонлиги ва бединларнинг шикасту бахтсизлигига сабаб бўлгай .

У ўз хатида ўзининг ашаддий душманлари ҳисоблаган Қора Юсуф Туркман ва Бағдод ҳокими Аҳмад ибн Увайс билан бўладиган урушда холис (бетараф) мавқеъда бўлишлигига ишорат қилди.

Бу талаб табиийки шарқ дунёсидаги кўплаб қирол ва шоҳларни ваҳимага солган забардаст подшо Елдирим Боязиднинг нафсониятига тегди.

У Амир Темур томонидан юборилган элчиларга жуда қўпол жавоб қилди ва “Кўп муддатдан бери унга қарши чиқиб жанг қилишни кўнглимга тугиб қўйганман, ҳозир эса бунга жазм қилдим ва у томонга юзланяпман, агар у келмаса мен Табриз ва Султония томонига бораман” -, деб жавоб берди.

Йилдирим Боязид Амир Темурнинг Шомдалигидан фойдаланиб, Қора Юсуф Туркман ва Аҳмад ибн Увайснинг гапига кириб Арзинжонни босиб олди. Таҳуртанни Қора Юсуфнинг кишилари асир олди. Унинг ўзи ва оиласини Бурсага юборди .

Шу тариқа Амир Темур ва Елдирим Боязид ўртасидаги дипломатик муносабатлар зиддиятли тус олиб борди ва кескин муносабатларни бошлаб берди.

Бу жавобдан ғазабланган Амир Темур Рум мамлакати томон юришни бошлади. Дастлаб у Сивосга етиб борди ва у ерни мусаххар қилди, сўнг Обилистон ва Малатияга юзланди. Амир Темур Обилистонни эгаллади, сўнг Малатияга элчи юборди, аммо унинг ҳокими Мустафонинг ўғли Елдирим Боязид номидан Малатияда ҳокимлик қилар эди. У Амир Темурнинг элчиларини қаматтириб қўйди. Шундан сўнг Амир Темур Бехасти (Туркиянинг ҳозирги Бесни шаҳри) ва Антоб (Туркиянинг ҳозирги Гази Антеб шаҳри) қальаларини эгаллаб олди . Шундай қилиб, Амир Темур Усмонийлар давлатига юришни бошлаб юборди.

Амир Темур Беҳасти, Антобни эгаллаб, Дамашқ ноиби Судунга мактуб йўллаб, уни вазиятдан огоҳ этиб, Боязиднинг адабини бериш учун Сивасни эгаллагани, Мисрга томон юриш бошлаганининг сабаби эса Қоҳирада зиндонда ётган ўз қариндоши Отламишни озод этиш ва бу мамлакат билан тўғри муносабат ўрнатиш ва ҳоказолар деб изоҳлади. Лекин Дамашқ ноиби Темурнинг бу тарздаги мактубига эътибор бермади ва унинг элчисини чормиҳга (салбга) тортишни буюрди.

Амир Темур Усмонлилар билан бўладиган жангда Миср султони ҳужуми эҳтимоли бўлган сўл томонни кучсизлаштириш ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Сурияга юриш қилиб, Ҳалаб, Дамашқни, сўнгра Бағдодни ҳам эгаллади. Темурнинг бу юришидан фурсатни ғанимат билган Боязид Арзинжон ва Камоҳ қалъасини босиб олади.

Вазиятлар кескинлашаётган даврда сулҳталаб обрўли кишилар Боязид Елдиримни Амир Темур томонидан таклиф этилган сулҳга кўнишини маслаҳат берадилар. Улар “Шундай бир соҳиби давлатга қарши мухолифат изҳор қилишнинг хосияти бўлмайди, маслаҳат сулҳу иттифоқликдадир” деб Боязид Елдиримга самимий насиҳат қилдилар. Амир Темур Усмонийлар давлатига қилган иккинчи юришидан аввал Боязид Елдирим ислом дини қозиларидан ва ўзининг амирларидан элчиларни тайинлаб, Амир Темур ҳузурига юборди. Амир Темур Боязиднинг элчилари билан Қорабоғда учрашди ва уларнинг тинчлик талабида келганидан хурсанд бўлиб уларга марҳаматлар кўрсатди.

Амир Темур элчиларга қуйидагиларни айтди: “Мен табиатан у томонга юзланиш ва мамлакатга лашкар суришни хоҳламайман. Амир Боязид доимо фарангларга қарши ғазот қилаётганлиги сабабли мен фарангликлар қувватланиб, аҳли исломни кучсизланишини истамайман. Аммо Қаро Юсуф қароқчи ва йўлкесардир, унинг фитнаю фасодидан мусулмон шаҳарларига етган зарар атрофдаги бегоналарникидан кўра ортиқдир ”.

У элчилар орқали Елдирим Боязидга ўзининг қуйидаги шарт ва таклифларни билдирди:

– Қора Юсуфни ўлдириш, мамлакатдан ҳайдаб чиқариш ёки уни ўз ҳузурига юбориш;

– Камоҳ қальасини Амир Темур тасарруфига қолдириш ;

– сулҳга биноан Арзинжон ҳокими Таҳуртан баҳодир, Жиржис Баҳодир, Ялмон Баҳодир ва Хожи пошо каби саркардаларнинг фарзанд ва яқинларини озод этиши .

– Усмонийларга тааллуқли ерларни жумладан Сивас, Малатия ва Абистонни Боязид тасарруфида қолдириш.

Амир Темур бу талаблар Елдирим Боязид томонидан бажарилган тақдирда унга жиҳод юришларида ёрдам бериш таклифини билдирди.

Боязиддан юборилган кейинги элчилар Амир Темурга Камоҳ қальаси борасида ҳам ўз узрхоҳликларини айтдилар, унинг талаб ва таклифларига аниқ жавоб бермадилар. Амир Темур уларнинг олдида лашкарини кўрикдан ўтказади ва ўз фикрларини айтиб, унга нисбатан эътирозларини билдирди ва жумладан қуйидагиларни айтди: “Бориб Боязидга айтинглар, шунчалик бўлса-да, мен ҳануз унга нисбатан олижаноблик ва яхши муомала юзасидан иш тутаман, Таҳуртаннинг хонадонини биз томонга жўнатсин ва ўз ўғлини ҳам биз томонга юборсин, токи биз унга шундай инъом эҳсонлар кўргазайликки, бундайини ўз меҳрибон отасидан ҳам кўрмаган бўлсин, уни фарзандликк қабул қилиб, Рум мамлакатини Елдирим Боязидга топшираман ”, -дея яхши таклифларни билдирди.

Анқара жанги бўлиб ўтганидан кейин Амир Темур ўзининг енгилган, турк оламининг энг зафарли подшосини ҳузурига келтириб, уни иззат-ҳурматини ўз жойига қўйди ва ўртада бўлиб ўтган воқеаларни унутишга қарор қилди. Бу вақтда Йилдирим Боязиднинг ўғли Сулаймон тарафидан Амир Темур ҳузурига элчилар келди ва унинг ўз отасининг иззат-обрўсини жойига қўйгани учун миннатдорчилик билдирди ва ўзининг Амир Темурга бўйсунишини изҳор қилди . Бунга жавобан Амир Темур тақдир саҳифаларида битилган ишлар зоҳир бўлди, мен ўтмишни унутаман деб айтди ва “агар у фарзанд келса отасидан ҳам азизроқ бўлади ”, – деди.

Амир Темурнинг амирларидан Шайх Нуриддин Бурсадан келтирилган кўплаб ўлжалар қаторида Боязид Елдиримнинг аҳли аёллари ва қизларини ҳам келтирди. Амир Темур уларни Елдирим Боязид ҳузурига юборди. Боязиднинг ҳарами орасида насроний аёл – серб маликаси гўзал Оливера ҳам бор эди. У Амир Темурнинг талаби билан ислом динини қабул қилди .

Амир Темур Туркиянинг Тўнузлуғ (ҳозирги Денизли) ва Олтинтош номли манзилларига кўчиб ўтган пайтида Елдирим Боязид билан учрашди ва унга Рум мамлакатини инъом этди . Бизнинг фикримизча, у ўртада бўлиб ўтган бу нохуш иш учун қаттиқ афсус ва азият чеккан. Ҳақиқатан ҳам бу уруш замонанинг энг катта кулфати эди.

Тез орада Истамбул, Мордин, Измир, Фуча ва бошқа қальа ва шаҳарлар Амир Темур давлати тасарруфига кирди. Амир Темур Фучадалиги вақтида унга Боязи Елдиримнинг ўғли Исо Чалабий номидан Қутбиддин исмли элчи келади. У Исобекнинг отасига кўрсатган мурувватлари учун миннатдорчилик билдиради ва унинг Амир Темурга бўйсуниши ҳақидаги хабарни етказди.

Амир Темур Булақ мавзеида бўлиб турган пайтида унга бўйсуниш ҳақида Амир Темур томонидан аввал огоҳлантирилганига кўра, Елдирим Боязиднинг ўғли Муса Чалабий номидан ҳурматли ва катта обрўга эга бўлган Шайх Рамазон исмли элчи келиб, у орқали ўзининг Амир Темурга бўйсунишини етказди.

Амир Темур элчини сийлади ва “Ҳар неким воқеь бўлиб эрди, бўлди. Биз барчадин кечтук. Эмди керакким, ҳеч андиша қилмай бот келгайсан, то ародин шармандалиғ кетгай. Ва инояту шафқатимиздин баҳраманд бўлғайсен”, – деган мазмунда хат йўллади.

Бу воқеаларни кузатиб, Амир Темур ўртада содир бўлган бундай фалокатлар, дилхираликларни шармандалик деб атаганини, ҳар иккисининг урушни тўхтатиш учун имкони бор бўлгани ҳолда бу урушга содир бўлганлигини англаб етиш мумкин.

Биз ушбу дипломатик муносабатларни таҳлил қилиб, тарих саҳнига камдан-кам келадиган бу икки буюк давлат раҳбаридан бирини айблашдан йироқмиз, ҳар иккиси ҳам аждодлари билан тарихий бирликка боғланадиган турк миллатининг вакиллари эди. Ҳар иккиси ҳам ўзаро муносабатларда ўзича ҳақ эди. Кўпроқ ички зиддиятлар эмас, ташқи зиддиятлар замирида келиб чиққан бу урушни тақдири азалнинг иши деб баҳолаймиз.

Шохистахон Ульжаева

facebook.com

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube