Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Дунёга айлама ҳавас

Дунёга айлама ҳавас
07 Ağustos 2018 - 6:00 'да юкланди ва 446 марта ўқилди.

 

МАХДУМҚУЛИ

 

     ДУНЁГА АЙЛАМА ҲАВАС

Кеч, кўнглим, дунёга айлама ҳавас,
Ўткунчидир, ҳеч кимга поёни бўлмас!
Жон қуши булбулдир, танинг бир қафас,
Бир кун учар, бунда, тургани бўлмас.

Бир нечани шоҳлик бериб шод этиб,
“Шаҳриёр” деб олам ичра от этиб,
Ажалнинг дастидан бир кун дод этиб,
Кетдилар, бариси, юргани бўлмас.

Инсу жинсга шоҳлик этган Сулаймон,
Қани Жамшид, Искандар, Нўширавон?
Қани Ҳақ ҳабиби – ул фахри жаҳон?
Қайтмайди ҳеч бири, гумони бўлмас.

Қолмади Дарабхон, ул Шахриёринг,
Қани ул гул чеҳра, симу узоринг?
Қани шоҳсуворинг, заррин ҳисоринг?
Ҳеч бирининг ному нишони бўлмас.

Неча мурсал (пайғамбар) кечди, неча минг наби,
Фозил-фузалонинг йўқдир ҳисоби,
Ҳосил бўлиб ҳар бирининг матлаби,
Бевафода боъқий қолгани бўлмас.

Кимни ғани қилди, кимларни қаллоч,
Йўқсилни бойларга айлади муҳтож,
Ажал қаршисида ҳамма ноилож,
Кетгусидир, яхши-ёмони бўлмас.

Молу дунё сочиб неча минг ғани,
Лаълу жавоҳирдан бўлиб маскани,
Кетди ташлаб қасру, кўшку айвонни,
Кетганлардан қайтиб келгани бўлмас.

Дунёга келганнинг бари йўқ бўлар,
Ғофил одам билмасликдан алданар,
Йиққанин барчаси дунёда қолар,
Кафандан бошқасин боргани бўлмас.

Қомати сарвидек нозик баданлар,
Сийму суманбарлар, ғунча даҳонлар,
Гул юзли парилар, садарайҳонлар,
Оламда шод бўлиб кулгани бўлмас.

Вафоси йўқ, дўстлар, фоний дунёни(нг),
Ўлгунча тарк этманг хайру эҳсонни,
Бу дунёда берманг, қўлдан имконни,
Хайр қозонганнинг ёлғони бўлмас.

Оқил, улдир, мойил бўлмас дунёга,
Сидқ ила сиғинса қодир Алло(ҳ)га,
Маҳдумқули, кўп термулма, зебога,
Кечгуси, банданинг дегани бўлмас!

*****

(давоми бор)

Туркманчадан Ислом Холбой ўзбекчалаштирди

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort