Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Йўл

Йўл
09 Ağustos 2018 - 6:00 'да юкланди ва 220 марта ўқилди.

Матназар АБДУЛҲАКИМ

ТАНЛАНГАН АСАРЛАР
1 – жилд

“ҚОР ҚЎШИҒИ” КИТОБИДАН

ЙЎЛ

Икки ёғи қатор-қатор гужум — йўл…
Мен ишга хаёлчан шундан ўтаман.
Қутлуғ бир мўъжиза — ҳар кунги дийдор,
Кўзларимга ишонмай кетаман.

Укалар варракка топмаган шамол
Бизни ахтарибми, унда еляпти.
Мана, оғочларни уйғотиб бунда,
Ҳаяжонга тўла баҳор келяпти.

Асфальт остидаги ниш урган уруғ
Ҳужум бошлагандир оҳиста… тошга.
Бахтига чидолмай қушчалар бунда
Осмонни кўтариб юборди бошга.

Қаттиқ соғинишдан мунглиғ кўзларим
Ноёб дийдорингга термулиб тўймас.
Юрак сирим бўлган муҳаббатимни
Яшил борлиқ энди фош қилмай қўймас.

Мутолаа қилиб ўтасан бундан
Яшил япроқларни — ишқдан дарсликни.
Мен эса хавотир билан кутаман
Сени бунда ногоҳ учратмасликни.

Бир йўлга маҳкуммас инсон умрбод,
Юравериб-юравериб, ахир, толасан.
Сен туфайли севиб қолган йўлимдан
Бир куни аёвсиз ўтмай қоласан.

Дарахтлар барг тўкар кўзёш ўрнига,
Тўкилган япроқлар ерга қорилар.
Сўнг бу йўл бизларни туш кўрар фақат
Ҳазин-ҳазин ёғиб турганда қорлар.

Қисмат висолми ё ҳижрон — билмайман,
Қайда бўлсак ҳамки икков у пайтда —
Бизни эслаш учун бу йўлга ҳар йил
Баҳор келаверар қайта ва қайта.

(давоми бор)

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort