Ўзбекистон Халқ Ҳаракати
buy Instagram likes web tasarm instagram takipi satn al

Ибн Баттута саёҳатномасидан. Хоразм шаҳри

Ибн Баттута саёҳатномасидан. Хоразм шаҳри
03 Ağustos 2018 - 8:00 'да юкланди ва 991 марта ўқилди.

Ибн Баттута саёҳатномасидан парча

Хоразм шаҳри

Биз юқорида ҳикоя қилганимиздек, саҳрони кесиб ўтиб, Хоразмга келдик. Бу – туркларнинг катта, муҳим, чиройли ва улуғвор шаҳри бўлиб, ажойиб бозорлари, кенг кўчалари, жуда кўп иморатлари ва жозибадор, кўркам жойлари бор. Шаҳарда ҳаёт қайнайди, аҳолиси шунчалик кўпки – у мавжланиб турган денгизни эслатади. Бир куни шаҳардан отда ўтиб бораётиб бозорга кирдим, ярмига етганимда шовур деб аталадиган жуда гавжум бир жойдан чиқиб қолдим. Одам шунчалик тумонат эдики, мен олдинга ҳам, ортимга ҳам силжий олмадим. Саросимага тушиб, бироз вақт туриб қолдим, анча қийинчилик билан йўлга чиқиб олдим. Кимдир менга айтдики, жума кунлари бу бозорда тиқилинч камроқ бўларкан, чунки шу куни Қайсария бозори ва бошқа бозорлар ёпиб қўйиларкан.

Жума куни от миниб жоме масжиди ва мадрасага йўл олдим. Бу шаҳар султон Ўзбек қўл остида, бу ерда унинг Қутлуғ Темур исмли улуғ амири ҳукмронлик қилади. Мазкур амир мадраса ва унга туташ бошқа иморатларни қурдирган. Масжидга келсак, уни амирнинг тақводор завжаси Тўрабека хотун бунёд этган. Хоразмда мористон бор, унда Саҳйуний лақабли суриялик ҳаким ишлайди. Лақабидан кўриниб турибдики, у Суриядаги Саҳйун мавзеида туғилган. Бутун дунё бўйлаб қилган саёҳатимда мен хоразмликлардан кўра хушхулқ, олижаноб, ажнабийларга нисбатан меҳмондўст одамларни учратмаган эдим. Улар намозни шундай тартибга риоя этиб ўқийдиларки, буни бошқа ҳеч қаерда кўрмаганман. Одат шундайки, ҳар бир муаззин ўз масжиди ёнида ўринлашган уйларни айланиб чиқиб, намоз вақти бўлганлигидан хабардор этади. Кимки намози умумда иштирок этмаса, имом уларни жамоа ҳузурида жазолайди. Бунинг учун ҳар бир масжидда қамчин осиғлиқ туради. Ундан ташқари бундайларга беш динор миқдорида жарима солинади, у масжид фойдасига ва камбағал-қашшоқларни боқиш учун сарфланади. Айтишларича, бу одат қадим замонлардан буён мавжуд экан.

Хоразм ёнида Жайхун дарёси оқиб ўтади. У Итил дарёси каби қишда музлайди, шунда одамлар унинг устида бемалол юраверадилар. Беш ой давомида дарёда муз сақланиб туради. Баъзан муз кўча бошлаган пайтида дарё узра юрганлар ҳалок бўладилар. Ёз кунлари кемаларда дарё бўйлаб Термизгача сузиб бориб, у ердан буғдой ва сули олиб келишади. Оқим бўйлаб сузиб борилса, бу иш учун ўн кун кетади.

Хоразмдан чиқаверишда бир зовия бор. Уни энг буюк авлиёлардан бири бўлмиш Нажмиддин ал-Кубро қабри узра бунёд этишган. Бу ерда зиёратчилар учун таом тайёрланади. Хоразмнинг обрўли кишиларидан бўлмиш мударрис Сайфиддин ибн Асаба зовияда шайх­лик қилади. Берироқда яна бир зовия ўринлашган. Унинг шайхи – энг буюк сўфийлардан бири, тақводор мужовир Жалолиддин ас-Самарқандийдир. У бизни уйида меҳмон қилди. Шаҳардан ташқарида аллома имом Абулқосим Маҳмуд ибн Умар аз-Замахшарийнинг мозори бўлиб, унинг устида мақбара қурилган. Замахшар – Хоразмдан тўрт мил наридаги бир қишлоқдир.

Мен бу шаҳарга келганимда, унинг мавзеида тўхтаб ўтдим. Одамларимдан бири қози Садр Абу Ҳафс Умар ал-Бақрий ҳузурига йўл олди. Қози мен турган жойга ўз ноиби Нур ал-Исломни юборган экан, мен билан салом-алик қилиб, Садр ҳузурига қайтиб кетди. Шундан сўнг қозининг ўзи бир гуруҳ одамларига бош бўлиб келиб, мен билан сўрашди. У ёш жиҳатидан кичик бўлса ҳам қилган ишлари жиҳатидан улуғ бир сиймодир. Унинг икки ноиби бўлиб, улардан бири юқорида тилга олинган Нур ал-Ислом, бошқаси Нуриддин ал-Кирмонийдир. Ал-Кирмоний машҳур фақиҳлардан бўлиб, фикрлари қатъий, Аллоҳ таолога имони мустаҳкам кишидир.

Бир қози билан учрашган пайтда у менга шундай деди: «Бу шаҳарда одам жуда гавжум, кундуз куни шаҳарга киролмайсиз, сизнинг ҳузурингизга Нур ал-Ислом боради, сиз у билан бирга тонгга яқин шаҳарга кира оласиз». Биз худди шундай қилдик, сўнг янги мадрасага кирдик, бу ерда ҳеч ким йўқ эди. Бомдод намозидан кейин юқорида исми тилга олинган қози ва у билан бирга шаҳарнинг бир гуруҳ обрўли одамлари ҳузуримизга келишди. Улар орасида мавлоно Ҳумомиддин, мавлоно Зайниддин ал-Муқаддасий, мавлоно Ризоиддин Яҳё, мавлоно Фазлуллоҳ ар-Ризовий, мавлоно Жалолиддин ал-Имодий ва мавлоно Шамсиддин ас-Синжарий, яъни Хоразм амирининг имоми бор эдилар. Уларнинг барчаси баобрў, мўътабар зотлардир. Диний эътиқодларида мутаззиллийлар таълими устундир. Аммо улар буни ошкора этмайдилар, чунки султон Ўзбек ва унинг бу шаҳардаги амири Қутлудумур – суннийлардир.

Мен бу шаҳарда бўлган вақтда исми шарифи юқорида тилга олинган қози Абу Ҳафс Умар билан унинг масжидида жума намозини ўқидим, намоздан сўнг унинг ҳамроҳлигида шу атрофда жойлашган уйига ташриф буюрдим ва қабулхонасига қадам ранжида этдим. Бу – гўзал ва кенг хона бўлиб, чиройли гиламлар билан безатилган, деворлари мато билан қопланган қатор токчаларнинг ҳар бирига олтин суви юритилган кумуш идишлар ва ироқий кўзалар қўйилган эди. Одатда мамлакатнинг фуқаролари ўз уйларини ана шундай тарзда безатадилар. Дастурхонга жуда кўп таомлар тортилди. Қози – бадавлат одам, унинг жуда кўп мол-мулки бор. У амир Қутлудумурнинг божасидир, чунки амир завжасининг ҳамшираси бўлмиш Жажжи оғага уйланган.

Мазкур шаҳарда бир неча воизлар, музаккирлар бўлиб, уларнинг ичида энг обрўлилари мавлоно Зайниддин ал-Муқаддасий билан мавлоно Ҳисомиддин ал-Машотий хатибдирки, бу кейингиси мен ваъзини тинглаган жаҳондаги энг сухандон тўрт сиймодан биридир.

facebook.com

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube