Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Ғўза парваришида фавқулодда ҳолат: Зарбдор 40 кунлик эълон қилинди

Ғўза парваришида фавқулодда ҳолат: Зарбдор 40 кунлик эълон қилинди
03 Ağustos 2018 - 17:02 'да юкланди ва 347 марта ўқилди.

“Озодлик” радиосининг хабар беришича, Ўзбекистонда ғўза парваришида юзага келган фавқулодда вазиятни бартараф этиш мақсадида 5 сентябрга қадар “Ғўза парваришида зарбдор 40 кунлик» эълон қилинган.

Бу борада Вазирлар Маҳкамасининг “Ғўза парваришида юзага келган мураккаб вазиятнинг салбий оқибатларини бартараф этиш ҳамда ҳосилга ҳосил қўшишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Қарорга асосан зарбдор 40 кунлик доирасида бош вазирининг ўринбосари 3.Т. Мирзаев, Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, вилоят ҳокимлари фермерлар, сувчилар ва механизаторларнинг 5 сентябрга қадар доимий равишда далада бўлишини таъминлаши шарт.

Бу даврда ғўзани 5 маротаба культивация қилиш, қўшимча озиқлантириш ишларини амалга ошириш, камида икки марта фақат шарбат усулида суғоришни ташкил қилиш лозим бўлади. 10 августгача барча ҳудудларда ғўзани чеканка қилиш ишлариниякунлаш режалаштирилган.

“Самарқанд, Бухоро, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятлари ҳокимлари ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси етказиб берилган минерал ўғитлар билан 128 минг гектар ривожланишдан орқада қолган ғўза майдонларини қўшимча озиқлантириш ишлари 5 кун муддатда якунланишини таъминлайдилар”, деб кўрсатма берилган қарорда.

Бу вилоятларга жами 22,5 минг тонна азотли минерал ўғитларни тўрт кун ичида етказиб беришга буйруқ берилган.

ЎХҲ хабарлар бўлими

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort