Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Жаҳон сендан бехабар

Жаҳон сендан бехабар
10 Ağustos 2018 - 6:00 'да юкланди ва 375 марта ўқилди.

 

МАХДУМҚУЛИ

 

ЖАҲОН СЕНДАН БЕХАБАР

Сенсан оройиши жон, бу жон сендан бехабар,
Сен жаҳонга тўлибсан, жаҳон сендан бехабар.

Андиша дарёсида, сиримнинг кемасини
Юз тарафга суздирдим, сайрон сендан бехабар.

Десалар, куфр ўлур, ҳар не бор сендан холи,
Манзил сендан кўп ғарқоб, маскан сендан бехабар.

Замин, осмон, ғарбу шарқ пўртанагда лангардир,
Замонага сен лангар, замон сендан бехабар.

Истар сени денгизлар, тўлқинланиб, шавқиндан,
Долғаларга сен маълум, уммон сендан бехабар.

Замин тилар осмонда, осмон тилар заминда,
Бир-бирина гумонда, гумон сендан бехабар.

Маҳдумқули, кўр энди, ҳар бир нарса тушдадир,
Шарпанг кезар тушларда, ҳамон сендан бехабар.

*****

(давоми бор)

Туркманчадан Ислом Холбой ўзбекчалаштирди

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort