Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Малоҳат Эшонқулова: Тошкент шаҳар ИИББ тезкор вакили Фатхиддин Нуриддинов бугун мени таҳқирлади…..

Малоҳат Эшонқулова: Тошкент шаҳар ИИББ тезкор вакили Фатхиддин Нуриддинов бугун мени таҳқирлади…..
04 Ağustos 2018 - 9:22 'да юкланди ва 961 марта ўқилди.

Бугун мен учун жудаям оғир кун бўлди.

Бугун мен таҳқирландим.

Ким томонидан дейсизми?

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Жиноят қидирув бошқармаси катта тезкор вакили Фатхиддин Нуриддинов томонидан таҳқирландим мен.

Ҳаётимда ҳеч қачон ўзимни бу қадар ҳақоратлангандек ҳис қилмагандим.

Хабарингиз бор, тадбиркор Жаҳонгир Умаровга оид жиноят иши юзасидан журналист суриштируви олиб борарканман, мен интернет саҳифаларида судга тақдим этилган бир аудио ёзувни эълон қилгандим. Фатхиддин Нуриддиновнинг овози эди у.

Бугун эса мен айнан ўша тезкор ходим – Фатхиддин Нуриддинов томонидан ҳақоратландим.

Касбим тақозоси туфайли бугун мен Фатхиддин Нуриддинов билан юзма-юз бўлгандим.

– Мен Малоҳат Эшонқулова, мустақил журналистман. Сизнинг аудионгизни интернетда тарқтаган менман. Журналист сифатида мен ҳар икки томонни эшитишим шарт. Ишга алоқадор менга айтадиган қандай гапларингиз бор? Интервью берасизми? – деб сўраб, балога қолаёздим.

– Опа, -деди Фатхиддин Нуриддинов хафахон овозда, аммо ўта хушмуомилалик билан, – Сиз кимни ҳимоя қилаётганингизни биласизми?

– Йўўўқ, кимни экан?….

– Сиз ниҳоятда бой одамни ҳимоя қилмоқдасиз. Тадбиркорнинг пули кўп, истаган одамини сотиб олишга қурби етади унинг. Шу сабаб ҳам сиз Жаҳонгир Умаровнинг ҳимоясига киришгансиз, – деса бўладими?

“Сотилгансиз?”, “Сизни сотиб олишган?”, “Нархингиз қанча?” деган сўзлар ўзини, касбини ҳурмат қиладиган журналист учун энг оғир, нафсониятга тегувчи ҳақорат.

Журналист учун таҳқирлашнинг бундан ортиғи бўлмайди.

Қон боисим кўтарилиб, тилим айланмай қолди.

– Сизлар ҳамиша ана шундай айблов қўясиз. Ҳамиша “сотилган” деб ўйлайсиз. Аббосхон Хаджаевнинг чўнтагига наркотик ташлаш билан боғлиқ можороларни ёритганимда ҳам сизлар “Аббосхондан анча олиб қўйибсиз-да, опа, намунча унинг тарафини олиб ёзмоқдасиз?” дея изоҳлар қодирган эдингиз. Мана, Худо шоҳид, ўшандаям автобус, маршруткагларга осилиб судларга келиб кетганман. Аббосхон миннаддорчилик эвазига менга лоақал битта хўрозқанд ҳам олиб берган эмас… Қўйинг шунақа гумонларни….

Мана, сиз Жаҳонгир Умаровни бой, “ўта бой одамни ҳимоя қилаяпсиз, чунки сотилгансиз, ҳаммани сотиб олишга қурби етади уни” деяпсиз. Аммо мен суд залида бой одамни кўрган эмасман. Панжара ортида 50 ёшга кириб-кирмай оғзидаги тишлари қуртлаб, қорайиб, синиб, тўкилиб кетган бир одамни кўрдим холос. Тишини даволата олмаган одамни қанақасига бойвачча дейиш мумкин? Умаров аввал тишларини даволатсин, кейин ортганини журналистларни “сотиб” олишга сарфлайди, – дедим…

Бизда, Ўзбекистонда, эҳтимол, (хорижда ҳам шундайдир) “кимдир кимгадир манфаат эвазига кўмак қилади”, “пули кўплар сотиб олади” деган тушунча одамларнинг қон-қонига сингиб кетган.

Тўғриси, ростанам таъмагир ҳамкасбларим талайгина….

Аммо менинг йўриғим бошқа!

Мен ЎзМТРКда ишлаб юрган кезларимда Алишер Хаджаев ва Хайрулла Нуриддиновлар томонидан ҳадсиз ҳақсизликларга учраганман.

Минг бир босим, минг битта туҳматларни бошимдан кечирганман.

Ҳатто отини бажариб ёза омлайдиган айрим хонимчалар ТВда рисқини териб юрибди.

Буни Хаджаев ҳам, Нуриддинов ҳам жуда яхши билади!

Аммо мен ҳозиргидаги каби “тўғри таёқ” бўлганлигим сабабли ҳам ЎзМТРК даргоҳига сиғмадим.

Катталар олдида қилпанглолмадим. Пора олиб, пора узата олмадим….

Менинг қонимда йўқ бу нарса….

Мен умр бўйи тўппа-тўғри юриб, тўғрилигича бу дунёдан ўтиб кетган бир камбағал – ҳазратиинсон одамларнинг боласиман..

ЎзМТРК корчолонларининг ноҳақликлари мана бу еримда – кўксимда куйик қолдирган.

Ноҳақликни кўрсам чидаб тура олмайман!

Бойлик тўплаш эмас, ҳақсизлик ҳақида ҳайқириш менинг ҳаётим мазмунига айланиб қолган.

Кимдир фитнанинг қурбони бўлиб қолса, қаердадир қонун талаблари бузилса, жим қараб тура олмайман.

Очиғини айтиш керак, мен оч-ялонғоч қолган тақдиримда ҳам бирорта одамдан бир сўм олмаганман, ололмайман ҳам.

Чунки қонунчиларга айнан ана шу ҳаракатим керак!

Бу биринчидан!

Ҳазрат Навоий айтган эдилар: “Осон эрмас бу майдон ичра юкрмоқ….” дея…

Мен кимларга нисбатан танқидий муносабат билдираётганимни биласиз:

Суд, прокурор, ички ишлар ходимлари.

Мен манфаат, пул эвазига орган одамларига қарши бориб, бошимни кундага, ҳаётимни хатарга қўядиган даражада ахмоқ эмасман.

Токи қўлимда қонунчиларнинг қонун бузишларига оид факт бўлмас экан, қарши ҳужумга ўтмайман, ўтолмайман….

Менда ҳам биттагина калла бор. Аждар эмасман, битта бошимни олишса, иккинчиси ўсиб чиқадиган. Бошим ўзимга керак….

Шусиз ҳам “таъзирини еган” орган одамлари қадамимни пойлаб ўтиришибди: қачон тойиб кетаркин деб….

Заррача қалтис қадам ташласангиз, тамом –у ёғи тубсиз жарлик!

Бошқаларни билмадиму, аммо менинг соҳамда, менинг ҳолатимда “ниманингдир эвазига нимадир қилиш” деган гап бўлмайди. Бўлиши ҳам мумкин эмас.

Мабодо мен манфаат эвазига кимнингдир ҳимояси учун мақола ёзадиган бўлганимда эди, итимнинг туваги ҳам тиллодан бўлган бўларди.

Судларга қатнайман, бирор маротаба таксида юрганимни эслолмайман. Автобусдан автобусга осилиб, маршруткама-маршрутка “саёҳат” қилиб юраман. Лоф бўлмаса, пулимни тежаш учун бир кунда 20 кмлар яёв йўл боссам керак. Мен билан яёв юрган айримларнинг тили томоғига тиқилиб қолади…. Тушлик чоғида сомса (гўштлик эмас, картошкали)дан бошқа нарса истеъмол қилмайман. Яқин-атрофдаги барча сомсачилар таниб қолишган. Кўриши билан “Иккита картошками сизга, опа?” дейишади….

Ошхонага кирганимизда 12.000 минг сўмлик ошгаям қурбимиз етмай, Урлаева билан бир порс ош паловни бўлишиб тамадди қилган пайтларимиз кў-ўўўп бўлган… Бундай пайтларда офитсант ва ошпазлар бизга “қурумсоқлар” дея беписанд қарашади, чимирилиб…. Эгнимда ҳар куни битта либос…. Эскириб, эгнимдан тушиб қолмагунча, янги бўлмайди….

Бу ҳолатларни адолат излаб югуриб-елиб юрганлар, олдимизга кўмак сўраб келганлар жуда яхши билишади…. Менинг турмуш тарзимни кўриб, “Бу юришингиздан сизга нима наф, опа?” дея энсаси қотиб кетганлар ҳам кўўўп бўлган….. Аммо менга шу туриш-турмушим ёқади. Шу етар-етмас ҳаётим маъқул ўзимга. Беғам, беташвиш, бехавотир…. Бе ҳадик… тилим узун, юзим ёруғ…. Бирорта бир инсон олдида тили қисиқлик жойим йўқ….

Тўғри, кимдир пул учун, тўрт қаватли том учун ишлайди, керак бўлса, ҳаётини тикади. Кимдир эса ғоя учун жонини беради…..

Тадбиркор Жаҳонгир Умаров масаласида ҳам шу!

Тўғри, ноҳақлик бўлаётганини, суд жараёнларини ёритишимни сўраб келган қариндошлари 2 маротаба судга олиб боришганлари рост. Фақат 2 марта. Ўшандан бери 20М, 13-маршруткаларга чиқиволиб, ўзим қатнайман суд жараёнларига.

Менга Умаровнинг чўнтагида қанча маблағи борлиги қизиқ эмас!

Мен учун тадбиркор Умаровни хибсга олиш жараёнида қонун бузилишига йўл қўйилдими, йўқми, маҳбусга қийноқ қўлланилдими, йўқми, қамоқда фуқаронинг ҳақлари паймол этилдими, йўқми, Умаровга оид жиноят иши адолатлими, ёхуд уйдирилган буюртмадан иборатми, ана шу масалаларга ойдинлик киритиш муҳим….

Тамом!

Қаердаки президент ишониб қўйиб қўйган қонун идораларининг амалдорлари томонидан заррача қонун бузилиш аломати, қонунни оёқ ости қилиш ҳолати содир бўлдими, эшитсам, қулоғимга етиб қолса, бўлди, мен ўша ерда ҳозир бўламан. Бунинг учун мени “сотиб олиш” ҳам, менга “катта ҳақ тўлаш” ҳам шарт эмас. Негаки, жамиятда ҳукумат одамларининг ўзи томонидан содир этилаётган қонунсизликларни ошкор этиш, мазлум халқнинг оҳларини ОАВда ёритиш бу менинг бурчим, ҳаёт тарзимга, умрим мазмунига айланиб қолган… Бошқаси менга бегона. Сиз буни тушунмайсиз. Ҳаётни мазмунини бой, тўкин ва тўкис яшашдангина иборат деб билгувчи одамлар тоифаси, бутун борини, орини, борлиғини ҲАҚҚА бахшида этадиган кишиларни тушунмайди, тушуна омлайди… Сиз менинг тоифамдаги одамларни “телба” деб атайсиз….

Фатхиддин Нуриддиновнинг бугун “Умаровнинг пули кўп, унинг ҳаммани сотиб олишга қурби етади. Сизни ҳам сотиб олиб қўйган” деган мазмундаги гумонли айблови менинг нафсониятимга қаттиқ тегди.

Умаровга оид суд жараёнлдарида баъзида 5 соатлаб кутишимизга, суд мажлисларида 5 соатлаб ўтиришимизга тўғри келади гоҳида….

Мен ички заҳарли бўқоқ дарди билан хасталанганман.

Белгилари худди қандли диабет касаллиги каби…

Кам-кам бўлса-да тез-тез тамадди қилиб туришингиз зарур. Акс ҳолда ичингиз тутдек тўкилиб кетади…

10 соатлаб суд биносида “улоқиб” юришим ортидан гоҳида очлигимдан титраб қолган пайтларим ҳам кўп бўлган….

Ҳаммани “сотиб олишга қурби етадиган” Умаровнинг қариндошлари мана шундай кезларда ўзбекона урф-одлатларимизга кўра суд кузатувчиларини ҳатто битта “хот-дог” келтириб, меҳмон қилиш ҳақида ўйлаб ҳам кўришмаган. (Тўғри, ҳозир тадбиркорнинг қариндошлари кўнглига бировнинг “қорнини қаппайтириш” сиғмайди, айни дамда яқининларига Жаҳонгир аканинг тақдиридан ташвишланишнинг ўзи ҳам етиб ортади.
Қолаверса, улар суддаги кузатувчиларни “сийлаш”га мажбур ҳам эмас.)

Яна сиз қанақадир “сотиб олиш” ҳақида гапирасиз?!

Чилонзор 23 – даҳада истиқомат қилганимда (пропискасиз-да), “участкавой” олдида тилим қисиқ эди-да. Буни у биларди. Шу сабаб ўқтин-ўқтин уйимга кўтарилиб турарди: “Малоҳат опа, фалон жойга бораяпман, тўрт танга йўлкиро бериб туринг” дерди.

Бунга Худо шоҳид…. Мана сизга бизнинг милициямизнинг аҳволи. Гоҳида биттагина тушлик учун қул бўладиган, қуллуқ қиладиган милиция “мен ўғри –ҳамма ўғри, мен ғар – ҳамма ғар” қабилида фикрлайди. Ички ишлар идоралари ходимларининг онги-шуурида бундан ўзга тушунчанинг, бундан ўзга ғоянинг ўзи йўқ.

“Сотиб олишган”

Йўқ, сиз менга бундай гапларингизни гапирманг, жаноблар.

Қонун идораси одамимисиз, Умаровни қўлга олиш жараёнида қонун талабларининг чизиғидан четга чиқдингизми, йўқми? Умаровнинг бизнесини тортиб олиш илинжидаги шахс ва ё гуруҳнинг буюртмасини бажариш жараёнида тадбиркорнинг офисига гиёҳванд модда ташлаб қўйдингизми, йўқми, ташлаб қўймаган бўлсангиз, нима учун “… мен ташлаб қўйганимни ҳеч ким кўрмаган эди. Умаровнинг ҳар бир ўтирган ойи учун менга 10 минг доллардан ваъда қилишган” дедингиз? Қонун одами бўла туриб нима учун қонунни буздингиз? Бир тадбиркор ҳаётини барбод қилиш учун нима сабабдан қонун номидан фойдаландингиз, айнан анашулардан гапиринг…..

“Сизни сотиб олган…” деган гумонингизни қўйинг….

Кайсидир бойнинг қўлидан насиба –дон чўқиш учунгина судья-ю прокурорларга, милисага қарши чиқадиган кабутар эмасман мен, адашдингиз….

Дарвоқе, шу ерда ўқувчиларимизга маълумот ўрнида, норасмий суҳбат жараёнида Фатхиддин Нуриддиновга “… Ана шу мен тарқтаган аудиодаги овоз сизникими? Сиз у ерда Умаровни йўлдан олиб ташлашга буюртма берган буюртмачининг номини тилга олгансиз” деганимда, катта тезкор вакил “Ҳа, менинг овозим. Абдурашид менинг мастлигимдан фойдаланиб ёзиб олган. … Тўғри у ерда “буюртмачи” деб бир шахснинг номи айтилган. Умаров мендан “Буюртмачи ким, буюртмачи ким?” деб сўрайверганлиги сабабли мен уларни чалғитиш, ҳақиқий буюртмачининг номини сир сақлаш мақсадида Умаровнинг ўзига таниш бўлган одамнинг
номини айтиб қўя қолгандим у ерда” деди….. Ва яна тезкор вакил ё ўзи билиб, ва ё ўзи билмай шундай сўзни тилга олди: “… Аслида Умаров ҳақиқий буюртмачи кимлигини билмайди. Ҳақиқий буюртмачи ким эканлигини билса, Умаровнинг мазаси қочиб қолади ва камида 15 йилга кириб кетади” деди…

Мен ҳам ҳам гап келганда аямайдиганлар хилиданман. Шу сабаб “Ҳақиқий буюртмачи ким экан? Президентимизнинг куёви Ойбекнинг акаси Улуғбек Турсуновми? Бошлиқлариингизми?” деб сўрадим шартта.

Ёнимизда суҳбатимизни эшитиб ўтирган “Умид” исимли тезкор вакил “Э, нималар деяпсиз? Қўйсангизчи, опа” деди юзини ўгириб….

Нима учун мен тезкор вакилларга бу гапни айтдим.

Ҳақиқат шуки, кейниги пайтларда қай пулдор тадбиркор қўлга олинса “Бунинг ортида Улуғбек Турсунов турибди!” деб қўрқитишмоқда!

Бундан икки ой илгари тадбиркор Раҳима Очилова ҳам Тошкент шаҳар ички ишлар Бош бошқармаси ходимлари томонидан қамоққа олинган. Яқинларига кўра, уларнинг кўнглига ҳам “Улуғбек Турсунов” номи билан ваҳима солишмоқда! Балки, шу сабабдир, Раҳима Очилованинг ҳуқуқлари топталмоқда.

Тошкентлик тадбиркорларни талашда Президентимизнинг қариндоши Улуғбек Турсунов номидан фойдаланишмоқда.

“Гулнора иши”дан кейин эндигина иқтидорга келган Президентимизнинг яқин-узоқ қариндошлари бунингдек ишларга қўл уришга ҳаддилари сиғмас-ов!

Бойларни талашга буюртма берган ким-кимлару, Улуғбек Турсунов – Президент қариндоши балогардонми?

Мана сизга ҳақиқат керак бўлса!

Нима қиласиз, бу ҳақ гапим учун мени оғзимдан отасизми, осасизми?

Ким у Президентнинг, Президент қариндошларининг номини сотиш ортидан кун кўраётган орган одамлари?!

Яхшиси ўшаларни топинг!

Менинг овозимни ўчириш билан иш битмайди!

Модомики, ички ишлар идоралари оперлари кимларнингдир “буюртма” ишини уддалаётган экан, юқоридаги каби миш-мишлар болаламаслиги учун, энг аввало, “ишларини ўхшатиб” қўйишлари керакки, кейни орқасидан миси чиқмасин….

Қонунчиларнинг ўзи қонунни бузмасин!

Президентимизнинг қариндошлари номини сотиш ортидан қун кўрмасин!

Малоҳат ЭШОНҚУЛОВА
мустақил журналист, ҳуқуқбон.

facebook.com

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort